Худойбердиев Жасур Латиповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Америка маърифатчилик даври ва ўзбек жадид адабиётида адабий-сиёсий масалалар талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2630.
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Джалилова Хуршида Мирхоликовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Америка маърифатпарварлари ва ўзбек жадид адабиёти намояндалари ижодида адабий сиёсатнинг аҳамияти, унинг поетик хусусиятларини қиёсий-типологик ҳамда илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маърифатчилик адабиётининг тадрижий тараққиётига таъсир этган тарихий, ижтимоий омиллар, Америка маърифатчилиги ҳамда ўзбек жадид адабиётларининг компаративистик тадқиқи асосида уларнинг универсал (маърифий мавзу, умумбашарий ғоя ва анъана) ва фарқли (сюжет, композиция, образлар тизими, жанрий қонуниятлар, бадиий тасвирий воситалар) жиҳатлари аниқланган;
Америка ва ўзбек маърифатпарварлари асарларида адабий сиёсатнинг бадиий ўзига хослигини изоҳлаш орқали бу оқимларни юзага келтирган мураккаб тарихий шароит манзаралари, роман, шеър ва рисолаларда бадиий ифода этилган, давр эҳтиёжи туфайли долзарблик касб этган ижтимоий ва маънавий муаммолар, умумбашарий, ахлоқий-таълимий ғоялар тарихий поетика мезонлари негизида далилланган;
Томас Пейн ва Абдурауф Фитратнинг сиёсий ҳамда маърифий масалаларни бадиий ифодалаш услуби, буюк ижодкорларнинг инсоннинг ўзлигини англаш, юрт озодлигига эришиш учун маърифатдан восита сифатида фойдаланиш маҳорати, ижодкор дунёқараши – бадиий асар – жамият муносабати триадаси таҳлили натижасида икки адиб асарларидаги адабий сиёсатнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
тенглик ва адолатга асосланган маърифатли жамият қуриш ғоясини илгари сурган Филип Морен Френо ва Абдулҳамид Чўлпоннинг лирик, Фенимор Купер ва Абдулла Қодирийнинг эпик асарларида адабий сиёсатни фалсафий-бадиий идрок этиш, тасвирлаш маҳоратидаги оригиналлик ҳаётий ҳақиқатга содиқлик мезони негизида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Америка маърифатчилик даври ва ўзбек жадид адабиётида адабий-сиёсий масалалар талқинини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
маърифатчилик адабиётининг тадрижий тараққиётига таъсир этган тарихий, ижтимоий омиллар, Америка маърифатчилиги ҳамда ўзбек жадид адабиётларининг компаративистик тадқиқи асосида уларнинг универсал (маърифий мавзу, умумбашарий ғоя ва анъана) ва ўзига хос (сюжет, композиция, образлар тизими, жанрий қонуниятлар, бадиий тасвирий воситалар) жиҳатлари аниқланганига оид назарий хулосалардан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ва Лондон Вестминстер университети мутахассислари ҳамкорлигида олиб борилаётган РCФ2023-007 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашга ихтисослашган таълим дастурлари тарихи” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 2024-йил 28-ноябрдаги РО/01-00660-сон маълумотномаси). Натижада амалга оширилган ишлар лойиҳа бўйича тайёрланган ресурсларнинг мазмун-моҳиятини бойитиш имкониятини берган;
Америка ва ўзбек маърифатпарварлари асарларида адабий сиёсатнинг бадиий ўзига хослигини изоҳлаш орқали бу оқимларни юзага келтирган мураккаб тарихий шароит манзаралари, роман, шеʼр ва рисолаларда бадиий ифода этилган, давр эҳтиёжи туфайли долзарблик касб этган ижтимоий ва маънавий муаммолар, умумбашарий, ахлоқий-таълимий ғоялар тарихий поетика мезонлари негизида далиллангани хусусидаги назарий мулоҳазалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023-2025-йилларда бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413 рақамли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 20-февралдаги 04-04-1/850-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ташкил қилинган, докторлик диссертациялари асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган “Компаративистика” журналида “Америка ва ўзбек маърифатпарвар ижодкорларининг адабий-сиёсий жараёнга муносабати” номли мақола чоп этилган;
Томас Пейн ва Абдурауф Фитратнинг сиёсий ҳамда маърифий масалаларни бадиий ифодалаш услуби, буюк ижодкорларнинг инсоннинг ўзлигини англаш, юрт озодлигига эришиш учун маърифатдан восита сифатида фойдаланиш маҳорати, ижодкор дунёқараши – бадиий асар – жамият муносабати триадаси таҳлили натижасида икки адиб асарларидаги адабий сиёсатнинг назарий асослари такомиллаштирилганига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жадидлар фаолиятига бағишлаб ташкил қилинган адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 8-майдаги 01-03/218-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, шунингдек, Томас Пейн ва Абдурауф Фитратнинг бадиий маҳорати бўйича билимларини оширишга хизмат қилган;
тенглик ва адолатга асосланган маърифатли жамият қуриш ғоясини илгари сурган Филип Морен Френо ва Абдулҳамид Чўлпоннинг лирик, Фенимор Купер ва Абдулла Қодирийнинг эпик асарларида адабий сиёсатни фалсафий-бадиий идрок этиш, тасвирлаш маҳоратидаги оригиналлик ҳаётий ҳақиқатга содиқлик мезони негизида исботлангани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фаолиятида самарали фойдаланилган (ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг 2025-йил 8-майдаги 73-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни юртимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда сиёсий қатағон қурбонлари бўлган ота-боболаримизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганишларида муҳим манба вазифасини бажарган.