Жалолов Фарруҳ Бахшуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Осилган массалари бўлган доиравий ва тўртбурчакли қовушқоқ-эластик пластинкаларнинг тебранишлари” (Колебания круглых и четырехугольных вязкоупругих пластинок с повисными массами) 01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1309
Илмий раҳбар: Тешаев Мухсин Худойбердиевич физика математика фанлаи доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович физика-математика фанлари доктори, профессор; Индиаминов Равшан Шукурович физика-математика фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гармоник (ёки стационар бўлмаган) юкларнинг та'сири остида бириктирилган массалари бўлган юпқа ортотроп пластинкаларнинг динамикасини аналитик ва сонли ечиш методикаси ва алгоритми ишлаб чиқиш, ҳамда сонли натижалар олиб таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба бир-бири билан деформасияланувчан элементлар билан бириктирилган ҳамда йиғилган массаси бўлган қовушқоқ-эластик ортотроп (тўртбурчакли ва доиравий) пластинкаларнинг хос ва мажбурий тебранишлари масалаларининг математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритми “музлатиш”, ўзгарувчилартш ажратиш, Муллер, Гаусс ва Лаплас усуллари асосида ишлаб чиқилган;
йиғилган массали қовушқоқ-эластик ортотроп (тўртбурчакли ва доиравий) пластинкадан ва массасиз элементлардан ташкил топган диссипативе бир жинсли бўлмаган механик системанинг хос частоталари ҳақиқий қисмлари максимал яқинлашганда механик системада энергия диссипацияси интенсив бўлиш самараси топилган.
структуравий бир жинсли йиғилган массали қовушқоқ-эластик ортотроп пластинкалардан ташкил топган механик системаларда демпферлаш (ёки сўниш) коеффициентининг бикрликка боғлиқли монотон бўлиши, диссипативе бир жинсли бўлмаган механик системаларда эса номонотон функсиялар орқали ифодаланиши топилган
марказга қўйилган масса қиймати ортиши билан биринчи хос тебраниш частотаси сезиларли даражада камайиши, масса 1 кг дан 100 кг гача оширилганда биринчи частота 7 марта пасайиши, иккинчи ва учинчи тебраниш частоталари эса деярли ўзгармасдан қолганлиги ишлаб чиқилган методикаси ва алгоритмини қўллаш асосида аниқланган;
таянчлари ва бириктирилган (иккита ёки учта) массалари бўлган структуравий бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган эластик ва қовушқоқ-эластик ортотроп пластинкалар комплекс частоталари ҳақиқий қисмларининг фарқи 6% гача бўлиши, мавҳум қисмлари эса тубдан фарқ қилиши “музлатиш”, ўзгарувчиларга ажратиш, Гаусс, Муллер ва Лаплас усулларига асосланган методикаси ва алгоритмини қўллаш асосида топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги Осилган массалари бўлган доиравий ва тўрт бурчакли қовушқоқ-эластик пластинкаларнинг тебранишлари масалаларини ечиш методикаси ва алгоритми бўйича олинган натижалар асосида:
материал қовушқоқлигини ҳисобга олувчи математик модел тенгламаларини тақрибий ечиш самараларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган № ИЛ-21071166 – сонли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти 2025-йил 21-апрелдаги 434-3-сонли маълумотномаси). Натижада, шамол турбиналарининг параметрларини аниқлаш тенгламаларини тақрибий ечиш имконини берган;
ишлаб чиқилган ортотроп пластинкага осилган юкларнинг мажбурий тебранишларини ифодаловчи хусусий ҳосилали гибрид интегро-дифференциал тенгламаларни ечиш методикасидан Тошкент кимё-технология институтининг 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 сонли "Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар та'сирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 2025-йил 8-июлдаги 1/01-2409-сонли ма'лумотнома). Натижада қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг динамик юкланишлар таъсиридаги тебранишлар частоталарини топиш ва тебраниш формаларини қуриш имконияти яратилган.