Чориев Миржалолнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовушқоқ-эластик кўп қатламли цилиндрик қобиққа гармоник ва турғун бўлмаган тўлқин дифракцияси” (Дифракция гармонических и нестационарных волн на многослойной вязкоупругой цилиндрической оболочке) 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.PhD/FM964
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович физика математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрахим Мирзаев – физика-математика фанлари доктори, профессор; Исмайилов Кубаймурат – техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қовушқоқ-эластик муҳитда жойлашган кўп қатламли цилиндрик қобиққа бўйлама ёки кўндаланг (гармоник ёки нотурғун) тўлқинлар юкланиш масалаларининг математик қўйилиши, ечиш методикаси ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан ҳамда сонли натижалар олиб таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қовушқоқ-эластик муҳитдаги цилиндрик жисмга стационар боʻлмаган тоʻлқин дифракцияси жараёнида кучланишлар ва деформацияларни вақт боʻйича оʻзгариши мухитнинг уч параметирли Рижаницин–Колтунов ядроси параметрларига боглиқ аналитик формуласи Фуренинг интеграл алмаштириши асосида илк марта олинган;
қатлам қалинлиги камайганда, нисбатан қаттиқ қатламлар учун кучланиш консентрациясининг ортиши, юмшоқ қатламлар учун эса оралиқда кучланиш консентрациясининг камайиши аниқланган;
гармоник тоʻлқин та'сирида қовушқоқ-эластик муҳитдаги икки ва уч қатламли цилиндрик қобиқларда ҳосил боʻладиган динамик кучланиш-деформасияланиш ҳолати узун тоʻлқинлар ва кичик частоталарда (10 Грс гача) оʻзининг максимал қийматларига эришуви дисперсион муносабатлардан топилган;
қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқларда ностационар (импулсли) тоʻлқинлар та'сирида ҳосил боʻладиган динамик кучланиш ва деформациялар вақтнинг бошлангʻич даврида максимал қийматларга эришиб, кейинчалик статик кучланиш ва деформасияларга асимптотик яқинлашиб бориши ҳамда уларнинг параметрлар билан богʻлиқ номанотон оʻзгариш оралиқларининг мавжуд боʻлиши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги қовушқоқ-эластик кўп қатламли цилиндрик қобиққа гармоник ва турғун бўлмаган тўлқинлар дифракцияси масалаларини ечиш методикаси ва алгоритми ҳамда олинган натижалар асосида:
бир жинсли бўлмаган кўп қатламли цилиндрик қобиқларнинг динамик кучланиш-деформация ҳолатини солиштирма баҳолашга йўналтирилган хусусий ҳосилали, комплекс коеффициентли дифференциал тенгламаларни тақрибий ечиш усулларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган ИЛ-21071166-сонли “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтнинг 2025-йил 24-январдаги 71-3-сонли маълумотномаси). Натижада, шамол турбиналарининг самарали ишлашини та'минлаш мақсадида тузилган математик модел тенгламаларининг тўғрилигини текшириш имконияти яратилган;
диссертацияда ишлаб чиқилган биринчи тартибли, бир жинслимас хусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларни ечиш методикасидан Тошкент кимё-технология институтида 2016–2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институти, 2025-йил 6-феврал, 1/01-358-сонли маълумотнома). Натижада, қовушқоқ суюқлик оқувчи, кўндаланг кесими цилиндрик шаклдаги композит қувурларни динамик юкланишлар таъсирида юзага келадиган кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати аниқланиб, резонанс ҳодисаси содир бўлиши мумкин бўлган соҳаларни олдиндан билиш имконини берган.