Камбарова Дилфуза Усманалиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Усовершенствование ходовой системы универсально-пропашного трактора с регулируемой колеей для междурядной обработки хлопчатника», 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5428 
Илмий раҳбар: Акҳметов Адилбек Агабекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02. 
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Аззам Турдиевич, техника фанлари доктори, профессор; Холиқов Бахтиёр Абдуғоппорович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва техно1огияларни сертификатлаш ва синаш Маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади трактор ғилдираклари колеясини поғонасиз ростлаш ҳисобига ғўзанинг турли қатор ораларига мослаштириладиган тракторнинг юриш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
трактор ғилдираклари дискасини унинг гардишига нисбатан силжитиш эвазига демонтаж ишларисиз трактор колеясини поғонасиз ростлашни таъминловчи қурилма конструксияси ишлаб чиқилган (УЗ ИАП 07964);
трактор юриш тизими параметрлари ва қатор оралиғи катталиги асосида трактор колеясини экин қатор ораларига мослик даражасини баҳолаш меъёри ва ундан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилган;
ғўзанинг илдиз тизими жойлашган зонада тупроқнинг зичланиши ва ҳосил элементларини тўкилишини камайтириш шартидан тракторнинг мақбул колеясини аниқловчи аналитик ифодалар келтириб чиқарилган;
трактор юриш тизимининг тупроққа ва ўсимликга салбий техноген таъсирини минималлаштирич шартидан келиб чиқиб, трактор ғилдираклари колеясини поғонасиз ростлаш қурилмасининг параметрларини аниқловчи аналитик боғланишлар келтириб чиқарилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ууриш тизими ғилдиракларини, ғўзанинг турли қатор ораларига аниқ мослаштирилишини таъминлайдиган колеяси поғонасиз ростланадиган тракторни ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
колеяси поғонасиз ростланадиган тракторга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг ихтирога патенти олинган (“Колеяси ўзгартириладиган трактор”, № ИАП 07964, 2022-й.). Натижада колеяси поғонасиз ростланадиган тракторнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
колеяси поғонасиз ростланадиган трактор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 30-майдаги 05/04-04-289-сон маълумотномаси). Натижада, майдон бирлигига сарфланадиган моддий-техника ресурслари харажатларини 8,36% га, йиллик меҳнат сарфини 6,86 киши/соатга камайтиришга ҳамда тракторнинг агротехник ўтувчанлигини оширишга эришилган.
колеяси поғонасиз ростланадиган тракторни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-констркторлик ҳужжатлари (техникавий топшириқ ва чизмалар) "ҚХМКТМ" МЧЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган ("ҚХМКТМ" МЧЖ нинг 2025-йил 3-мартдаги 2/2-сон маълумотномаси). Натижада колеяси поғонасиз ростланадиган тракторни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish