Саттаров Фаррух Нуридинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХIХ аср инглиз болалар адабиётининг ўзбек болалар адабиётига таъсири (таржима ва таҳлил)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil.1163
Илмий раҳбар: Қаршибаева Улжан Давировна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Мусурманов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бўриева Наргиза Қўчқаровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марк Твен, Чарлз Диккенсларнинг болалар адабиётига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг Ғ.Ғулом ижодига таъсири ва бадиий услубини қиёсий таҳлил қилиш, таржималардаги лингвомаданий аспектларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз болалар адабиётининг янги босқичга чиқишида Чарлз Диккенснинг “Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари” романидаги психологик ‒ етим болаларнинг руҳияти тасвири, ижтимоий ‒ табақаланишнинг кучлилиги, характер – етакчилик хусусияти каби жиҳатлар очиб берилиб, асар таржимасининг ўзбек болалар адабиётига услуб, жанр, ғоя, поэтик тил нуқтаи назаридан соддаликдан мураккабликка қараб силжиб бориши, макон ва замоннинг мавҳумликдан чекиниб реал муҳит орқали ёритиб берилиши, кишиларнинг орзу-умидлари ҳамда интилишларини очиқ кўрсата олиши каби таъсири аниқланган;
Марк Твен ижодидаги инсонга муҳаббат ва халқпарварлик, образлар нутқидаги юмор ва ўткир сатира орқали давр ижтимоий муҳитини китобхонга етказиш, таржимада образларнинг айнан характерига мос қиёфаси жонлангани, бадиий деталларнинг руҳиятни очиб беришга қаратилгани, диалоглардаги қочиримлар, таъриф ва тавсифлар индивидуал қиёфа ярата олганлиги, муаллиф нутқидаги мақол, матал ва афоризмлар сақлаб қолингани аслият билан қиёслаш орқали асосланган;
Марк Твен асарларининг рус ва ўзбек тилларига қилинган таржималари орқали китобхон дунёқарашига бегона маконнинг манзарасини жонлантириш, пейзажнинг руҳиятга таъсири ёки руҳият орқали пейзаж тасвирининг берилиши ҳамда матннинг коммуникатив функциясини сақлаган ҳолда унинг прагматик аспектларда нутқнинг кўндириш, танқид қилиш ёки мақташ, ижтимоий мақомни белгилаш, ҳис-туйғуларни етказиш каби яширин мақсадлари, муаллифнинг ўзи хабар қилаётган воқеликка киноявий муносабати, китобхон муаллифни биографик жиҳатдан кузатиши каби хусусиятлари очиб берилган;
Ғафур Ғулом ижодига “Том Соернинг бошидан кечирганлари” ва “Геклберри Финнинг бошидан кечирганлари” асарларидаги йўл мотиви, хона мотиви, асар давомида персонажларнинг ўзгариб бориши, сужет занжирини фақат бош қаҳрамонлар боғлаши каби адабий таъсири аниқланган ҳамда, адибнинг асарларида ҳам йўл мотивига кўра саргузаштлиликнинг еткачилиги, реализмнинг кучлилиги ва автобиографик элементларнинг мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср инглиз болалар адабиётининг ўзбек болалар адабиётига таъсири (таржима ва таҳлил) масаласини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
инглиз болалар адабиётининг янги босқичга чиқишида Чарлз Диккенснинг “Оливер Твистнинг бошидан кечирганлари” романидаги психологик ‒ етим болаларнинг руҳияти тасвири, ижтимоий ‒ табақаланишнинг кучлилиги, характер – етакчилик хусусияти каби жиҳатлар очиб берилиб, асар таржимасининг ўзбек болалар адабиётига услуб, жанр, ғоя, поэтик тил нуқтаи назаридан соддаликдан мураккабликка қараб силжиб бориши, макон ва замоннинг мавҳумликдан чекиниб реал муҳит орқали ёритиб берилиши, кишиларнинг орзу-умидлари ҳамда интилишларини очиқ кўрсата олиши каби таъсири аниқланган ҳамда таҳлил ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган FА-А1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш”, FА-А1-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги фундаментал ва амалий-илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги 502/1-сон маълумотномаси). Натижада инглиз болалар адабиётининг жаҳон болалар адабиёти ривожида, қолаверса, инглиз тилидаги асарларнинг ўзбек тилига таржималари ўзбек болалар адабиёти ривожида тутган ўрни, хусусиятлари, романларнинг ўзаро фарқланиши ҳақидаги маълумотлар масала ечимини аниқлашга имкон берган;
Марк Твен ижодидаги инсонга муҳаббат ва халқпарварлик, образлар нутқидаги юмор ва ўткир сатира орқали давр ижтимоий муҳитини китобхонга етказиш, таржимада образларнинг айнан характерига мос қиёфаси жонлангани, бадиий деталларнинг руҳиятни очиб беришга қаратилгани, диалоглардаги қочиримлар, таъриф ва тавсифлар индивидуал қиёфа ярата олганлиги, муаллиф нутқидаги мақол, матал ва афоризмлар сақлаб қолингани аслият билан қиёслаш орқали асосланганлигидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган FА-F1-005 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги 502-сон далолатномаси). Натижада инглиз болалар адабиётининг тарихий босқичлари, болалар адабиётида нақл, мақол ва маталларнинг таржимада берилиши, уларни таржима қилиш усуллари, болалар адабиётига хос бўлган образларнинг инглиз тилидан қардош бўлмаган тилларда ифодаланиши, инглиз болалар адабиётида қаҳрамонлар нутқининг ўзбек тилига таржима қилиниши ва ушбу халқлар болалар адабиётининг ривожланишига таъсирини ўрганиш бу соҳадаги билимларини янада бойишига хизмат қилган;
Марк Твен асарларининг рус ва ўзбек тилларига қилинган таржималари орқали китобхон дунёқарашига бегона маконнинг манзарасини жонлантириш, пейзажнинг руҳиятга таъсири ёки руҳият орқали пейзаж тасвирининг берилиши ҳамда матннинг коммуникатив функциясини сақлаган ҳолда унинг прагматик аспектларда нутқнинг кўндириш, танқид қилиш ёки мақташ, ижтимоий мақомни белгилаш, ҳис-туйғуларни етказиш каби яширин мақсадлари, муаллифнинг ўзи хабар қилаётган воқеликка киноявий муносабати, китобхон муаллифни биографик жиҳатдан кузатиши каби хусусиятлари очиб берилганлигидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йил 4-декабрь куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатуви дастури сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 15-декабрдаги 01-07/402-сон маълумотномаси). Натижада инглиз болалар адабиёти вакиллари мероси саналган романларнинг ўзбек тилига таржималари ҳамда тадқиқотда илгари сурилган илмий фикр ва мулоҳазалар ўзбек болалар адабиёти бойишига муҳим ҳисса қўшиш билан биргаликда кўрсатув сценарийсини тайёрлашда иш берган;
Ғафур Ғулом ижодига “Том Соернинг бошидан кечирганлари” ва “Геклберри Финнинг бошидан кечирганлари” асарларидаги йўл мотиви, хона мотиви, асар давомида персонажларнинг ўзгариб бориши, сужет занжирини фақат бош қаҳрамонлар боғлаши каби адабий таъсири аниқланган ҳамда, адибнинг асарларида ҳам йўл мотивига кўра саргузаштлиликнинг еткачилиги, реализмнинг кучлилиги ва автобиографик элементларнинг мавжудлиги далилланган хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури 585845-EPP-1-2017-1-ES-EPPKA2-CBHE-JP CLASS: “Computational Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 16-декабрдаги 1275/02-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа доирасида миллий корпуснинг адабиётга оид атамаларнинг шаклланиши ва табиий тилга ишлов берувчи дастур (NLP tool)ни ишлаб чиқишда, электрон платформаси қидирув тизимидаги маълумотлар базасига киритишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
ўзбек таржимонларининг индивидуал маҳорати қиёсланланган, шунингдек, “Том Соернинг бошидан кечирганлари”, “Геклберри Финнинг бошидан кечирганлари” асарлари ХХ аср ўзбек адабиёти намоёндаси Ғафур Ғулом ижодига таъсири кўрсатилгани ва ушбу ҳолатни фактик материаллар асосида далилланишига оид хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимининг иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 15-декабрь 56-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация ишидан олинган илмий хулосалар китобхонларнинг бадиий матн доирасида қўлланилган сўз ва иборалар изоҳини тўғри англашларида муҳим манба сифатида ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish