Рахмонов Исломбек Абдурашид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бепуштлик никохидаги эркакларда невротик, касалликларнинг клиник ва неврологик жихатлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3818.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёкутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Гайбиев Акмал Ахмаджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. Жукова Наталя Григоревна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
бепушт никоҳдаги эркакларда вегетатив бузилишлар ва невротик касалликларнинг хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркакларда бепушт билан боғлиқ неврологик бузилишларни ўрганиш жараёнида вегетатив, нейропсихологик ва биохимик комплекс тадқиқотлар орасида корреляцион боғлиқликлар, улар патологиянинг сабаблари ва ўзига хос кечишига боғлиқлиги аниқланган;
бепушт никоҳ давомийлиги (йилларда) билан бепушт никоҳда яшовчи эркакларнинг ҳаёт сифатининг роль-эмоционал фаолият ва руҳий соғлиқ кўрсаткичлари ўртасида юқори даражадаги тескари корреляцион боғлиқлик негизида даволаш жараёнида индивидуал ёндашув зарурлиги асосланган;
фертиллик бузилишлари мавжуд бўлган эркакларда симпатикотония устунлиги ва шахсий ташвишчанлик кўрсаткичлари юқори бўлганда беморларнинг ҳолатини баҳолашда диагностик маркер сифатида хизмат қилиши қондаги кортизол концентрациясининг ошиши билан исботланган;
бепушт никоҳда яшовчи эркакларни комплекс даволашда нейролептик дори воситасини қўллаш соматоформ, вегетатив, хавотирли-депрессив бузилишларни тўлиқ бартараф этилган ва кортизол даражасининг пасайишига ҳамда ҳаёт сифатининг яхшиланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бепуштлик никохидаги эркакларда невротик, касалликларнинг клиник ва неврологик жихатлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.01.2025 й. 11/82-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: эркакларда бепушт билан боғлиқ неврологик бузилишларни ўрганиш жараёнида вегетатив, нейропсихологик ва биохимик комплекс тадқиқотлар орасида корреляцион боғлиқликлар, улар патологиянинг сабаблари ва ўзига хос кечишига боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси 07.03.2024 й. 43-сон, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 38-ОП 07.05.2024 й. 40-сон ва Наманган вилояти Норин тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси 25.05.2024 й. 17-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бепушт никоҳларда, касалликнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тавсифлашга асос бўлиши учун, эркакларда неврологик ва вегетатив бузилишлар шаклланишининг этиопатогенетик мезонларини таҳлил қилинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бепушт билан боғлиқ неврологик бузилишлар билан оғриган беморларни амбулатор шароитда даволаш одатда умумий ўртача 1765400 сўм (бир нафар бемор учун) сарфланади. Хулоса: невротик турдаги психоэмоционал дисфункцияларнинг энг кўп намоён бўлиш ҳолатлари бепушт никоҳнинг давомийлиги 6 йилдан ошган вақтда кузатилади. Бунда, ўзига хос нохуш туйғулар ва ички безовталик билан намоён бўладиган ташвиш ажралмас патогенетик факторлар қаторига қиради.
иккинчи илмий янгилик: бепушт никоҳ давомийлиги (йилларда) билан бепушт никоҳда яшовчи эркакларнинг ҳаёт сифатининг роль-эмоционал фаолият ва руҳий соғлиқ кўрсаткичлари ўртасида юқори даражадаги тескари корреляцион боғлиқлик негизида даволаш жараёнида индивидуал ёндашув зарурлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси 07.03.2024 й. 43-сон, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 38-ОП 07.05.2024 й. 40-сон ва Наманган вилояти Норин тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси 25.05.2024 й. 17-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бепушт никоҳда яшайдиган эркакларнинг ҳаёт сифати ўрганилди, аниқланган ўзгаришлар ҳар бир шахсга индивидуал терапия ўтказиш зарурлигини кўрсатмоқда. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бепушт никоҳдаги эркакларда нейропсихологик ва вегетатив бузилишлар билан даволаниш кунлари қисқаришини инобатка олсак, бюджет маблағларидан ажратилган 1 нафар бемор учун 3476500 сўмни тежалиниши билан ижобий натижалар 15% бюджет маблағларини ташкил этади. Хулоса: бепушт никоҳда яшайдиган эркакларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада ёмонлашиб, бу ҳолат нафақат уларнинг жисмоний саломатлигига, балки ижтимоий фаровонлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: фертиллик бузилишлари мавжуд бўлган эркакларда симпатикотония устунлиги ва шахсий ташвишчанлик кўрсаткичлари юқори бўлганда беморларнинг ҳолатини баҳолашда диагностик маркер сифатида хизмат қилиши қондаги кортизол концентрациясининг ошиши билан исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси 07.03.2024 й. 43-сон, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 38-ОП 07.05.2024 й. 40-сон ва Наманган вилояти Норин тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси 25.05.2024 й. 17-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: этиопатогенетик хусусиятларига қараб, бепушт никоҳларда эркаклардаги клиник, неврологик, биокимёвий ўзгаришлар таҳлилини ўтказилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бепушт никоҳларда эркаклардаги клиник, неврологик, биокимёвий текширувлар ёрдамида ижобий натижалар беморларнинг даволаниш муддатининг қисқариши кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 14546800 сўмни ташкил этади. Хулоса: симпатик фаоллик устун бўлган эркакларда ташвиш стресс омилларининг кўпроқ таъсири туфайли шахсий ташвишнинг юқори қийматларига эга бўлиб, қонда кортизол концентрациясининг сезиларли даражада ошиши билан бирга келган.
тўртинчи илмий янгилик: бепушт никоҳда яшовчи эркакларни комплекс даволашда нейролептик дори воситасини қўллаш соматоформ, вегетатив, хавотирли-депрессив бузилишларни тўлиқ бартараф этилган ва кортизол даражасининг пасайишига ҳамда ҳаёт сифатининг яхшиланиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси 07.03.2024 й. 43-сон, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 38-ОП 07.05.2024 й. 40-сон ва Наманган вилояти Норин тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси 25.05.2024 й. 17-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бепушт никоҳдаги эркакларда невротик типдаги патологияларни даволаш ва шаклланишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни таҳлил қилинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: терапия вақтида соматоформ бузилишларни бартараф этиш, Кердо вегетатив кўрсаткичи динамикаси ва функционал ўзгаришлар индексини таҳлили билан беморларнинг маиший хаетга қайтиши билан иқтисодий кўрсатгич сифати яхшиланади ва иқтисодий кўрсаткич тежамкорлиги 1744500 ташки қилади. Хулоса: терапия вақтида соматоформ бузилишларни бартараф этиш, Кердо вегетатив кўрсаткичи динамикаси ва функционал ўзгаришлар индексини таҳлили билан тасдиқланиб, бепуштликдан азият чеккан беморлар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшиланган.