Абдримов Зарифбой Эркиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразмшоҳ – Маъмунийлар сулоласи даврида Хоразмнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий аҳволи”,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1874.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Абдалов Умидбек Матниязович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор$ Машарипов Қудрат Юлдашевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажинияз номидаги Нукус давлат педогогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразмшоҳ – Маъмунийлар сулоласи даврида Хоразм воҳасида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнларни ёзма манбалар ҳамда энг сўнгги тарихшунослик тадқиқотлари маълумотларини ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Маъмунийлар сулоласининг этник келиб чиқиши борасидаги мавжуд қарашлар илмий таҳлил қилиниб, бу борадаги тарих фанида шаклланган турли қарашларнинг тарихий ҳақиқатга мос келмаслиги ҳамда уларнинг этник жиҳатдан араб қавмларидан бўлганлиги ҳақиқатга кўпроқ яқинлиги исботланган;
Маъмунийлар сулоасининг тахтга келиши борасидаги мавжуд қарашлар ҳам изчил илмий таҳлил қилиниб, Хоразмда Маъмунийлар сулоласининг ҳокимиятга келиши илгариги қарашлар бўйича Х асрнинг 90-йилларига эмас, балки, ҳозирда мавжуд ёзма манбалар маълумотлари асосида Х асрнинг ўрталарига тўғри келиши далилланган;
Хоразмшоҳ – Маъмунийлар сулоласи даврида савдо муносабатлари кўлами анча кенг бўлганлиги, Буюк Ипак йўлининг деярли ҳамма йўналишларида савдо муносабатлари қизғин олиб борилганлиги, айниқса Буюк Ипак йўлининг Шимолий тармоғи Маъмунийлар олиб борган иқтисодий сиёсат натижасида янада гуллаб – яшнаганлиги сўнгги археологик ва нумизматик манбалар асосида очиб берилган;
жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган Маъмун академиясида фақат қадимги юнон маданиятини тиклаш асосидаги илмий натижаларга эришилганлиги борасидаги совет даври қарашлари тарихий ҳақиқатга тўғри келмаслиги, академияда фаолият олиб борган олимларнинг аксари қисми асарлари фаннинг турли соҳалари тараққиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилганлиги, фаннинг янги соҳаларининг вужудга келишига туртки бўлганлиги, қолаверса, бу ерда олиб борилган тадқиқотлар натижалари ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқотнинг илмий аҳамияти Хоразмшоҳ-Маъмунийлар сулоласи даврида Хоразм воҳасида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар тарихини қиёсий-тарихий усуллардан фойдаланган ҳолда олинган назарий хулосалар, Хоразм Маъмун академиясининг жаҳон маданий тараққиётида тутган ўрнини холисона ёритиш учун назарий асос бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади. 
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, диссертацияда умумлаштирилган маълумотлардан Ўзбекистон тарихи, давлатчилик тарихини ёзишда, олий ўқув юрти талабалари учун янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларни ёзишда, шунингдек, виртуал музейлар экспозицияларини яратишда ҳамда тарихий-маданий меросни тарғиб қилишда фойдаланиш мумкин.  
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:  
Хоразмшоҳ – Маъмунийлар сулоласи даврида Хоразмда сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий муносабатлар тарихига оид ёзма манбаларда ва мавзуга оид тарихшунослик тадқиқотларида акс этган Хоразм воҳаси иқтисодиёти асосини ташкил этган савдо йўллари йўналишлари, Хоразм воҳаси этник таркиби ва этнографияси, Маъмунийлар даври Хоразм адабий муҳити ва санъати хусусидаги маълумотлардан, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2024 йилдаги 01-32/13-08-24-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялардан халқ тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, мамлакатимиз тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндашувлар бўйича малакага эга бўлишга, тарих фани соҳасидаги билимларини оширишга имкон яратган;
Маъмунийлар сулоасининг этник келиб чиқиши борасидаги мавжуд қарашлар илмий таҳлил қилиниб,  бу  борадаги  тарих  фанида  шаклланган  турли  қарашларнинг  тарихий  ҳақиқатга  мос келмаслиги  ҳамда Маъмунийлар сулоасининг тахтга келиши борасидаги мавжуд қарашлар қайта кўриб чиқиш зарурати борасидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти Республика  Маънавият  ва  маърифат  марказининг  2023-йил  учун  чора тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 16-банди “Буюк аллома ва мутафаккирларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш,  бой  маънавий  ва  маданий  меросларини  асраб  авайлаш,  илмий-ижодий асарларини  кенг  тарғиб  қилиш”  мавзусида  тарғибот  ишларини  ташкил  этиш  ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024 йил 24 сентябр 10/91-сонли маълумотномаси). Мазкур материаллар, халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда хизмат қилмоқда;
Маъмунийлар сулоласи давридаги Хоразм воҳаси сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тарихи борасидаги аниқ илмий мулоҳазалар, фикрлар, хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Аслида қандай” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024 йил 27 сентябрдаги 06-28-898-сонли маълумотномаси). Натижада, Маъмунийлар сулоласи давридаги Хоразм воҳаси сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тарихига оид маълумотлар тарих фанини янада ривожлантиришга хизмат қилади, халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish