Абдукаримова Гулчехра Баратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қарияларнинг ижтимоий фаоллиги янгиланаётган Ўзбекистонда авлодлараро ворийсийликни таъминлаш омили” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal558
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Марҳабоевна социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент кимё-технология институти” 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қариялар ижтимоий фаоллигини оширишнинг янгиланаётган Ўзбекистонда авлодлараро ворийсийликни таъминлаш ва ёшларга ибрат мактаби сифатидаги ижтимоий фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Геронтология фанининг моҳияти, қариликнинг босқичлари тадқиқ этиш орқали қарияларни маҳаллий ташаббусларда иштирок этиши, тарбиявий фаолият ва фуқаролик назоратида фаол бўлишига асосланган миллий йўналтирилган методологиясини очиб берилган;
янги Ўзбекистонда Нуроний республика жамғармаси фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қарияларни ўз вақтида даволаниши, дам олиши, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун шароитларнинг яратилишида, авлодлараро ворислийликни таъминлаш, ёшларга ибрат бўлиш омили сифатида ижтимоий маънавий аҳамият касб этиши асосланган;
қарилик ёшининг узайишида ижтимоий-маънавий муҳит ва шароитларни такомиллаштиришининг инсоннинг табиий қариликка эришиш омили эканлиги, қариларнинг ижтимоий мақоми, ижтимоий рол ва идентификация мезонлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан оичиб берилган;
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларнинг қариликка оид қарашларнинг авлодлараро мулоқот ва ижтимоий бирдамлик билан мутаносибилигини таъминлаш орқали қарияларнинг ёшлар маънавий-камолотининг юксалишида фаол иштирок қилишининг муҳим жиҳати эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қарияларнинг ижтимоий фаоллиги янгиланаётган Ўзбекистонда авлодлараро ворийсийликни таъминлаш омили бўйича олинган илмий натижалар хусусан: 
Геронтология фанининг моҳияти, қариликнинг босқичлари тадқиқ этиш орқали қарияларни маҳаллий ташаббусларда иштирок этиши, тарбиявий фаолият ва фуқаролик назоратида фаол бўлишига асосланган миллий йўналтирилган методологиясини очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024 йил 24 январдаги 1/02-56-сон маълумотномаси). Натижалар марказнинг “Ёшлар нуронийлар нигоҳида” мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш, қарияларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
Янги Ўзбекистонда Нуроний республика жамғармаси фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қарияларни ўз вақтида даволаниши, дам олиши, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун шароитларнинг яратилишида, авлодлараро ворислийликни таъминлаш, ёшларга ибрат бўлиш омили сифатида ижтимоий маънавий аҳамият касб этиши асосланганлигига оид хулосалардан О'збекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "НУРОНИЙ” жамг'армаси фаолиятида фойдаланилган. (О'збекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қо'ллабқувватлаш "НУРОНИЙ” жамг'армасининг 2023 йил 24 октябрдаги 05-01/353-сон маълумотномаси). Натижалар, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғаррнасининг йўл харитасини белгилаш, туркум тадбирларни ўтказиш, вилоятлар кесимида “Нуроний” жамғармаси болимларининг фаолиятини тизимли ташкил этиш ва қарияларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилган; 
Қарилик ёшининг узайишида ижтимоий-маънавий муҳит ва шароитларни такомиллаштиришининг инсоннинг табиий қариликка эришиш омили эканлиги, қариларнинг ижтимоий мақоми, ижтимоий рол ва идентификация мезонлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан оичиб берилганлигига оид хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаш ижроия қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон либералдемократик партиясининг 2024 йил 16 январдаги 01-27/22-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда партиянинг Фахрийлар Кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларнинг қариликка оид қарашларнинг авлодлараро мулоқот ва ижтимоий бирдамлик билан мутаносибилигини таъминлаш орқали қарияларнинг ёшлар маънавий-камолотининг юксалишида фаол иштирок қилишининг муҳим жиҳати эканлиги исботланганлигига оид илмий хулоѕалардан Реѕрублика Маънавийат ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган маънавий тарғиботларида фойдаланилган (Реѕрублика Маънавийат ва маърифат марказининг 2024-йил 16июлдаги 10/27-ѕон маълумотномаѕи). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар қариялар ижтимоий фаоллигини оширишнинг янгиланаётган Ўзбекистонда авлодлараро ворийсийликни таъминлаш ва ёшларга ибрат мактаби сифатидаги ижтимоий фалсафий жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish