Ўринов Муроджон Зайни ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қуёш фотоелектрик модуллари ёрдамида шаҳар турар-жойларининг эксплуатация самарадорлигини ошириш”, 18.00.02 – «Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси» (техника).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5798
Илмий раҳбарлар: Хотамов Асадулла Тоштемирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаслар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура қурилиш университети ҳузуридаги PhD.26/04.07.2023.Т.11.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шукуров Илҳомжон Садриевич, техника фанлари доктори, профессор; Дусатов Ботир Эшдавлатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Қуёш фотоелектрик модуллари ёрдамида шаҳар турар-жойларининг эксплуатация самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксплуатациядаги шаҳар турар-жойлари ва уларга туташ ҳудудлар энергия истеъмоли ҳисоби бўйича тизимлаштирилган;
шаҳар турар-жойлари ва уларга туташ ҳудудларнинг қуёш панеллари билан жиҳозлашнинг марказий электр тармоқларидан фойдаланишга нисбатан самарадорлиги қиёсий таҳлил усуллари ёрдамида назарий жиҳатдан асосланган;
шаҳар турар-жойлари ва уларга туташ ҳудудларнинг энергиядан узлюксиз фойдаланишни ташкил этиш учун қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
шаҳар турар-жойлари ва уларга туташ ҳудудларда қуёш панелларини жиҳозлашнинг уфққа нисбатан фойдали иш коеффиценти юқори бўлган ҳолатлари аниқланган ва уларни оптимал жойлаштириш механизмлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш фотоелектрик модуллари ёрдамида шаҳар турар-жойларининг эксплуатация самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Илмий тадқиқот иши натижалари асосида шаҳар турар-жойлари эксплуатасияси самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи “ТошуйжойЛИТИ” АЖ (2025-йил, 24-апрел 07-04/34-сонли), “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДМ (2024-йил, 24-апрел 20-сонли), “ПУКМАДАЛИСЕРВИС” МЧЖ (2025-йил, 21-апрел 10-сонли), “CОНТРОЛЛЕР ЭНЕРГЙ” МЧЖ (2025-йил, 14-март 4/1-сонли) ташкилотларида жорий қилинган ва жорий этиш далолатномалари олинган.
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида жойлашган 65-сонли хонадондаги “CОНТРОЛЛЕР ЭНЕРГЙ” МЧЖ билан олиб борилган тадқиқотларига мувофиқ олинган натижалари асосида шаҳар турар-жойларини қуёш фотоелектрик модуллари билан жиҳозлаш орқали йилига 296906 кВт соат энергия ишлаб чиқариши, шунингдек йилига 68,58 тонна CО2 газлари қисқартирилишига эришилган.
Шунингдек, жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 34-06/6294-сонли маълумотномаси олинган.