Қосимов Сарварбек Махаммадшукур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чап томонлама чамбарсимон ичак ўсмасиз касалликларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2024.3.PhD/Tib4982.
Илмий раҳбар: Ботиров Акрамжон Қодиралиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Ходжиматов Ғуломиддин Минходжиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хирургик тактикани оптималлаштириш орқали йўғон ичакнинг чап ярмидаги ўсмага оид бўлмаган шошилинч касалликларнинг асоратларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликлари асоратларида бажариладиган бир босқичли радикал, паллиатив ташрихлар ва ичак стомаларини шакллантиришда асоратларнинг тузилиши, учраш частотаси, хусусиятлари ва сабаблари аниқланган;
йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмасиз генезли шошилинч касалликлари асоратларини хирургик даволашда «охирини-ёнга» тамойили бўйича «чўктирувчи» чоклар билан шакллантирилувчи комбинацияланган «У-симон» стома қўйиш усули такомиллаштирилган;
йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликларини ташхислаш ва даволашда энг мақбул усулни танлаш имконини берувчи ташхисот-даволаш тартиботи ишлаб чиқилган;
йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликлари асоратларида бажариладиган бир босқичли радикал, паллиатив ташрихлар ва ичак стомаларини шакллантиришда даволаш натижаларини яхшилашда мақбуллаштирилган хирургик тактиканинг клиник самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хирургик тактикани оптималлаштириш орқали йўғон ичакнинг чап ярмидаги ўсмага оид бўлмаган шошилинч касалликларнинг асоратларини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликлари асоратларида бажариладиган бир босқичли радикал, паллиатив ташрихлар ва ичак стомаларини шакллантиришда асоратларнинг тузилиши, учраш частотаси, хусусиятлари ва сабаблари аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 мартда 6i-25/u-сон билан тасдиқланган «Чап томонлама ўсмасиз касалликларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 03.06.2024 йилдаги 118/1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 07.07.2024 йилдаги 79-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 20.06.2024 йилдаги 136/3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланишда шошилинч холатларида учрайдиган асоратлар ривожланишини олдини олишга, беморларни даволаш сифатини оширишга шунингдек ўлим кўрсаткичларини камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган касалликлари асоратларини даволашда ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш касаллик асоратларини олдини олиш ва адекват даволаш усулини қўллаш хисобига беморларнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 12,8 кундан 6,4 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 2 млн. 300 минг сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: ётоқ-ўрин айланмаси ҳаражати камайиши ҳисобига бир нафар бемордан 2 млн. 300 минг сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмасиз генезли шошилинч касалликлари асоратларини хирургик даволашда «охирини-ёнга» тамойили бўйича «чўктирувчи» чоклар билан шакллантирилувчи комбинацияланган «У-симон» стома қўйиш усули такомиллаштирилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 мартда 6i-25/u-сон билан тасдиқланган «Чап томонлама ўсмасиз касалликларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 03.06.2024 йилдаги 118/1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 07.07.2024 йилдаги 79-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 20.06.2024 йилдаги 136/3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва шикастланишини сезиларли даражада камайишига, шунингдек перитонит ва ўлимга олиб келувчи асоратларни бартарафлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш ҳисобига даволашга сарфланган ҳаражатларнинг пасайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун (прейскурант бўйича 1 кунлик ётоқ ўрин 210 минг сўм) 1 млн. 344 минг сўм иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш натижасида сарфланган материаллар ва дори воситаларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун тадбиқ кўлами бўйича ўртача 1 ойда 5 млн. 320 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликларини ташхислаш ва даволашда энг мақбул усулни танлаш имконини берувчи ташхисот-даволаш тартиботи ишлаб чиқилганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 мартда 6i-25/u-сон билан тасдиқланган «Чап томонлама ўсмасиз касалликларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 03.06.2024 йилдаги 118/1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 07.07.2024 йилдаги 79-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 20.06.2024 йилдаги 136/3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташхисот-даволаш тартиботи, радикал операциялардан сўнг ичак жарроҳлиги билан боғлиқ асоратлар частотасини ва умумий асоратларни статистик жиҳатдан сезиларли даражада камайтиришга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган тартиботни қўллаш орқали 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 15,4 кундан 7,7 кунгача қисқартириши хисобига, дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ётоқ-ўрин айланмаси ҳаражатларининг камайиши ҳисобига 1 млн. 617 минг сўмни иқтисод қилиш имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмага оид бўлмаган ургент касалликлари асоратларида бажариладиган бир босқичли радикал, паллиатив ташрихлар ва ичак стомаларини шакллантиришда даволаш натижаларини яхшилашда мақбуллаштирилган хирургик тактиканинг клиник самарадорлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 26 мартда 6i-25/u-сон билан тасдиқланган «Чап томонлама ўсмасиз касалликларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 03.06.2024 йилдаги 118/1-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 07.07.2024 йилдаги 79-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 20.06.2024 йилдаги 136/3-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/20-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: йўғон ичак чап ярим қисмининг ўсмасиз шошилинч жаррохлик касалликларида беморларни даволашда тавсия этилган ёндашувлардан фойдаланиш жарроҳликдан кейинги ҳаёт сифатини яхшилашга ва ушбу патологияда ўлим кўрсаткичларини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларни тадбиқ этиш беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ҳисобига ҳаражатларни камайтиришга, меҳнат қобилиятини йўқотган беморлар сонининг 12,4% дан 2,6% га қисқаришига имкон берди. Хулоса: бир нафар беморни ногиронликнинг бир йиллик пенсиясини ҳисоблаш асосида ногиронликни камайтириш бўйича кутилаётган бир йиллик иқтисодий самара 9 млн. 533 минг сўмни ташкил қилади.