Пасиева Зоя Жолдасбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида Эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Модификацияланган кам шағалли бетонларни Орол қуми асосида ишлаб чиқиш технологиясини тадбиқ этиш ва маҳаллий декоратив қурилиш материалларида самарали фойдаланиш”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5489.
Илмий раҳбар: Давлятов Шохрух Муратович, техника фанлари бóйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият курсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/05.04.2025.Т.20.12 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўремуратов Шарибай Наурıзбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Улуғбек Хакимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ишлаб чиқариш саноатида яроқсиз бетон буюмларини қайта ишлаш ва комплекс фойдаланиш, хусусан, Орол қуми асосида ишланган кам шағалли бетон буюмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бетон аралашмаси учун қўлланилган фаол қўшимчалар органо-минерал қўшимчалар (ОМҚ) миқдорига боғлиқлиги, кам шағалли бетон аралашмаларининг сувга бўлган талабининг кўп ўзгарувчан омилларининг квадратик боғлиқликлари ва ҳаракатчанлик кўрсаткичларига қараб мустаҳкамлигини, бетон аралашмасидаги майда тулдирувчилар деб ҳисобланган қум улуши, боғловчи цемент исте'моли сарфи билан боғлиқлиги ва бетон қоришмасининг мустаҳкамлигини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилган;
кам шағалли бетоннинг сув-цемент нисбати 0,4 дан 0,7 гача бўлган тўлдирувчилар аралашмасидаги қум улуши 0,55 фойиздан 0,65 фойизгача тенг бўлганида аралашмаларининг ҳаракатланувчи ёпишқоқлиги энг оптимал даражага этиши аниқланган;
кам шағалли бетоннинг физик-механик ва эксплуатасион хоссалари талабига кўра органоминерал қўшимчалар ОМҚ нисбати цемент массасидан 0,45% гача ва ўртача зичлиги 1 м3 бетонда 2265 кг, бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 27.4 МПа, эгилишдаги дарзбардошлик мустаҳкамлиги 1.1 МПа ва бетоннинг реологик хоссалари 0,25 МПа гача бўлган курсаткичлари аниқланган;
Орол қуми асосида ишлаб чиқилган модификасияли кам шағалли бетон қоришмасида механик ва кимёвий фаоллашувчи силикатлар ва калсий карбоалюминатлар каби майда кристалли янги бирикмалар ўзаро фаол шаклланганлиги сабабли улардан сифатли маҳсулот олиш самарадорлиги ошганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификасияланган кам шағалли бетонларни Орол қуми асосида ишлаб чиқиш технологиясини тадбиқ этиш ва маҳаллий декоратив қурилиш материалларида самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бетон аралашмаси учун қўлланилган фаол қўшимчалар органо-минерал қўшимчалар (ОМҚ) миқдорига боғлиқлиги, кам шағалли бетон аралашмаларининг сувга бўлган талабининг кўп ўзгарувчан омилларининг квадратик боғлиқликлари ва ҳаракатчанлик кўрсаткичларига қараб мустаҳкамлигини, бетон аралашмасидаги майда тулдирувчилар деб ҳисобланган қум улуши, боғловчи цемент истеъмоли сарфи билан боғлиқлиги ва бетон қоришмасининг мустаҳкамлигини ифодаловчи математик модели ишлаб чиқилганлиги ҳамда кам шағалли бетоннинг сув-цемент нисбати 0,4 дан 0,7 гача бўлган тўлдирувчилар аралашмасидаги қум улуши 0,55 фойиздан 0,65 фойизгача тенг бўлганида аралашмаларининг ҳаракатланувчи ёпишқоқлиги энг оптимал даражага этиши аниқланганлиги хусусидаги таклифлар темирбетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар “МОДЕРН ПЛУС” МЧЖ ХҚК ва “CОНCРЕТЕ БУИЛД” ТББ МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2025-йил 25-январдаги 03-07/01-297-сон ма'лумотномаси). Тадқиқот ишлари натижаларининг ишлаб чиқаришга татбиқ этилишида қайта ишланган бетон қолдиқларидан олинган иккиламчи тўлдирувчиларни фойдаланишда сарфланадиган харажатлар табиий хом ашё материалларига иқтисодий нисбати, иқтисодий фойдали, яъни қайта ишланган бетон қолдиқларидан олинган иккиламчи тўлдирувчилар нархидан 1.5 баробар арзон эканлигини аниқлаш имконини берган;
кам шағалли бетоннинг физик-механик ва эксплуатасион хоссалари талабига кўра органоминерал қўшимчалар ОМҚ нисбати цемент массасидан 0,45% гача ва ўртача зичлиги 1 м3 бетонда 2265 кг, бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 27.4 МПа, эгилишдаги дарзбардошлик мустаҳкамлиги 1.1 МПа ва бетоннинг реологик хоссалари 0,25 МПа гача бўлган курсаткичлари аниқланганлиги ҳамда Орол қуми асосида ишлаб чиқилган модификасияли кам шағалли бетон қоришмасида механик ва кимёвий фаоллашувчи силикатлар ва калсий карбоалюминатлар каби майда кристалли янги бирикмалар ўзаро фаол шаклланганлиги сабабли улардан сифатли маҳсулот олиш самарадорлиги ошганлиги асосланганлиги хусусидаги таклифлар темирбетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар “МОДЕРН ПЛУС” МЧЖ ХҚК ва “CОНCРЕТЕ БУИЛД” ТББ МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2025-йил 25-январдаги 03-07/01-297-сон ма'лумотномаси). Натижалар маҳаллий арзон бозорбоп декоратив қурилиш йиғма бетон юлка плиталарининг 200х100х70мм, 245х245х65мм, 800х200х80х65мм булган бетон буюмларини олишга эришган.