Абдуллаев Зафарбек Сафибуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тадбиркорлик субектларини ривожлантиришда солиқ механизми орқали барқарорлик рейтингини аниқлашнинг методологик асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt843
Илмий маслаҳатчи: Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умрзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормурзаев Умид Холмурзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субектларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини ошириш, фискал интизомни кучайтириш ва солиқ юки бошқарувини такомиллаштириш мақсадида барқарорлик рейтингини аниқлашнинг методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субектларининг барқарорлигини баҳолашда рейтинг асосидаги дифференциал солиққа тортиш тизимини автоматлаштирилган ва реал вақт режимидаги ахборот алмашинуви асосида шакллантириш орқали фискал сиёсатни индивидуаллаштириш билан бирга, солиқ маъмурчилигини бюрократик аралашувсиз рақамлаштиришга асосланган алгоритмик ёндашув ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик субектларини рағбатлантиришга қаратилган дифференциал солиққа оид ёндашув доирасида “ААА” рейтингли субектлар учун солиқ текширувларидан озод қилиш, ҚҚСни 1 кунда, бошқа солиқларни 3 кунда қайтариш ҳамда “ААА” ва “АА” рейтингли субектларига давлат активларини 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш асосда сотиш бўйича консептуал модел таклиф этилган;
тадбиркорлик субектларининг фискал интизоми, молиявий барқарорлиги ҳамда ижтимоий масъулиятини баҳоловчи 23 та мезон асосида индикаторлар тизимини умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи кўрсаткичларга ажратилган ҳолда, ҳар бир мезон учун аниқ вазн коеффициентлари белгиланган комплекс баҳолаш механизми таклиф этилган;
тадбиркорларнинг молиявий салоҳиятини обектив, секторал фарқларга мос тарзда рақамли мезонлар билан баҳолаш имкониятини берувчи солиқ рейтинги тизимида “ЭБИТДА маргин” асосида корхона рентабеллиги соҳа ўртачасидан 20 фоиздан юқори бўлса 10 баллгача, 5 фоиздан юқори бўлса 4 баллгача баҳолаш тизими таклиф этилган;
фискал интизомни мустаҳкамлаш, қайтариш муддатларини кескин қисқартириш ва солиқ тизимига бўлган ишончни оширишда “ААА” рейтингли субектлар учун ҚҚС қайтариш жараёнини солиқ тўловчининг аризасидан бошлаб, ортиқча тўловни аниқлаш ва банк ҳисобварағига маблағни ўтказишгача бўлган барча босқичларни алгоритмик тарзда автоматлаштирувчи солиқ-ҳуқуқий модел таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субектларини ривожлантиришда солиқ механизми орқали барқарорлик рейтингини аниқлашнинг методологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субектларининг барқарорлигини баҳолашда рейтинг асосидаги дифференциал солиққа тортиш тизимини автоматлаштирилган ва реал вақт режимидаги ахборот алмашинуви асосида шакллантириш орқали фискал сиёсатни индивидуаллаштириш билан бирга, солиқ маъмурчилигини бюрократик аралашувсиз рақамлаштиришга асосланган алгоритмик ёндашув бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-январдаги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-39-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги №27/2-05904-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил июл ҳолатига кўра 12,4 минг тадбиркорлик субекти ўз рейтингини оширишга эришган бўлиб, умумий рейтингга кўра юқори рейтинг олган субектлар сони 9 631 тани, ўрта рейтинг олганлар 137 062 тани, қониқарли рейтингдаги субектлар 282 003 тани, рейтингли субектлар эса 140 285 тани ташкил этган ҳолда тадбиркорлик субектларини ривожлантиришда солиқ механизмлари орқали барқарорлик рейтингини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш учун хизмат қилган;
тадбиркорлик субектларини рағбатлантиришга қаратилган дифференциал солиққа оид ёндашув доирасида “ААА” рейтингли субектлар учун солиқ текширувларидан озод қилиш, ҚҚСни 1 кунда, бошқа солиқларни 3 кунда қайтариш ҳамда “ААА” ва “АА” рейтингли субектларига давлат активларини 7 йилга фоизсиз бўлиб тўлаш асосда сотиш бўйича консептуал модел жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-январдаги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-39-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги №27/2-05904-сон маълумотномаси). Натижада, 2024-йил июл ҳолатига кўра “ААА” рейтинг тоифасига кирувчи 9 631 та тадбиркорлик субекти томонидан 1 697 та ариза асосида 400,1 млрд сўмлик ортиқча ҚҚС суммаси текширувларсиз 1 кун ичида қайтарилиб, тадбиркорлик субектларини ривожлантиришни аниқлаш амалиётини такомиллаштириш учун хизмат қилган;
тадбиркорлик субектларининг фискал интизоми, молиявий барқарорлиги ҳамда ижтимоий масъулиятини баҳоловчи 23 та мезон асосида индикаторлар тизимини умумий, камайтирувчи ва рағбатлантирувчи кўрсаткичларга ажратилган ҳолда, ҳар бир мезон учун аниқ вазн коеффициентлари белгиланган комплекс баҳолаш механизми бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-январдаги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 55-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги №27/2-05904-сон маълумотномаси). Натижада, рейтинг мезонлари асосида фаолият юритган 130,6 минг тадбиркорлик субекти ўз рейтингини оширишга эришган бўлиб, шундан 12,4 мингтаси фақат 2024-йил июл ойида рейтингини яхшилаган, бу эса рейтинг мезонларининг амалий самарадорлиги ва дифференциал солиқ ёндашувининг рағбатлантирувчи таъсирини кўрсатган;
тадбиркорларнинг молиявий салоҳиятини обектив, секторал фарқларга мос тарзда рақамли мезонлар билан баҳолаш имкониятини берувчи солиқ рейтинги тизимида “ЭБИТДА маргин” асосида корхона рентабеллиги соҳа ўртачасидан 20 фоиздан юқори бўлса 10 баллгача, 5 фоиздан юқори бўлса 4 баллгача баҳолаш тизими бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-январдаги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 55-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги №27/2-05904-сон маълумотномаси). Натижада, ЭБИТДА бўйича рентабеллик даражасини баҳолаш мезонининг жорий этилиши 2024-йилда 10 500 дан ортиқ тадбиркорлик субекти рейтинг балларини оширган бўлиб, бу молиявий самарадорликни рағбатлантириш ва рейтинг тизимининг таҳлилий аниқлигини кучайтиришга хизмат қилган;
фискал интизомни мустаҳкамлаш, қайтариш муддатларини кескин қисқартириш ва солиқ тизимига бўлган ишончни оширишда “ААА” рейтингли субектлар учун ҚҚС қайтариш жараёнини солиқ тўловчининг аризасидан бошлаб, ортиқча тўловни аниқлаш ва банк ҳисобварағига маблағни ўтказишгача бўлган барча босқичларни алгоритмик тарзда автоматлаштирувчи солиқ-ҳуқуқий модел бўйича берилган таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 16-июлдаги “Тадбиркорлик субектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 428-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 16 январдаги №27/2-05904-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмик тарзда автоматлаштирувчи солиқ-ҳуқуқий модел молиявий ликвидлигини ошириш ва фискал интизомни рағбатлантиришда, ҚҚС қайтариш муддатларининг қисқариши ва солиқ тизимига бўлган ишонч оширишга, солиқ органларининг юкламаси камайтириш ва рейтинг тизими орқали соғлом рақобат шаклланишига муҳим омил бўлиб хизмат қилган.