Утаев Латифжон Холмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қисилган чурраларни жарроҳлик даволашда герниоаллопластиканинг тактик ва техник жиҳатларини мақбуллаштириш», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4992.
Илмий раҳбар: Дусияров Мухаммад Мукумбаевич, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шоназаров Искандар Шоназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: В.И.Разумовский номидаги Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
қорин олд деворининг қисилган чурралари бўлган беморларни таранглашмаган герниоаллопластика ва локал периоператив озонотерапия усулларини қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорин олд деворининг қисилган чурраларида компартмент синдроми, энтерал ва полиорган етишмовчилиги ривожланишини олдини олиш орқали таранглашмаган протез пластикаси асосланган;
қорин бўшлиғининг ултратовуш текшируви ва қорин ички босими кўрсаткичлари динамикаси асосида қисилган чуррали беморларни назоэнтерал интубация ёрдамида даволашда операциядан кейинги ичак парезининг бартараф этилиши исботланган;
илк бор периоперацион озонотерапия билан тўрсимон протезлар қўлланган операцияларда инфекцияланган тўқималарда ёт жисмлар бўлиши билан боғлиқ специфик асоратлар кузатилмаслиги исботланган;
қайталанишнинг кам фоизи ва специфик асоратлар йўқлиги, қисилган чурраларда таранглашмаган аллопластиканинг профилактик усул сифатида морфофункционал афзаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қисилган чурраларни жарроҳлик даволашда герниоаллопластиканинг тактик ва техник жиҳатларини мақбуллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.02.2025 й. 12/13-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: қорин олд деворининг қисилган чурраларида компартмент синдроми, энтерал ва полиорган етишмовчилиги ривожланишини олдини олиш орқали таранглашмаган протез пластикаси асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 29.11.2024 й. 4468-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Ресбуплика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали 23.11.2024 й. 109-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритм ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурралари бўлган ва устувор тарзда таранглашмаган пластика бажарилган беморларни даволашнинг барча босқичларида даволаш натижаларини яхшилашга, асоратлар сонини ва операциядан кейинги ўлимни камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин олд деворининг қисилган чурраларида компартмент синдромини олдини олишда беморларда бир вақтдаги жарроҳлик аралашуви доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 8-10 кун учун 3241320 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 855200 сўм сарфланади. миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 2 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 1 123700 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: Қисилган чурралари бўлган беморларда аллотрансплантатдан фойдаланган ҳолда қорин олд деворининг таранглашмаган пластикасини бажариш мақсадга мувофиқдир, чунки бу усул 95,8% ҳолларда компартмент синдроми, энтерал ва полиорган етишмовчилиги ривожланишининг олдини олиб, бевосита ижобий натижаларга олиб келади.
иккинчи илмий янгилик: қорин бўшлиғининг ултратовуш текшируви ва қорин ички босими кўрсаткичлари динамикаси асосида қисилган чуррали беморларни назоэнтерал интубация ёрдамида даволашда операциядан кейинги ичак бартараф этилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 29.11.2024 й. 4468-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Ресбуплика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали 23.11.2024 й. 109-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ичакнинг энтерал интубацияси ва декомпрессияси ичак етишмовчилиги синдромининг профилактикаси эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғининг ултратовуш текшируви ва қорин ички босими кўрсаткичлари динамикаси асосида қисилган чуррали беморларни назоэнтерал интубация ёрдамида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 4355400 сўмни ташкил етади. Хулоса: НЭИ ва таранглашмаган пластика натижасида асосий тадқиқот гуруҳида ҚБИБнинг ишончли пасайиш тенденцияси (п˂0,05) кузатилди (таққослаш гуруҳида дастлаб 19,3±1,6 мм сим. уст.га тенг бўлган босим жарроҳлик амалиёти якунида 17,1±1,3мм сим. уст.гача, асосий гуруҳда 18,8±1,8 дан 14,5±1,3 мм сим. уст. гача камайди) ва кейинги 3 кун давомида мос равишда давом этди. Қорин бўшлиғининг УТТси ичак тутилиши ва парезнинг бартараф этилишини кузатиб бориш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор периоперацион озонотерапия билан тўрсимон протезлар қўлланган операцияларда инфекцияланган тўқималарда ёт жисмлар бўлиши билан боғлиқ специфик асоратлар кузатилмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 29.11.2024 й. 4468-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Ресбуплика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали 23.11.2024 й. 109-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги даврда қорин бўшлиғидаги босим даражаси ва қорин бўшлиғи ҳолатини ултратовуш текшируви маълумотлари асосида мунтазам кузатиб бориш ичак тутилиши динамикасини ўз вақтида тузатиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: периоперацион озонотерапия билан тўрсимон протезлар қўлланган операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 35% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: Қисилган чурралари бўлган беморларни операциядан кейинги даволашда маҳаллий гидропрессив озон терапиясини қўллаш яллиғланиш асоратларини 28,5% дан 7,1% гача, стационар даволаниш муддатларини 10,8±2,8 дан 8,8±6,5 кунгача қисқартиришга ёрдам берди.
тўртинчи илмий янгилик: қайталанишнинг кам фоизи ва специфик асоратлар йўқлиги, қисилган чурраларда таранглашмаган аллопластиканинг профилактик усул сифатида морфофункционал афзаллиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси 29.11.2024 й. 4468-7-107-TB/2024-сон буйруғи ва Ресбуплика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали 23.11.2024 й. 109-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: операциядан кейинги даврнинг кечиши таҳлили асосида, қисилган чурраларда маҳаллий озонотерапия қўлланилган ҳолда таранглашмаган пластика усулларининг самарадорлиги исботланган. Бунда имплантнинг кўчиб тушиши ёки серома кўпайиши кузатилмаган, бу эса ушбу усулни жарроҳлик даволаш усули сифатида танлаш мумкинлигини тасдиқлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 3558400 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 20% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: Ичак тутилиши билан асоратланган қисилган чурра билан оғриган беморларни даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштиришда тўрсимон эксплантлардан фойдаланиб “таранглашмаган” герниопластика бажариш ва маҳаллий периоператив озонотерапияни қўллаш натижасида қорин бўшлиғи асоратлари частотаси 21,4% дан 5,6% гача, операциядан кейинги умумий асоратлар 26,8% дан 11,2% гача, ўлим кўрсаткичи эса 5,3% дан 1,4% гача камайтирилди.