Ахмадбеков Бехзодбек Олимбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал яралардан қон кетишнинг клиник хусусиятларини баҳолаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4979.
Илмий раҳбар: Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори, Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишлари клиник кечишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш орқали хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларининг айрим типологик хусусиятлари, яъни, ошқозон яраларидан қон кетиш ҳолатлари 32,4% га ортганлиги, «аломатсиз» кечиш 22,5% га ошганлиги, илк 12 соат ичида госпитализацияга мурожаат қилиш 26,5% га кўпайганлиги, геморрагик шок 37,9% га ортганлиги, катта яралар учрашиши 14,9% ни ташкил этиши, қаттиқ чегара ва тубга эга яралар 49,9% ни ташкил этганлиги, Форрест-1 бўйича давом этаётган қон кетиш 19,6% га ортганлиги, терапевтик патология 10,5% га, ҳамроҳ хирургик патология эса 5,8% га ортганлиги аниқланган;
кекса ёшли беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларида анъанавий ёндашувлар билан олиб бориладиган фаол-кутиш тактикаси кутилган натижаларни бермаслиги ва нисбатан юқори ятроген шикастланишлар ва қон кетишлар, шунингдек, жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ асоратлар, йирингли-септик яра асоратлари, умумий хусусиятдаги асоратлар ва леталлик билан кечиши аниқланган;
ошқозон ости безига пенетрацияланган меъда яраси қонаётган ҳолатида гастротомик кириш орқали соғлом тўқималар даражасида яра четларини мушак толалари йўналиши бўйича чегараловчи кесмалар орқали яра тубини қолдирган ҳолда кесиб олиш билан тавсифланувчи ярани кесиб олиш усули ишлаб чиқилган;
қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизими, шунингдек яра турларини («эски» ёки «кексаликка хос» яра) ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган даво-ташхисот тартиботини жорий этиш орқали фаол-индивидуаллаштирилган жарроҳлик тактикасининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларида жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларининг айрим типологик хусусиятлари, яъни, ошқозон яраларидан қон кетиш ҳолатлари 32,4% га ортганлиги, «аломатсиз» кечиш 22,5% га ошганлиги; илк 12 соат ичида госпитализацияга мурожаат қилиш 26,5% га кўпайганлиги, геморрагик шок 37,9% га ортганлиги, катта яралар учрашиши 14,9% ни ташкил этиши, қаттиқ чегара ва тубга эга яралар 49,9% ни ташкил этганлиги, Форрест-1 бўйича давом этаётган қон кетиш 19,6% га ортганлиги, терапевтик патология 10,5% га, ҳамроҳ хирургик патология эса 5,8% га ортганлиги аниқланганганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 июнда 6i-43/u-сон билан тасдиқланган «Кекса беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишлари клиник кечишининг хусусиятлари ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 18.07.2024 йилдаги 178-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 29.08.2024 йилдаги 119-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 09.07.2024 йилдаги 15213-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларини даволашда яранинг типологик хусусиятларини инобатга олиш хаёт учун хавфли асоратлар ривожланишини олдини олишга, шунингдек беморларни даволаш сифатини оширишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш ва адекват даволаш усулини қўллаш хисобига беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 2 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 2 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 1509506 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=92) 138874635 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: кекса ёшли беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларида анъанавий ёндашувлар билан олиб бориладиган фаол-кутиш тактикаси кутилган натижаларни бермаслиги ва нисбатан юқори ятроген шикастланишлар ва қон кетишлар, шунингдек, жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ асоратлар, йирингли-септик яра асоратлари, умумий хусусиятдаги асоратлар ва леталлик билан кечиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 июнда 6i-43/u-сон билан тасдиқланган «Кекса беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишлари клиник кечишининг хусусиятлари ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 18.07.2024 йилдаги 178-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 29.08.2024 йилдаги 119-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 09.07.2024 йилдаги 15213-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликни қон кетиш билан асоратланган гастродуоденал яралари бўлган кекса беморларни ташхислашда инобатга олиш ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликдан фойдаланиш кекса ёшдаги беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишларини хирургик даволашда ятоген зарарланишларни истисно қилиш, қон кетишлари фоизини 13,7% дан 2,4% га, махсус асоратларни 17,6% дан 7,3% га, яра асоратларини 9,8% дан 2,4% га, умумий асоратларни 15,7% дан 9,7% га ва ўлим кўрсатгичини 7,8% дан 2,4% га камайтиришга имкон берди. Натижада тадқиқот кўлами бўйича (n=92) 138874635 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: ошқозон ости безига пенетрацияланган меъда яраси қонаётган ҳолатида гастротомик кириш орқали соғлом тўқималар даражасида яра четларини мушак толалари йўналиши бўйича чегараловчи кесмалар орқали яра тубини қолдирган ҳолда кесиб олиш билан тавсифланувчи ярани кесиб олишнинг ишлаб чиқилган усули Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 июнда 6i-43/u-сон билан тасдиқланган «Кекса беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишлари клиник кечишининг хусусиятлари ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 18.07.2024 йилдаги 178-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 29.08.2024 йилдаги 119-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 09.07.2024 йилдаги 15213-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон ости безига пенетрацияланган қонаётган меъда ярасини кесиб олишнинг ишлаб чиқилган усулидан фойдаланиш қон кетиш билан асоратланган ошқозон яралари бўлган кекса беморлар хаётини сақлаб қолишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган усулни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати 2 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 754753 сўмни ташкил этгани ҳолда 1509506 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=92) 138874635 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизими, шунингдек яра турларини («эски» ёки «кексаликка хос» яра) ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган даво-ташхисот тартиботини жорий этиш орқали фаол-индивидуаллаштирилган жарроҳлик тактикасининг самарадорлиги асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 июнда 6i-43/u-сон билан тасдиқланган «Кекса беморларда гастродуоденал ярадан қон кетишлари клиник кечишининг хусусиятлари ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг 18.07.2024 йилдаги 178-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 29.08.2024 йилдаги 119-сон ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 09.07.2024 йилдаги 15213-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даво-ташхисот тартиботидан фойдаланиш қон кетиш билан асоратланган гастродуоденал яралари бўлган кекса беморларда мақбул даволаш усулини танлашга ва самарали натижага эришишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган даво-ташхисот тартиботидан фойдаланиш беморларнинг стационарда бўлиш муддатини 2 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлиши 2 кунлик жами харажатларини қисқариши ҳисобига 1509506 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=92) 138874635 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.