Сапаев Акбар Дилшадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир ичак тутилишида қайта чандиқ ҳосил бўлишини башорат қилиш ва олдини олиш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3630.
Илмий раҳбар: Охунов Алишер Орипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджибаев Шароф Абдурашидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: А.Н.Рыжих номидаги колопроктология Миллий тиббий тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чандиқли ичак тутилиши билан хасталанган беморларни чандиқ шаклланишининг такрорланишини башорат қилиш ва олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўпчилик ҳолларда қорин бўшлиғининг чандиқ касаллиги ремиссия босқичида минимал клиник белгилар билан юзага келиши, ўткир ичак тутилишининг ривожланишига қадар чандиқ шаклланишининг кейинги қайталанишининг юқори хавфи исботланган;
фибробластларнинг митотик фаоллиги, хужайрадан ташқари матрикс даражаси, оксипролин ва металлопротеиназанинг 9-фракциясининг фаоллиги чандиқ жараёнининг ҳосил бўлиш босқичлари билан сезиларли даражада боғлиқлиги, чандиқ ҳосил бўлиш хавфи ва интенсивлигини башорат қилиш учун биомаркер сифатида фойдаланиш зарарулиги асосланган;
натрий карбоксиметилцеллюлоза нафақат тўсиқ таъсирига эга, балким ялиғланиш ва фибрознинг биомаркерларига (металлопротеиназанинг 9-фракцияси ва оксипролиннинг камайиши) модуляция қилувчи таъсирида юқори хавфли беморларда қайта чандиқ ҳосил бўлиш даражасини сезиларли даражада пасайишига ёрдам беришининг ўрни исботланган;
EQ-5D-3L шкаласи бўйича интраоператив асоратлар даражасини 2,9 мартага, ўлим кўрсаткичини 2,1 баробарга, қайта операцияларни эса 50% гача камайтириш натижасида даволашдан 12 ой ўтгач ҳаёт сифатини икки баробар яхшиланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир ичак тутилишида қайта чандиқ ҳосил бўлишини башорат қилиш ва олдини олишни баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: кўпчилик ҳолларда қорин бўшлиғининг чандиқ касаллиги ремиссия босқичида минимал клиник белгилар билан юзага келиши, ўткир ичак тутилишининг ривожланишига қадар чандиқ шаклланишининг кейинги қайталанишининг юқори хавфи исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 23 апрелда 03/357-сон билан тасдиқланган “Разработка и внедрение алгоритма прогнозирования и профилактики спайкообразования при острой кишечной непроходимости” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги 68-U/T-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 100-Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чандиқ ҳосил бўлиш хавфини баҳолаш учун ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқишда оксипролин, ММП-9, ҳужайрадан ташқари матрица компонентлари ва фибробластларнинг митотик фаоллиги, бу беморларни патологик жараён бошланганидан бошлаб биринчи 10 кун ичида хавф даражасига таъсири баҳолаш билан боғлиқлиги натижасидаги юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берганчандиқ ҳосил бўлиш хавфини баҳолаш учун ташхислаш алгоритмини ишлаб чиқишда оксипролин, ММП-9, ҳужайрадан ташқари матрица компонентлари ва фибробластларнинг митотик фаоллиги, бу беморларни патологик жараён бошланганидан бошлаб биринчи 10 кун ичида хавф даражасига таъсири баҳолаш билан боғлиқлиги натижасидаги юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак тутилишининг обструктив ва странгуляция шакллари ўртасидаги фарқи, чандиқ шаклланишининг интенсивлигини ва уларнинг анатомик тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда тавсифлаш, бу эса ўз навбатида операциядан кейинги асоратлар даржасини камайтириши натижасида реабилитация вақти қискаришини таъминлаб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди ва натижаларнинг маблағ тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлади. Беморларни шифохонада ётиш вақти 2-3 кунга қисқартириш, 7,84±2,12ни ташкил қилган. Хулоса: андиқ шаклланишининг интенсивлиги ва анатомик тақсимланиши ҳамда ичак тутилишининг обструктив ва странгуляция шаклларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган диагностика ва мониторинг жараёнлари операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириб, реабилитация муддатини қисқартириш (ўртача 2–3 кун, 7,84±2,12) ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Бу эса тадқиқотнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини таъминлади.
иккинчи илмий янгилик: фибробластларнинг митотик фаоллиги, хужайрадан ташқари матрикс даражаси, оксипролин ва металлопротеиназанинг 9-фракциясининг фаоллиги чандиқ жараёнининг ҳосил бўлиш босқичлари билан сезиларли даражада боғлиқлиги, чандиқ ҳосил бўлиш хавфи ва интенсивлигини башорат қилиш учун биомаркер сифатида фойдаланиш зарарулиги асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 23 апрелда 03/357-сон билан тасдиқланган “Разработка и внедрение алгоритма прогнозирования и профилактики спайкообразования при острой кишечной непроходимости” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги 68-U/T-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 100-Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: чандиқларнинг такрорланишини башорат қилиш учун логистик модел яратилган бўлиб, ўткир чандиқли ичак тутилиши билан хасталанган беморларни даволашда клиник амалиётга жорий этилиши натижасида касалликнинг қайталанишини олдини олиш учун шахсийлаштирилган тактика танлаш орқали, ушбу биомаркерларни аниқлаш уларнинг қайта чандиқ ҳосил бўлиш хавфи ва интенсивлигини башорат қилиш учун прогностик усул сифатида фойдаланиш ва беморларда интраоперацион асоратлар даржасини 2,9 маротабага камайишига олиб келиш имконини берганлиги билан боғлиқлиги натижасидаги юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак тутилишининг обструктив ва странгуляция шакллари ўртасидаги фарқи, чандиқ шаклланишининг интенсивлигини ва уларнинг анатомик тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда тавсифлаш, бу эса ўз навбатида операциядан кейинги асоратлар даржасини камайтириши натижасида реабилитация вақти қискаришини таъминлаш,шифохонада ётиш вақти 2-3 кунга қисқартириш( 7,84±2,12) ни ташкил қилиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди ва натижаларнинг маблағ тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлаш имконини берган. Хулоса: Кўп омилли логистик модел орқали ушбу биомаркерлардан фойдаланиш клиник амалиётда шахсийлаштирилган даволаш тактикасини танлаш ва ўткир чандиқли ичак тутилиши билан хасталанган беморларда касалликнинг қайта ривожланишини олдини олиш имконини берган. Шу билан бирга, интраоперацион асоратлар даражаси 2,9 маротаба камайган, бу эса касалларнинг эрта ташхис қилиниши ва даволанишига имкон яратган. Операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш, реабилитация муддатини қисқартириш (ўртача 2–3 кун, 7,84±2,12) ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш орқали тадқиқот ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини таъминлади.
