Дадажонов Авазбек Рахматжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳокама нутқининг фунционал-услубий хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4PhD/Fil.5207
Илмий раҳбар: Хожалиев Исмоилжон Тажибаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Раҳимов Усмонжон Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади муҳокама нутқ типининг фунционал, услубий белгиларини аниқлаш, унинг лингвистик хусусиятларини очиб бериш асосида монологик нутқ типлари доирасидаги мақомини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– муҳокама нутқ типининг терминологик тушунчаси ва талқини, мавжуд талқинларнинг умумий ва фарқли жиҳатилари тавсифланган, ҳамда унинг нутқ тизимида тутган ўрни, мақоми аниқланган;
– муҳокама нутқининг фунционал-семантик жиҳатларини белгиловчи қиёслаш, далиллаш, хулосалаш каби хусусиятлари аниқланган ҳамда унинг композицион қурилиши ва шаклланиш белгилари очиб берилган;
– муҳокама нутқ типининг лексик-семантик, морфем-морфологик, синтактик хусусиятлари доирасида маънодош, шаклдош сўзларнинг қўлланиши, муҳокама нутқ типида қиёслаш, солиштириш, асослаш ва шу асосда хулоса чиқариш етакчилик қилиши бироқ бундай нутқ типи шаклланишида уларнинг у қадар муҳимемаслиги мисоллар билан далилланган;
– муҳокама нутқ типининг фунционал услубий белгиларини ўрганиш орқали унинг қайси услубга хосланишидан қатъи назар, тезис, далил ва хулосадан ташкил топиши, унинг илмий услубда тўлиқ шаклда намоён бўлиши, бадиий ва публицистик услубларда тўлиқсиз муҳокама ҳам қўлланилиши, бунда расмий услуб маълум бир қолипга эга эканлиги, сўзлашув услуби, оддий ахборот алмашинувидан иборат бўлганлиги учун бу услубларда муҳокама нутқ типи қўлланмаслиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган натижалар асосида:
муҳокама нутқ типининг лексик-семантик, морфем-морфологик, синтактик хусусиятлари, унда маънодош, шаклдош сўзлар нутқ типининг моҳиятидан келиб чиқиб қўлланиши, бироқ муҳокама нутқ типида қиёслаш, солиштириш, асослаш ва шу асосида хулоса чиқариш етакчилик қилгани сабабли муҳокаманинг нутқ типи сифатида шаклланишида уларнинг алоҳида ўрни кўзга ташланмаслиги каби лисоний белгилари билан далилланишига доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Фарғона давлат университетининг 04/6647-сонли маълумотномаси. 13.11.2024). Натижада, муҳокама нутқ типининг морфологик хусусияти ривоя ва тасвир нутқ типларидан сўз қўллаш частотаси ва сўзларнинг семантик тузулиши жиҳатдан фарқлари аниқланди ва таҳрирлаш жараёнида қўлланилди.
муҳокама нутқ типининг фунционал услубий белгиларини ўрганиш асосида унинг қайси услубда келишидан қатъий назар тезис, далил ва хулосадан ташкил топиши, илмий услубда тўлиқ шаклда намоён бўлиши, бадиий ва публицистик услубларда тўлиқсиз муҳокама ҳам қўлланиши, расмий услуб маълум бир қолипга эга эканлиги, сўзлашув услуби асосан оддий ахборот алмашинувидан иборат бўлганлиги сабабли бу услубларда муҳокама нутқ типи қўлланмаслиги каби илмий натижаларидан
2023-2024-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали 26-36-946-сонли маълумотномаси. 22.01.2025). Натижада, нутқ ва матнлар ҳақидаги маълумотларни тингловчиларга етказишда ушбу эшиттиришнинг мазмуни муаллифнинг услуби, илмий-назарий қарашлари ва хулосалари билан бойитилган.
муҳокама нутқининг фунционал-семантик жиҳатларини белгиловчи қиёслаш, далиллаш, ҳукм-хулоса чиқариш каби хусусиятлари аниқланган ҳамда унинг композицион қурилиши ва шаклланиш белгилари очиб берилишига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат Хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академияси. 22.01.2025 01/04-176-сонли маълумотномаси). Натижада, муҳокама нутқининг фунционал ва лингвистик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг композицион қурилиши очиб берилган ва муҳокама нутқини амалий тилшуносликда қўллаш имкониятларини асослаш орқали тўплам қўшимча материллар билан кенгайтирилган.