Карлибаева Гулшат Хожабаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Олий таълим муассасаларини молиялаштириш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt909
Илмий раҳбар: Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шеров Алишер Бакбергенович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ишманова Динора Нурмамадовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини молиялаштириш услубиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларини молиялаштириш услубиётини такомиллаштириш доирасида давлат-хусусий шериклик механизми асосида таълим инфратузилмасини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва белгиланган муддатдан сўнг давлат балансига ўтказишни назарда тутувчи барқарор молиялаштириш модели таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, самарадорликни рағбатлантириш ва илмий фаолликни кучайтиришда бюджет маблағлари ва тўлов-контракт тушумларидан ташқари, рейтинг ва натижавийлик кўрсаткичларига асосланган, миллий шароитга мослаштирилган самарали молиялаштириш модели таклиф этилган;
олий таълим муассасаларини молиялаштиришдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, харажатларни оптималлаштириш ва манбаларни диверсификация қилишни рағбатлантиришда молиявий мустақиллик даражасини ва тизим барқарорлигини комплекс баҳолай оладиган “олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлиги индекси” ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида молиявий фаолиятни реал вақт режимида холисона кузатиш, таҳлил қилиш ва асосли қарорлар қабул қилишни таъминлашда калит самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида шаффоф молиявий бошқарувни шакллантириш ва стратегик режалаштириш имконини берадиган замонавий рақамли КПИ-мониторинг тизими концепцияси таклиф этилган;
олий таълим муассасаларига киритилаётган молиявий ресурсларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашда капитал рентабеллиги коеффицентига таъсир этувчи омиллар асосида молиявий бошқарувни стратегик режалаштириш ва натижавийликни оширишга қаратилган комплекс регрессион модел асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари молиялаштириш услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларини молиялаштириш услубиётини такомиллаштириш доирасида давлат-хусусий шериклик механизми асосида таълим инфратузилмасини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш, фойдаланиш ва белгиланган муддатдан сўнг давлат балансига ўтказишни назарда тутувчи барқарор молиялаштириш модели бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2025 йил 27 майдаги 4/17-5/08-07 cон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг турар-жой билан таъминлаш муаммоси бартараф этиш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳудудида 550 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносини қуриш учун давлат-хусусий шериклик лойиҳаси амалга оширилган;
олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, самарадорликни рағбатлантириш ва илмий фаолликни кучайтиришда бюджет маблағлари ва тўлов-контракт тушумларидан ташқари, рейтинг ва натижавийлик кўрсаткичларига асосланган, миллий шароитга мослаштирилган самарали молиялаштириш модели бўйича такрифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2025 йил 27 майдаги 4/17-5/08-07 cон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд давлат университетида инновацион лойиҳалар, тадқиқот ва стартаплар каби тадқиқот фаолиятига 2020 йилда 213 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 203 миллиард сўмни ташкил этган;
олий таълим муассасаларини молиялаштиришдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, харажатларни оптималлаштириш ва манбаларни диверсификация қилишни рағбатлантиришда молиявий мустақиллик даражасини ва тизим барқарорлигини комплекс баҳолай оладиган “олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлиги индекси” ишлаб чиқиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2025 йил 27 майдаги 4/17-5/08-07 cон маълумотномаси). Натижада, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Урганч давлат университети, Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари даромадлари 2019 йилга нисбатан 2023 йилда 200-250 фоиз атрофида ўсиш кузатилган;
олий таълим муассасаларида молиявий фаолиятни реал вақт режимида холисона кузатиш, таҳлил қилиш ва асосли қарорлар қабул қилишни таъминлашда калит самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида шаффоф молиявий бошқарувни шакллантириш ва стратегик режалаштириш имконини берадиган замонавий рақамли КПИ-мониторинг тизими концепциясига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2025 йил 27 майдаги 4/17-5/08-07 cон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланган, самарали фаолият кўрсатувчи ОТМлар кўпроқ молиявий ресурсларга эга бўлиб, ўз инфратузилмасини, илмий салоҳиятини ва таълим жараёнини янада ривожлантириш имконига эга бўлган, давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар мақсадли ва оқилона тақсимланиб, таълим сифатининг ошиши орқали меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш имкониятини кенгайтирган;
олий таълим муассасаларига киритилаётган молиявий ресурсларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашда капитал рентабеллиги коеффицентига таъсир этувчи омиллар асосида молиявий бошқарувни стратегик режалаштириш ва натижавийликни оширишга қаратилган комплекс регрессион модел бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 2025 йил 27 майдаги 4/17-5/08-07 cон маълумотномаси). Натижада, олий таълим секторидаги капитал ҳажми ўзгаришларида узвий боғлиқликни акс эттирилиб, таълим соҳасидаги стратегик инвестициялар ҳамда рақамли инфратузилмаларнинг тараққий этиши билан молиялаштириш амалиётларининг қўллаб-қувватлови мустаҳкам тенденциялари туфайли олий таълим муассасаларда соф даромаднинг ўсишига хизмат қилган.