Мамурова Муштари Махаммаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мақсуд Қориев романларида услуб ва характер муаммоси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.2.PhD/Fil2448.
Илмий раҳбар: Сабирдинов Акбар Гофурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02  рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Ҳалим Уринович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошлари 
ўзбек адабиётида Мақсуд Қориев тарихий романлари аҳамиятини таҳлил этиш орқали қаҳрамон ва характер яратишдаги ёзувчи услуби, бадиий маҳоратига хос жиҳатларни ёритиш ҳамда бу давр романчилиги тараққиёт тенденцияларини белгилашдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ–ХХI асрлар ўзбек романчилиги тараққиётида Мақсуд Қориев ижодининг муҳим ўрни ўзбек халқ оғзаки ижодидаги мақол, эртак, афсона, ривоятлардан, шарқ мумтоз адабиётидаги Қуръон оятлари, ҳадислар, ҳикматлардан, жаҳон романчилигига хос тарихий шахс ва қаҳрамон, тарихий давр ҳамда манзаралар яратишдаги реалистик услуб билан боғлиқ  анъаналардан таъсирланиб, уларни ижодий давом эттирганлигида экани аниқланган;
ёзувчининг маҳорати буюк аллома ва саркардалар фаолиятини тарихий фактлар асосида холис, ҳаққоний акс эттиришида, қаҳрамон ва персонажлар нутқи ҳамда кечинмалари тасвирларида бадиий тўқимадан, давр картинаси, турли қиёфа ва характерлар талқинида тарихий манбалардан, асар ҳаётийлиги ва таъсирчанлигида ўхшатиш, таққос, қиёс каби бадиий воситалардан самарали фойдаланишида кўриниши исботланган;
Спитамен, Искандар (Александр Македонский), Маҳмуд Ғазнавий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби тарихий шахслар фаолияти, қиёфа ва характери тасвиридаги янгича ёндашув ҳамда холис тасвирлар, персонажлар талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима Мақсуд Қориев романларида ижодий ният ва ғоя, фалсафий фикр ва адабий-эстетик қарашлар ифодасида ўзига хос восита эканлиги  асосланган;
Мақсуд Қориев тарихий романларидаги услубий ўзига хослик сюжетнинг хроникали ва ретроспектив турларига мурожаат қилиб, воқеликнинг шиддатли ривожи юзага чиқарилишида, даврнинг кенг картинаси, қаҳрамонлар ички дунёси тасвирининг чуқур ёритилишида, бадиий портрет, пейзаж ва деталлар нафақат персонажлар ички дунёси, кечинмалари, балки муаллиф ниятини ифодалашга ҳам хизмат қилганлигида, диологик ва монологик  нутқларда мақол ҳамда маталлардан самарали фойдаланиб, асарнинг тарбиявий-ахлоқий, бадиий-эстетик қимматини, ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини оширишга эришганлигида эканлиги далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мақсуд Қориев романларида услуб ва характер муаммоси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХХ–ХХI асрлар ўзбек романчилиги тараққиётида Мақсуд Қориев ижодининг муҳим ўрни ўзбек халқ оғзаки ижодидаги мақол, эртак, афсона, ривоятлардан, шарқ мумтоз адабиётидаги Қуръон оятлари, ҳадислар, ҳикматлардан, жаҳон романчилигига хос тарихий шахс ва қаҳрамон, тарихий давр ҳамда манзаралар яратишдаги реалистик услуб билан боғлиқ  анъаналардан таъсирланиб, уларни ижодий давом эттирганлигида экани аниқланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-Ф1-Г003-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 28-январдаги 166/1-сон маълумотномаси). Натижада Мақсуд Қориев романлари тили, асарларида ўринли фойдаланилган сўз ва ибораларнинг аҳамиятини ўрганиш жараёнида уларга давр ва характерлар талқинидаги ўзбек халқ оғзаки ижоди, шарқ мумтоз адабиёти ҳамда жаҳон адабиёти наъмуналарининг таъсири борлиги аниқланган. Ёзувчининг тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан, турли тасвирий восита ва ифодалардан фойдаланиб бетакрор характерлар яратишдаги ўзига хос жиҳатларидан фойдаланилган;
Спитамен, Искандар (Александр Македонский), Маҳмуд Ғазнавий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби тарихий шахслар фаолияти, қиёфа ва характери тасвиридаги янгича ёндашув ҳамда холис тасвирлар, персонажлар талқинидаги тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима Мақсуд Қориев романларида ижодий ният ва ғоя, фалсафий фикр ва адабий-эстетик қарашлар ифодасида ўзига хос восита эканлиги  асосланган тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-А1-Г007-рақамли “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 28-майдаг 167/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада таҳлилга тортилган нақллар ва мақолларнинг мазмуни Мақсуд Қориев романлари мисолида таҳлил этилган;
Мақсуд Қориев тарихий романларидаги услубий ўзига хослик сюжетнинг хроникали ва ретроспектив турларига мурожаат қилиб, воқеликнинг шиддатли ривожи юзага чиқарилишида, даврнинг кенг картинаси, қаҳрамонлар ички дунёси тасвирининг чуқур ёритилишида, бадиий портрет, пейзаж ва деталлар нафақат персонажлар ички дунёси, кечинмалари, балки муаллиф ниятини ифодалашга ҳам хизмат қилганлигида, диологик ва монологик  нутқларда мақол ҳамда маталлардан самарали фойдаланиб, асарнинг тарбиявий-ахлоқий, бадиий-эстетик қимматини, ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини оширишга эришганлигида эканлиги далилланган материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги «Foreign languages» телеканалининг “Good morning, Uzbekistan!”, “English club” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали Давлат муассасасининг 2024-йил 4-ноябрдаги 02-25-1162-сон маълумотномаси). Натижада "Спитамен", "Ибн Сино" ва "Ғазнавийлар" романларига доир илмий-амалий ва қиёсий таҳлиллар, фикр мулоҳазалар, жумладан, тадқиқот ишидаги илмий хулосалар, мавзу таҳлилига оид таклиф ва тавсиялардан кўрсатувнинг адабиётга доир қисмида кенг фойдаланилди, сценарий маълум даражада илмий лексика билан бойиган;
ёзувчининг маҳорати буюк аллома ва саркардалар фаолиятини тарихий фактлар асосида холис, ҳаққоний акс эттиришида, қаҳрамон ва персонажлар нутқи ҳамда кечинмалари тасвирларида бадиий тўқимадан, давр картинаси, турли қиёфа ва характерлар талқинида тарихий манбалардан, асар ҳаётийлиги ва таъсирчанлигида ўхшатиш, таққос, қиёс каби бадиий воситалардан самарали фойдаланишида кўриниши исботланган илмий натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2024-йилда эфирга узатилган “Бир асар тарихи” эшиттириши сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали Давлат муассасасининг 2024-йил 11-декабрдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада Мақсуд Қориев қаламига мансуб “Ибн Сино” романининг яратилиш тарихи, Ибн Сино шахси, адибнинг ушбу асарида ифодаланган тарихий ва тўқима образларга хос хусусиятлар тўғрисида берилган назарий хулосалар эшиттириш мазмунини бойитишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish