Султонмуродов Бобир Баҳодировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк тизимини ислоҳ қилиш шароитида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Iqt589
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Рахматов Хасан Ўткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: "Трастбанк" ХАБ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион лойиҳаларни халқаро «яшил» молиялаштириш стандартларига мослаштириш асосида, банкнинг кредит портфелида «яшил» кредитлар улушини ошириш орқали портфел рискларини камайтиришга хизмат қилувчи комплекс ёндашув таклиф этилган;
молиялаштириш манбаларининг диверсификацияси банкнинг таркибий бўлинмалари фаолиятига истиқболли лойиҳаларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш орқали, потенциал мижозларнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш асосланган;
молиявий самарадорликнинг барқарорлик мезонларини ҳам инобатга олган ҳолда, банк кредит портфелининг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлашда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдан олдин уларнинг экологик ва ижтимоий таваккалчилигини баҳолаш зарурлиги асосланган; 
банкларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини иқтисодий самарадорлик билан бир вақтда барқарорлик, ижтимоий жавобгарлик ва бошқарув шаффофлигини баҳоловчи мезонлар билан интеграциялаш орқали узоқ муддатли инвестицион хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи консептуал модел таклиф этилган;
банклар томонидан кредит ажратиш жараёнида экологик мезонларни институционал қарорлар даражасига олиб чиқиш, барқарор молиялаштиришни миллий ривожланиш устуворликлари билан уйгʼунлаштириш мақсадида тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига миллий “яшил” иқтисодиёт таксономияси таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган ёндашувларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
инвестицион лойиҳаларни халқаро «яшил» молиялаштириш стандартларига мослаштириш асосида банкнинг кредит портфелида «яшил» кредитлар улушини ошириш орқали портфел рискларини камайтиришга хизмат қилувчи комплекс ёндашувга доир таклифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқарувининг 2022 йил 4 октябрдаги “Мижозларнинг истиқболли лойиҳаларини “яшил” молиялаштириш мезонларига мувофиқлигини «Греен Банкинг» департаменти томонидан кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш тўгʼрисида”ги 118/2-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБ нинг 2024 йил 15 февралдаги маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда 156 та мижознинг инвестиция лойиҳаси “яшил” молиялаштириш талабларига мувофиқлиги юзасидан баҳоланган ва 3 168,6 млрд сўм (эквивалентда) миқдорида кредитлар ажратилган бўлиб, банкнинг “яшил” кредит портфелидаги улуши 2022 йилга нисбатан 3,92 фоизга ўсиб, умумий портфелнинг 9,92 фоизини ташкил этган; 
молиялаштириш манбаларининг диверсификациясини банкнинг таркибий бўлинмалари фаолиятига истиқболли лойиҳаларни таҳлил қилиш тизимини жорий этиш орқали потенциал мижозларнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқарувининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Мижозларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини Молия институтлари ва инвесторлар билан ишлаш департаменти томонидан кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш тўгʼрисида”ги 113/1-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБ нинг 2024 йил 15 февралдаги маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда халқаро молия институтлари маблагʼлари ҳисобидан 19 183,5 млрд.сўм миқдорида кредитлар ёʼналтирилган ҳолда, янги мижозларга ажратилган инвестиция кредитлари улуши 2022 йилга нисбатан 6,3 фоизга ошган; 
молиявий самарадорликнинг барқарорлик мезонларини инобатга олган ҳолда банк кредит портфелининг узоқ муддатли хавфсизлиги таъминлашда инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришдан олдин уларнинг экологик ва ижтимоий таваккалчилигини баҳолашга доир такрифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқарувининг 2023 йил 6 ноябрдаги “Банкнинг айрим ички меʼёрий ҳужжатларини янгидан тасдиқлаш тўгʼрисида”ги 294-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБ нинг 2024 йил 15 февралдаги маълумотномаси). Натижада, 2023 йил 31 декабр ҳолатига кўра 49 309,9 млрд сўм инвестиция кредитлари ажратилган бўлиб, шундан 2 497,7 млрд сўмлик кредитлар экологик ва ижтимоий хавфларга таъсирини баҳолаш жараёнидан ўтган;
банкларда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини иқтисодий самарадорлик билан бир вақтда барқарорлик, ижтимоий жавобгарлик ва бошқарув шаффофлигини баҳоловчи мезонлар билан интеграциялаш орқали узоқ муддатли инвестицион хавфсизликни таъминлашга хизмат қилувчи консептуал моделига доир такрифи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Бошқарувининг 2023 йил 28 декабрдаги “Банкнинг ЭСГ ва энергия сиёсатларини маъқуллаш тўгʼрисида”ги 401-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзсаноатқурилишбанк АТБ нинг 2024 йил 15 февралдаги маълумотномаси). Натижада, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ да инвестицион лойиҳаларни ЭСГ тамойиллари асосида молиялаштириш тизими йўлга қўйилди;
банклар томонидан кредит ажратиш жараёнида экологик мезонларни институционал қарорлар даражасига олиб чиқиш, барқарор молиялаштиришни миллий ривожланиш устуворликлари билан уйгʼунлаштиришда тижорат банклари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш амалиётига миллий “яшил” иқтисодиёт таксономиясини жорий этишга доир такрифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 октябрдаги “Миллий “”яшил” иқтисодиёт таксономиясини тасдиқлаш тўгʼрисида”ги 561-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2024 йил 19 февралдаги маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда “яшил” кредитлар портфели 550 млн АҚШ доллари, 2025 йилда — 650 млн доллар, 2026 йилда эса — 750 млн доллар даражасида бўлиши кутилмоқда ва бу “яшил” кредитлар улушини 58,7 фоизга ошишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish