Шаропова Нафиса Бахшилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Худойберди Тўхтабоев русча таржималарининг ўзига хос хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3206
Илмий раҳбар: Баракаев Раҳматулла, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Арустамян Яна Юревна, филология фанлари доктори, профессор; Очилов Эргаш Зокирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Х.Тўхтабоев асарларини рус тилига таржима қилишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек болалар насрини ХХ асрнинг 30-йилларидан 80-йилларигача таржима қилишнинг амалда бўлган сатрий таржима, аслият ватанида яшаб таржима қилиш, қайта таржима, ҳаммуаллифлик таржимаси, авторлаштирилган таржима усуллари аниқланган ва таснифланган, бу эса мазкур давр таржима амалиётининг тарихий хусусиятларини очиб беришга имкон бергани аниқланган;
Х.Тўхтабоев асарларининг Эрвин Умеров томонидан амалга оширилган авторлаштирилган таржималари аслиятнинг бадиий бутунлигини сақлашга ёрдам бериши ва рус тилида сўзлашувчи ўқувчилар учун тушунарли бўлишини таъминлаши исботланган;
Х.Тўхтабоев асарлари таржимасида аслиятдаги муаллиф услуби ва комик таъсирни сақлаб қолишнинг аҳамияти асосланган: реципиентларнинг ёши, маданий ва когнитив хусусиятларига мослашувини таъминловчи юморни етказиш хусусиятлари (вазиятга оид, лисоний, маданий) ва сюжет тузилишидаги ўзгаришлар кўрсатиб берилган;
Х.Тўхтабоев асарларидаги фразеологик бирликлар ва миллий-маданий реалияларни таржима қилиш усуллари аниқланди. Бу усуллар таржиманинг коммуникатив ва бадиий вазифаларига йўналтирилган стратегияларнинг хилма-хиллигини акс эттириши (реалияларни етказишда транслитерация, тавсифий таржима, калкалаш, функсионал аналоглар ва тушириб қолдириш каби усуллар қўлланилган; фразеологизмларни таржима қилишда эса эквивалентлар, мослаштириш, қайта ифодалаш, муаллиф талқини ва комбинацияланган ёндашувлар) белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Х.Тўхтабоев асарларининг рус тилига таржималарини таҳлил қилиш жараёнида олинган хулоса ва тавсиялар асосида бадиий ниятни қайта тиклаш, сюжет тузилиши ва миллий колоритни етказишнинг ўзига хос хусусиятлари нуқтайи назаридан:
ўзбек болалар адабиёти таржималари тарихи, Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Сариқ девнинг ўлими”, “Беш болали йигитча” ва “Қасоскорнинг олтин боши” каби асарларида аниқланган фразеологик бирикмалар, миллий-тарихий ўзига хосликни акс эттирувчи реалияларнинг таржима хусусиятлари ҳақидаги илмий хулосалардан ИЛ-27-47220222413 “Компаративистика бўйича электрон платформа яратиш” номли инновацион илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-октябрдаги 2/17-08/10-346-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий аҳамияти ошган, болалар адабиёти таржимасини ўрганишга янгича ёндашувлар ишлаб чиқилган;
Х.Тўхтабоев асарларининг миллий колоритни бериш усуллари, юмор ва сюжет қурилишидаги ўзига хосликлар таҳлили натижаларидан “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 09.10.2024-йилдаги 2138/02-сон маълумотномаси). Натижалар маълумотлар талабаларда бадиий таржимага оид компетенсияларни шакллантиришга ёрдам берадиган юмористик элементлар ва фразеологизмларни ўз ичига олган мураккаб матнларни таржима қилиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув материалларини яратиш имкониятини яратган ва таълим жараёни сифатини оширишда аслият шаклининг услубий таъсирчанлиги ва эквивалентлигини сақлашга оид тавсиялардан фойдаланилган;
тадқиқот жараёнида аниқланган Х.Тўхтабоев асарларидаги ҳажвий унсурлар, реалиялар ва услубий ўзига хосликларнинг адаптация усуллари ҳақидаги хулосалардан “Навоий” телеканалида эфирга узатилган “Таълим ислоҳоти”, “Диёр-24” маърифий-маърифий телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-ноябрдаги 01-02/151-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар доирасида миллий хусусиятлар ва бадиий усулларни етказиш жиҳатлари акс эттирилгани ўзбек болалар адабиётини рус тилида сўзлашувчи томошабинлар учун тўғри талқин қилиш муҳимлигини таъкидлаш имконини берган. Мазкур натижаларнинг жорий этилиши кўрсатувлар мазмуни ва уларнинг таълимий салоҳиятини бойитишга хизмат қилган.