Кахаров Қобил Шуҳрат ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва немис оилалари нутқий этикетининг лингвокультурологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Fil425
Илмий маслаҳатчи: Муминов Сидикжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Воситов Валижон Абдувахобович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Собиров Абдулхай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Далиева Мадина Хабибуллаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек ва немис оилаларида нутқий этикетнинг лингвомаданий хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг лингвистик, социолингвистик ва прагматик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва немис оилаларидаги нутқий этикет бирликларининг лингвистик, социолингвистик ва маданий мезонлари, уларнинг ижтимоий мақом, ёш, гендер, қариндошлик ва анъанавий қадриятлар билан боғлиқлиги, расмий ва норасмий мулоқотда қўлланиладиган эҳтиёткорлик, самимийлик, ҳурматга асосланган коммуникатив стратегиялар лингвомаданий нуқтайи назардан асосланган;
никоҳ ва мотам маросимларида қўлланиладиган нутқий этикет бирликларининг лингвопрагматик ва лингвомаданий жиҳатлари, уларнинг таркиби, эмоционал-бойитилган, иллокутив йўналтирилган ва ижтимоий иэрархияни акс эттирувчи семантик хусусиятлари, маданий коннотацияси ҳамда маданий идентитетни акс эттирувчи ўзига хос умумий ва миллий фарқлари аниқланган;
ота-оналарнинг фарзандлар билан мулоқотидаги нутқий этикетлар лингвопрагматик ва социолингвистик нуқтайи назардан тадқиқ этилиб, уларнинг функционал вазифалари, тарбиявий аҳамияти ва нутқдаги гендер фарқлари таҳлил қилинган ҳамда ота нутқидаги авторитарлик, она нутқидаги ҳиссийлик каби хусусиятлар ҳар икки халқ контекстида қиёсий жиҳатдан далилланган;
оила доирасида ишлатиладиган табу ва эвфемизмларнинг социолингвистик ва маданий функциялари қиёсий ўрганилиб, улар ёрдамида ахлоқий меъёрларнинг тилга интеграциялашуви, нозик мавзуларнинг ифодаланиш усуллари ҳамда эвфемизмларнинг ўзбек маданиятидаги анъанавийлик ва немис маданиятидаги прагматиклик билан боғлиқлиги асосланган;
паремияларда ифодаланган нутқий этикет бирликларининг лингвомаданий хусусиятлари, ҳар бир халқнинг тарихий-маданий тафаккури ва қадриятлари асосида шаклланган нутқий этикети, унда мавжуд бўлган умумий инсоний фазилатлар ота-онага ҳурмат, фарзанд тарбияси, никоҳ ва мотам маросимларига оид қадриятлар орқали намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
ўзбек ва немис оилаларидаги нутқий этикет бирликларининг лингвистик, социолингвистик ва маданий мезонлари, уларнинг ижтимоий мақом, ёш, гендер, қариндошлик ва анъанавий қадриятлар билан боғлиқлиги ва расмий ҳамда норасмий мулоқотдаги коммуникатив стратегиялар лингвомаданий нуқтайи назардан асосланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2020-2021 йилларда бажарилган IZ-2019081663 “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025 йил 7 апрелдаги 1/04-210-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги маданий-этикет бирликларининг коннотатив хусусиятларини аниқлашда, уларни рақс санъати контекстида тавсифлаш ва мультимодал лингвистик материаллар асосида электрон луғат шаклида тизимлаштиришда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
никоҳ ва мотам маросимларида қўлланиладиган нутқий этикет бирликларининг лингвопрагматик, лингвомаданий ва семантик хусусиятлари, уларнинг таркиби, маданий коннотацияси ҳамда умумий ва миллий фарқларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясида 2021-2023 йилларда бажарилган F3-2019081773 “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025 йил 7 апрелдаги 1/04-211-сон маълумотномаси). Натижада болалар рақс санъати билан боғлиқ маданий контекстларни ёритиш, миллий маросимларнинг лингвокультурологик асосларини англаш ҳамда ўқув-методик материалларга маданий-маънавий мазмун бахш этишда тадқиқот натижалари назарий ва амалий жиҳатдан асос бўлиб хизмат қилган;
ота-онанинг фарзандлар билан мулоқотидаги нутқий этикет бирликларининг лингвопрагматик ва социолингвистик хусусиятлари, уларнинг функционал вазифалари, тарбиявий аҳамияти, шунингдек, нутқдаги гендер фарқлари, ота нутқида кузатиладиган авторитарлик ва она нутқига хос ҳиссийлик каби жиҳатларга оид илмий хулосалардан Германия Федератив Республикаси Ена Фридриҳ Шиллер университетида фойдаланилган (Ена Фридриҳ Шиллер университетининг 2024 йил 5 августдаги маълумотномаси). Натижада “Немис тили чет тили сифатида (Deutsch als Fremdsprache – DaF)” ва “Иккинчи тил сифатида (Deutsch als Zweitsprache – DaZ)” фанларининг маданиятлараро мулоқот, оилавий нутқий этикет стратегиялари, маданиятга хос нутқ актлари, социолингвистик гендер жиҳатлари ва тарбиявий тил услублари каби муҳим йўналишларига бевосита тааллуқли бўлиб, немис тилини чет ёки иккинчи тил сифатида ўргатишни янада чуқурлаштиришда қўлланилиши мумкин бўлган назарий ва амалий асосларни тақдим этган;
оила доирасида ишлатиладиган табу ва эвфемизмларнинг социолингвистик ва маданий функциялари, уларнинг ёрдамида ахлоқий меъёрларнинг тилга интеграциялашуви, нозик мавзуларнинг ифодаланиш усуллари, ҳамда эвфемизмларнинг ўзбек маданиятидаги анъанавийлик ва немис маданиятидаги прагматиклик билан боғлиқлигига доир хулосалардан Германия Федератив Республикаси Дармштат техника университети тилшунослик ва адабиётшунослик институтида фойдаланилган (Дармштат техника университети тилшунослик ва адабиётшунослик институтининг
2024 йил 21 ноябрдаги маълумотномаси). Натижалар маданиятлараро мулоқотда маданий сезгирликни ошириш, тилшуносликда нутқий этикетни таҳлил қилиш, компьютер лингвистикасида эса эвфемистик бирликларни автоматик аниқлашда амалий қўлланилган;
ўзбек ва немис оилаларида қўлланиладиган нутқий этикет бирликлари лингвистик, социолингвистик ва маданий мезонлар асосида қиёсий таҳлили, уларнинг ижтимоий мақом, ёш, гендер, қариндошлик муносабатлари ва анъанавий қадриятлар билан узвий боғлиқлиги, расмий ва норасмий мулоқотдаги коммуникатив стратегияларга оид хулосаларидан Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) томонидан молиялаштирилган ID-57663348 рақамли “European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025 йил 1 июлдаги 06/4183-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот натижалари халқаро лойиҳа доирасида Марказий Осиё ва Европа мулоқоти контекстида маданий ва тилшунослик тафовутларини таҳлил этиш, нутқий этикетнинг маданиятлараро қиёсий хусусиятларини ёритиш ҳамда самарали мулоқот стратегияларини ишлаб чиқишда муҳим назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилган;
ўзбек ва немис оилаларидаги нутқий этикетнинг лингвистик, социолингвистик ва маданий асослари, шунингдек, оилавий дискурсдаги коммуникатив одоб-ахлоқ меъёрлари, маросим нутқи, паремиологик бирликлар, табу ва эвфемизмлар ҳамда улар орқали ифодаланган ижтимоий-маънавий қадриятлар ҳақидаги хулосалар 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025 йил 07 апрелдаги 26-36-971-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар орқали тил ва маданият ўзаро боғлиқлиги, оилавий мулоқотнинг лингвопрагматик хусусиятлари ва тарихий паремиологик материалларнинг нутқдаги роли ёритилиб, ёш авлоднинг маданий-лингвистик саводхонлигини оширишга хизмат қилган.