Шамурадов Илхом Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стеноз ва оқма билан асоратланган қизилунгач саратонида эндоскопик стентлашнинг ўрни», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib3834.
Илмий раҳбар: Жўраев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Рахманов Қосим Эрданович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўз-ўзидан кенгаядиган эндопротезлар билан эндоскопик стентлаш протоколини ишлаб чиқиш орқали стеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратонини паллиатив даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хавфли жараённинг этиологиясига ва унинг анатомик хусусиятларига (стеноз ва оқманинг оғирлиги, зарарланиш даражаси ва жойлашган жойи) кўра ўз-ўзидан кенгаядиган нитинол билан қопланган протезлар билан эндоскопик стентлашни патофизиологик самарадорлиги асосланган;
илк бор оқма билан асоратланган қизилўнгач саратонининг стенозида ўз-ўзидан кенгаядиган нитинол билан қопланган стентларни ўрнатишнинг турли усуллари учун кўрсатмалар аниқ шакллантирилди ва турли клиник ҳолатларда стент имплантациясининг ҳар бир усулининг морфофункционал ўрни асосланган;
илк бор оқма билан асоратланган қизилўнгач саратони билан оғриган беморларда стентлашнинг озиқ-овқат ўтиш сифатини тубдан яхшилаши, йўтал рефлекслари ва беморларнинг бошқа тегишли функционал ҳолатини олдини олиши асосланган;
хавфли ўсманинг этиологияси ва табиати уларни даволаш усулларига ва олдини олиш усулларига қараб эрта ва кеч асоратларнинг умумий таҳлили асосида эндоскопик стентлашнинг оқма билан асоратланган қизилўнгач ўсмалари бўлган беморларнинг яшовчанлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стеноз ва оқма билан асоратланган қизилунгач саратонида эндоскопик стентлашнинг ўрни бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 12.04.2025 й. 000079-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор тиббий муассасамиз тажрибасига асосланиб, хавфли жараённинг этиологиясига ва унинг анатомик хусусиятларига (стеноз ва оқманинг оғирлиги, зарарланиш даражаси ва жойлашган жойи) кўра ўз-ўзидан кенгаядиган нитинол билан қопланган протезлар билан эндоскопик стентлашни патофизиологик самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 7/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 11/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: cтеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни стеноз ва оқма сонига, тарқалишига ва жойлашишига қараб ишлаб чиқилган даволашнинг оптимал стратегияси ва ролини баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: cтеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 12-15 кун учун 14325400 сўм (бир нафар бемор учун) сарфланади. Беморларнинг ўз-ўзидан кенгаядиган нитинол билан қопланган протезлар билан эндоскопик стентлаш орқали хирургик даволашда стационар даволаниш муддати сезиларди даражада қисқариб, бюджет маблағларини 20% гача тежашга олиб келди. Хулоса: қизилўнгачни эндопротезлаш учун ўз-ўзидан кенгаядиган стентни ўрнатиш афзалроқдир, чунки бу амалиёт қизилўнгачнинг амалиётдан олдин кенгайтиришни ёки коагуляциясини талаб қилмайди. Ушбу амалиёт алоҳида эътибор талаб қилади, чунки оқма борлигида қизилўнгачнинг торайиши стент вақтида тешилиш ва оқманинг кенгайишига қадар турли хил асоратлар билан мураккаблашиши мумкин.
иккинчи илмий янгилик: илк бор оқма билан асоратланган қизилўнгач саратонининг стенозида ўз-ўзидан кенгаядиган нитинол билан қопланган стентларни ўрнатишнинг турли усуллари учун кўрсатмалар аниқ шакллантирилди ва турли клиник ҳолатларда стент имплантациясининг ҳар бир усулининг морфофункционал ўрни асосланг. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 7/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 11/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: cтеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратонида эндоскопик стентлаш учун кўрсатмалар ишлаб чиқилди ҳамда текшириш ва даволашнинг, даволашдан олдинги ва кейинги босқичларида ўсманинг ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни аниқлаш мезонлари амалиётни ривожлантиришнинг муҳим вазифасидир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: cтеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратонида эндоскопик стентлаш учун кўрсатмалар ёрдамида ижобий натижалар беморларнинг стационар шароитда даволаниш муддатининг қисқариши кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 67000000 сўмни ташкил етади. Хулоса: асосий гуруҳда бевосита асоратлар 5 беморда (15,6%, қон кетиши ва стент миграцияси) кузатилди, назорат гуруҳидаги 25 (73,5%) дан 3 (8,8%) нафарида жиддий асоратлар бор эди ва тиббий ёрдамни талаб қилди. Оқма ҳажмининг прогрессив ўсиши назорат гуруҳининг 13 (38,2%) беморларида кузатилди, бу барча беморларни ўлимга олиб келди, чунки вақт ўтиши билан бу асорат йирингли-яллиғланишли ўзгаришларга ёки қон кетишига сабаб бўлди.
учинчи илмий янгилик: илк бор оқма билан асоратланган қизилўнгач саратони билан оғриган беморларда стентлашнинг озиқ-овқат ўтиш сифатини тубдан яхшилаши, йўтал рефлекслари ва беморларнинг бошқа тегишли функционал ҳолатини олдини олиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 7/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 11/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган даволаш алгоритми асосида ушбу гуруҳдаги беморларнинг яшовчанлик даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт сифатининг ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган даволаш алгоритми асосида стационар даволанишдаги 15 кундан 8 кунгача қисқаришини инобатка олсак, бюджет маблағларидан ажратилган 1 нафар бемор учун 21426850 сўмни тежалиниши билан ижобий натижалар 20% бюджет маблағларини ташкил етади. Хулоса: қизилўнгачни стентлаш билан овқат ҳазм қилишни тиклаш кўпроқ физиологик бўлиб, ошқозон-ичак трактининг камроқ бузилиши, озиқ-овқатнинг яхши сингиши, беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланиши ва ичакнинг бактериал флорасининг камроқ бузилиши билан асосланади. Асосий гуруҳда тўрт ҳафта давомида 22 (68,8%) беморларда назорат гуруҳидаги 14 (41,2%) беморларда вазн ортиши кузатилди, асосий гуруҳдаги 6 (18,8%) ва 9 (26,5%) беморларда вазн барқарорлашуви кузатилди. Назорат гуруҳидаги беморлар, прогрессив вазн йўқотиш асосий гуруҳдаги 4 (12,5%) ва назорат гуруҳларидаги 11 (32,4%) беморларда кузатилган. Ўртача вазн ортиши 2,3 ва 1,0 кг оралиғида эди. (0,9 кг дан 3,7 кг гача). Асосий гуруҳда дисбактериоз 2-даражага, назорат гуруҳида 3-даражасига тўғри келди.
тўртинчи илмий янгилик: хавфли ўсманинг этиологияси ва табиати уларни даволаш усулларига ва олдини олиш усулларига қараб эрта ва кеч асоратларнинг умумий таҳлили асосида эндоскопик стентлашнинг оқма билан асоратланган қизилўнгач ўсмалари бўлган беморларнинг яшовчанлик даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Навоий филиали 21.02.2024 й. 7/2024-сон буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт манкази Қашқадарё филиали 01.02.2024 й. 11/2024-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу тадқиқотлар натижалари стеноз ва оқма билан асоратланган қизилўнгач саратони билан оғриган беморларни даволашга маълум ҳисса қўшади, бу даволаш усулларини оптималлаштиради, омон қолиш даражасини оширади ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши билан амбулатор даволаниш учун эхтиёж қисқариб, беморларнинг маиший хаетга қайтиши билан иқтисодий кўрсатгич сифати яхшиланади. Агарда асосий гурух беморларнинг стационар даволанишининг 8 кунгача қискаришини инобатга олсак, бюджет маблағларини қариб 67000000 сўмни тежашга олиб келади. Хулоса: қизилўнгачни стентлашдан сўнг, назорат гуруҳига қараганда анча кўп беморларда даволанишнинг ижобий таъсири кузатилди, чунки 32 бемордан 22 (68,8%) бемор аҳволи нисбатан қониқарли бўлди (р <0,005). Фақат 10 бемор (31,3%) даврий ва доимий тиббий ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлди. Стомани ўрнатишда бу натижа 18 (46,2%) ҳолатда кузатилган. Шунингдек, стентлаш минимал инвазив бўлиб, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини ўртача икки кунга қисқартирди (асосий гуруҳда 3,6 кун ва назорат гуруҳида 5,8 кун). Ўрганилган беморлар орасида ўртача ҳаёт 3,6±0,3 ойни ташкил этди, асосий гуруҳда 4,7±0,2 ойни ташкил этди ва назорат гуруҳида 3,3±0,2 ойни ташкил этди. Ўртача, асосий гуруҳдаги беморлар назорат гуруҳига қараганда бир ойдан кўпроқ умр кўришган.