Турсунов Одил Мамасамиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигардан ташқари ўт йуллари ўсмалари ташҳисоти ва даволашда эндобилиар қисқичли биопсияни натижаларини бахолаш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib1924.
Илмий раҳбар: Жўраев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Худоёров Санжар Сарварович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндобилиар – қисқичли биопсиясини ўтказиш орқали механик сариқлик билан асоратланган жигардан ташқари ўт йўллари ўсмаларининг диагностик самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари диагностикаси учун рентген назорати остида антероград қисқичли-эндобилиар биопсия амалиёти асосида такомиллаштирилган;
антероград эндобилиар биопсиянинг такомиллаштирилган техникасининг самарадорлиги уни биопсиянинг анъанавий маълумотлари билан таққослаш орқали аниқланган;
жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари билан касалланган беморлар ўз вақтида морфологик текширишнинг эндобилиар қисқичли биопсияси кейинги даволаш тактикасини танлашга ва беморларнинг умр кўриш давомийлигига таъсири аниқланган.
ўт йўллари ўсмалари беморларни операциядан олдинги ва кейинги даврда олиб бориш, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш бўйича методологик ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигардан ташқари ўт йуллари ўсмалари ташҳисоти ва даволашда эндобилиар қисқичли биопсияни натижаларини бахолаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.04.2025 й. 000080-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари диагностикаси учун рентген назорати остида антероград қисқичли-эндобилиар биопсия амалиёти асосида такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 8/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 10/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: механик сариқлик билан асоратланган хавфли ўсмалари бўлган беморларнинг эндобилиар қисқичли биопсияси учун беморни танлаш мезонлари яхшиланди ва эндобилиар амалиётни ўтказиш учун кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари диагностикаси учун рентген назорати остида антероград қисқичли-эндобилиар биопсия амалиёти доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 8-10 кун учун 13241320 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 12855200 сўм сарфланади. Миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 4 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 21123700 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: тадқиқотнинг механик сариқлик-ултратовуш текширувини аниқлашда ижобий тестнинг башоратли қиймати +PV=0,88, КТ +PV=0,97, МРT, лапароскопия, ТТХГ ва ЭРПХГ +PV=1,0, ЭГДФС +PV=0,31, клиник ва лаборатория тадқиқотлари+PV=0,86 эди. Бироқ, касаллик табиатини аниқлаш пайтида- ултратовуш +PV=0.70, KТ +PV= 0.84, МРT +PV= 0.90, лапароскопия +PV= 0.90, ҲЧГ ва ЭРПХГ +PV=1.0, ЭГДФС +PV=0.17, клиник ва лаборатория тадқиқотлар +PV= 0.0 (p<0.05). Ўтказилган тадқиқотларнинг ижобий натижасининг (+LR) эҳтимоллик нисбати LR ўртача 0,72 ни ташкил этди, бу жуда ишончли маълумотлар ҳисобланади (p< 0,005).
иккинчи илмий янгилик: антероград эндобилиар биопсиянинг такомиллаштирилган техникасининг самарадорлиги уни биопсиянинг анъанавий маълумотлари билан таққослаш орқали аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 8/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 10/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари беморларни текшириш босқичларида эндобилиар қисқичли биопсия олиш диагностик хатолар даражасини камайтиради, жигардан ташқари ўт йўлларининг ўсмалари диагностикаси ва даволаш тактикасини танлашни яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антероград эндобилиар биопсиянинг такомиллаштирилган техникасининг самарадорлиги ёрдамида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 7458400 сўмни ташкил етади. Хулоса: жигардан ташқари ўт йўлларининг ўсма обструкцияси ҳолатида ултратовуш текшируви 70,5%, КТ 84,7% ва МРТ 90%, лапароскопия 100% ўсмани аниқлаш эҳтимолини беради. Сафро гипертензиясининг мавжудлигири ултратовуш ёрдамида 95,4%, КТ 90 (97,8%) да аниқланган, сариқлик турини аниқлаш усулларининг диагностик қиймати ва МРТда энг юқори бўлган, бу 96% ни кўрсатди. 100% ҳолларда механик сариқликнинг табиатини аниқлашда ЭРПХГ ва ТТХГ томонидан тўғри жавоб берилган. Лапароскопия 90,3%, МРТ ва КТ мос равишда 90% ва 84,8% ни ташкил қилади. Обтурация даражасининг энг аниқ мавзуси қуйидаги усуллар билан берилган: ТТХГ (100%), ЭРПХГ (100%), МРТ (90%) ва КТ (84,8%). Клиник ва лаборатория тадқиқотлари беморларнинг 86,6 фоизида сафро чиқиши учун тўсиқ билан боғлиқ сафро секрецияси функциясининг бузилишини аниқлашга муваффақ бўлди.
учинчи илмий янгилик: жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари билан касалланган беморлар ўз вақтида морфологик текширишнинг эндобилиар қисқичли биопсияси кейинги даволаш тактикасини танлашга ва беморларнинг умр кўриш давомийлигига таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 8/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 10/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган тадқиқотлар натижалари энг оқилона диагностика тактикасини такомиллаштиришга маълум ҳисса қўшади, шунингдек, жигардан ташқари ўт йўллари ўсмаларининг башорат параметрларини аниқлашга ёрдам беради, бу даволаш усулларини оптималлаштиради, яшовчанлик даражасини, ўртача умр кўришни оширади ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оқилона диагностика тактикасини такомиллаштиришда беморнинг 3 кун стационар даволанишдаги бюджет маблағларидан ажратилган 563565 сўмни тежалиниши билан ижобий натижалар 35% бюджет маблағларини ташкил етади. Хулоса: цитологик ва гистологик таҳлил учун энг тўлиқ тўқималарни материални олишнинг эндобилиар усули билан олиш мумкин. Цитологик суртмалар 80,2% ва 88,5% Лапароскопик текширувда тўлиқ таҳлил қилиш учун мос эди, мос равишда 79,6% ва 88,7% эндобилиар усулда (χ2=3,815, р<0,005).
тўртинчи илмий янгилик: беморларни операциядан олдин ва кейин олиб бориш, шунингдек юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш бўйича методологик ёндашув комплекси ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 8/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 10/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётга радиожарроҳлик, иммуногистокимёвий ва иммунологик тадқиқот усуллари жорий этилди, бу жигардан ташқари ўт йўллари ўсмалари бўлган беморларда касалликнинг башоратини аниқлаш имконини берди ва ушбу тоифадаги беморларда адекват даволаш тактикаси аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда бюджет маблағлари хисобидан 12441300 сўм сарфланади. Жами асосий гурух беморларнинг стационар даволанишининг 3 кунгача қискаришини инобатга олсак, бюджет маблағларини қариб 354000000 сўмни тежашга олиб келади. Хулоса: сафро йўлларининг балон кенгайиши билан тери орқали транcгепатик декомпрессия орқали декомпрессияни амалга оширишда тўлиқ таъсир ПCИ анъанавий усулига қараганда анча кенг тарқалган еди (=0.887, p<0.05). Патологик жараённинг ривожланиши ва даволанишнинг қисман таъсири иккала гуруҳда ҳам деярли бир хил. Жараённинг барқарорлашиши асосий гуруҳда 19,2% ва 30% ҳолларда содир бўлган, бу сариқликнинг ривожланишини тўхтатиш, баъзи ҳолларда иккинчисининг интенсивлигининг бироз пасайиши билан ифодаланган. Агар балон кенгайиши ва ўт йўлларини дренажлашда асоратларнинг умумий сони 9 (17,3%) ҳолатда кузатилган бўлса, анъанавий дренаж техникаси ўтказилган назорат гуруҳида бу кўрсаткич 73,3% ни ташкил этди (44 бемор) (α=0,887, р<0,05). Асосий гуруҳда жарроҳлик аралашувлар назорат гуруҳининг 40,4% га нисбатан 20% да амалга оширилди. Кимётерапия асосий гуруҳда (36,5%) ва назорат гуруҳида (13,3%) амалга оширилди. Назорат гуруҳидаги симптоматик терапия асосий гуруҳга қараганда деярли уч баравар кўп (66,7% ва 23,1%) амалга оширилди. Эндобилиар балон кенгайиши билан ўт йўлларининг декомпрессияси ушбу тоифадаги беморларни даволашда янада мақбул ёндашув ҳисобланади (α=0.918, p<0.005).