учинчи илмий янгилик: натрий карбоксиметилцеллюлоза нафақат тўсиқ таъсирига эга, балким ялиғланиш ва фибрознинг биомаркерларига (металлопротеиназанинг 9-фракцияси ва оксипролиннинг камайиши) модуляция қилувчи таъсирида юқори хавфли беморларда қайта чандиқ ҳосил бўлиш даражасини сезиларли даражада пасайишига ёрдам беришининг ўрни исботланган усули Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 23 апрелда 03/357-сон билан тасдиқланган “Разработка и внедрение алгоритма прогнозирования и профилактики спайкообразования при острой кишечной непроходимости” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги 68-U/T-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 100-Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кўп омилли башоратлаш моделида 5 та параметрдан фойдаланиш анъанавий усулларга нисбатан чандиқ жараёни хавфини баҳолашнинг сезгирлиги ва ўзига хослигини мос равишда 29,1% ва 2,1 баробар ошириш имконини берганлиги билан боғлиқлиги натижасидаги юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак тутилишининг обструктив ва странгуляция шакллари ўртасидаги фарқи, чандиқ шаклланишининг интенсивлигини ва уларнинг анатомик тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда тавсифлаш, бу эса ўз навбатида операциядан кейинги асоратлар даржасини камайтириши натижасида реабилитация вақти қискаришини таъминлаб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди ва натижаларнинг маблағ тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш жараёнини таъминлади. Беморларни шифохонада ётиш вақти 2-3 кунга қисқартириш, 7,84±2,12ни ташкил қилган. Хулоса: Олинган маълумотлар кўп омилли башоратлаш моделида 5 та параметрдан фойдаланиш орқали чандиқ жараёни хавфини аниқлашнинг сезгирлиги ва ўзига хослигини 29,1% ва 2,1 баробар оширишга ёрдам берган, бу эса касалликларни эрта ташхислаш ва индивидуал даволаш режасини ишлаб чиқиш имконини берган. Чандиқ шаклланишининг интенсивлиги ва анатомик тақсимланиши ҳамда ичак тутилишининг обструктив ва странгуляция шаклларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган диагностика ва мониторинг жараёнлари операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириб, реабилитация муддатини қисқартириш (ўртача 2–3 кун, 7,84±2,12) ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: EQ-5D-3L шкаласи бўйича интраоператив асоратлар даражасини 2,9 мартага, ўлим кўрсаткичини 2,1 баробарга, қайта операцияларни эса 50% гача камайтириш натижасида даволашдан 12 ой ўтгач ҳаёт сифатини икки баробар яхшиланишига олиб келиши исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 23 апрелда 03/357-сон билан тасдиқланган “Разработка и внедрение алгоритма прогнозирования и профилактики спайкообразования при острой кишечной непроходимости” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси бўйича 13.05.2025 йилдаги 68-U/T-сон, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали бўйича 13.05.2025 йилдаги 100-Т-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик амалиётига қайта чандиқ ҳосил бўлишига қарши воситани (натрий карбоксиметилцеллюлоза) башорат қилиш ва қўллаш бўйича тавсия этилган комплексни жорий этиш операциядан кейинги чандиқ ҳосил бўлиш даражаси, шифохонага ётқизиш муддати, такрорий операциялар даражасини камайтиришга қаратилган ихтиро патенти №IAP 807 олинган ва унинг натижасида беморларнинг ҳаёт сифатининг узоқ муддатли кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ичак тутилишининг самарали ташхислаш ва даволаш натижасида чандиқ шаклланишини интенсивлиги ва уларнинг анатомик тақсимланиши баҳолаш алгоритм ва ёндашувдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш, алгоритмнинг иқтисодий самарадорлиги бир беморда қайталанишни ёки касалликнинг оғир кечишини олдини олган ҳолда 480000 сўмни ташкил этиш, шифохонада ётиш вақти 2-3 кунга қисқартириш имконини берган ҳамда умумий харажатларини камайтириш имкон берган. Хулоса: Тадқиқот натижалари кўрсатдики, EQ-5D-3L шкаласи орқали баҳолаш натижалари интраоператив асоратлар даражасини 2,9 маротаба, ўлим кўрсаткичини 2,1 баробар ва қайта операцияларни 50% гача камайтириш орқали даволашдан 12 ой ўтгач беморларда ҳаёт сифатини икки баробар яхшилаш имконини берган. Чандиқ шаклланишининг интенсивлиги ва анатомик тақсимланишини баҳолаш учун ишлаб чиқилган алгоритм ва ёндашув асоратларни олдини олиш, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорликни таъминлаб, шифохонада ётиш муддатини 2–3 кунга қисқартириш ва умумий харажатларни камайтиришга имкон берган.