Менглиева Мунира Бахтиёр қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида феъл аспектуал маъноларининг ифодаланиши ва типологияси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil.2942.
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акмал Гуламжанович, филология фанлари  доктори, доцент (кенгаш аъзоси); Жумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади. У ўзбек ва инглиз тилидаги феъл аспекти маъноларини таснифлаш, аспектуал функсионал-семантик парадигма  структураси, таркиби ва маъно кўламини қиёслаш ҳамда лексикографик, таржима талқинини такомиллаштиришдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: инглиз ва ўзбек тилларида феъл аспектуаллиги ҳодисаси семантик тузилишига кўра ўзаро мувофиқлик касб этиши икки тилдаги майдон компонентларини “жараён” гиперсемаси билан умумлаштриб, гиперсема таркибини “бошланиш”, “давомийлик”, “тугалланганлик”, “онийлик”, “узлюксизлик”, “такрорийлик”, “жадаллик”, “оҳисталик”, “тўлиқсизлик”, “синаш”, “ниҳоявийлик”, “қодирлик” каби хусусий грамматик маъноларга параллел таснифлаш орқали асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида замон, майл, нисбат, тарз категориялари, фел+предлог қўшилмаси каби морфосинтактик бирликлар маъно таркибидаги аспектуал сема мутаносиблиги асосида ҳар икки тилдаги функсионал-семантик майдоннинг ядро ва марказ компонентларини ташкил қилиши исботланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги аспектуаллик функсионал семантик-майдони перифериясида жойлашган феъл ва равишлар маъно таркибини компонент таҳлил қилиш орқали лексемаларда аспектуал маънолар қаватланиши, уларнинг ўзаро градуонимик, синонимик ва антонимик маъно муносабатларига киришиши далилланган; 
инглиз тилида тугалланган замон шакли, модал феъллар, феъл+предлог қўшилмасидан англашиладиган аспектуал маънолар ўзбек тилига  фел+равишдош шакли+кўмакчи феъл қурилмаси шаклида таржима қилиниши асосида инглиз тилидаги аспектуал маънога эга барча морфосинтактик шаклларга ўзбек тилидаги тарз категорияси лексик-грамматик жиҳатдан мутаносиб эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ўзаро маънодош, луғавий маъноси бир-бирига яқин равиш ва феълларни аспектуал семаси номи билан тавсифий изоҳлаш орқали луғатларда ушбу лексемаларнинг услубий-семантик фарқларини тизимилаштириш мумкинлиги далилланган. 
инглиз тилида тугалланган замон шакли, модал феъллар, феъл+предлог қўшилмасидан англашиладиган аспектуал маънолар ўзбек тилига  фел+равишдош шакли+кўмакчи феъл қурилмаси шаклида таржима қилиниши асосида инглиз тилидаги аспектуал маънога эга барча морфосинтактик шаклларга ўзбек тилидаги тарз категорияси лексик-грамматик жиҳатдан мутаносиб эканлиги исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ўзаро маънодош, луғавий маъноси бир-бирига яқин равиш ва феълларни аспектуал семаси номи билан тавсифий изоҳлаш орқали луғатларда ушбу лексемаларнинг услубий-семантик фарқларини тизимилаштириш мумкинлиги далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида феъл аспектуал маъноларининг ифодаланиши ва типологияси тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида: 
инглиз ва ўзбек тилларида аспектуаллик гиперсемаси “жараён”, оралиқ маънолари “бошланиш”, “давомийлик”, “тугалланганлик”,  хусусий маънолари онийлик”, “узлюксизлик”, “такрорийлик”, “жадаллик”, “оҳисталик”, “тўлиқсизлик”, “синаш” “ниҳоявийлик”, “қодирлик” маъно турларига таснифланиб, оралиқ семалар ёпиқ системани, хусусий маънолар очиқ семик тизимни ташкил этиши ҳақидаги хулосалардан, лексик-семантик майдон, функсионал-семантик майдон таркибий қисмлари, морфологик категорияларнинг номланиши, аспектуал майдон семалари симметрик ва асимметрик муносабатларини номлашда, энди аниқланаётган тил ҳодисаларини терминлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг миллий муқобилларини яратишда номларнинг бошқа сўз туркумлари билан синтагматик ва семантик бирикувини ўрганишда феълдаги аспектуал маънолари таҳлилидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2019–2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 29.06.2024-й. №04/1-1709 маълумотномаси). Натижада, ўзбек тили нейминг тизимида феъл билан боғлиқ номларнинг белги-хусусиятлари лингвистик тавсифи мукаммаллиги таъминланган, лексема изоҳини аспектуал маънога эга бирликлар билан такомиллаштиришга эришилган;  
инглиз ва ўзбек тилларида аспектуал маънони ифодаловчи тил бирликлари функсионал-семантик парадигма сифатида тизимлаштирилган – майдон таркибидаги ядро (замон категорияси), марказ (майл, нисбат ва тарз категорияси, инглиз тилида предлог + феъл қўшилмаси, модал феъллар ва синтактик қурилмалар) ҳамда периферия (феъл ва равиш) кабиларга бўлиниши борасидаги хулосалардан 5221000 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун ёзилган, 2018-йилда нашр қилинган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия этилган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 24.07.2024-й. №02-1886 маълумотномаси). Натижада тилнинг система, парадигма, майдон, категория муаммосига доир мавзуларни ёритиш, фикрларни далиллашга ҳисса қўшилган;
инглиз ва ўзбек тилларида аспектуал маъно ифодаланишига шахс омилининг таъсири гендер, феъл-атвор, кишилар орасидаги муносабат, ёш каби нолисоний омилларда намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан, аспектуал маънога эга лексемаларнинг маъно кўлами таҳлили, маъно муносабатлари тавсифи ва семантик таснифига оид хулоса ва натижалардан, шунингдек, феъл ва равишларнинг тавсифий, синонимик, зид маъноли изоҳлари наъмуналаридан Андижон давлат университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “ИЛ-402104213. Ўзбек тилида элеcтрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 31.10.2024-й. №33-04-877 маълумотномаси). Натижада лексик тавсифда қўлланувчи феъл ва равишларнинг семантик, функсионал, прагматик ўзига хосликлари очиб беришга эришилган. 
инглиз-ўзбек таржима амалиётида аспектуаллик таржимаси грамматик трансформация давомий замон шакллари, модал феъл, предлогли феъл ҳамда кўмакчи феъл қурилмасида юз бериши, лексик-грамматик трансформация равишларнинг феъл+предлог ёки кўмакчи феълли қурилма шаклида намоён бўлиши далилланиб, инглиз ва ўзбек тилларида аспектуал маънога эга ўзаро эквивалент иборалар ва эквиваленти мавжуд бўлмаган ибораларни ўгиришда изоҳли таржимани қўллаш борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2016-2020 йилларда олиб борилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”), ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 25.12.2024-й.№524/1 маълумотномаси). Натижада икс-фемик турғун бирликлар таржимаси билан боғлиқ хусусиятлари, уларнинг умумий ва хусусий жиҳатларига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан лойиҳа материаллари бойитилган, фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар туркий ва европа тилларидаги аспектуал маъно ва аспект ифодаловчиларининг функсионал хусусиятлари ва уларнинг таржимасига оид янги илмий маълумотлар билан бойиган, дарсликдаги нутқ бирликлари бадиий таржимада лексик бирикмаларга айланиши, уларнинг луғатларда акс этишига оид маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитилган. Бунинг натижасида лойиҳа материалларида келтирилган туркий тил матнларидаги аспектуал нутқий бирликларнинг европа тилидаги нутқий бирликлари орасидаги фарқлар тадқиқи, бунда таржима моделларининг аҳамиятига оид маълумотлар аниқлаштирилган;


инглиз ва ўзбек тилларидаги аспектуал маънога эга лексемалар тавсифий, синонимлар ва зид маъноли сўзлар воситасида изоҳланганлиги – бу усуллар орасида тавсифий ёндашув юқори даражада информативлиги асосланиб, аспектуал маъно асосида тавсифий изоҳни шакллантириш ҳақидаги тавсиялардан ҳамда “Ўзбек тилининг изоҳли луғатлари”да мавжуд аспектуал маънога эга сўзларнинг лексик-семантик муносабатлари, услубий фарқланиши, контекстуал сема ифодалаши юзасидан амалга оширилган таҳлил натижалари ва хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 25.10.2024-й. №04/1-3029 маълумотномаси). Натижада, феълларни семантик теглашда уларнинг аспектуал тарз маъноларидан фойдаланиб, ушбу лексемаларнинг услубий фарқларини очиб беришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish