Алимова Наргиза Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёл қиёфасининг визуал санъат турларида ифодаланиши ва трансформацияси: бадиий-эстетик таҳлил”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (эстетика) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fal1199
Илмий раҳбар: Қодирова Дилбар Солиҳовна, фалсафа фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жуманиязова Дилфуза Камаловна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади визуал санъатда аёл қиёфасининг акс эттирилишининг турли даврлар, йўналишлар, ижтимоий жараёнлар таъсирида трансформацияга учрашини бадиий-эстетик тарафдан таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
визуал санъат турларида аёл қиёфаси намоён бўлишида образнинг анатомик жиҳатлари (юз ва тананинг физиологик структураси), функсионал элементлари (ҳаракат, мимика, нутқ), ижтимоий атрибутлари (либос, пардоз, тақинчоқлар, соч турмаги) ҳамда эстетик детерминантларининг (эстетик меъёрлар, қонуниятлар, идеаллар, қадриятлар) уйғунлиги доминант эстетик тамойил эканлиги аниқланган;
Шарқ ва Ғарб визуал санъатининг қиёсий таҳлили асосида аёл визуал образининг замон ва макондаги трансформациясига тарихий, сивилизациявий ва маданий контекст, бадиий-эстетик, диний-фалсафий қарашлар, эстетик қадриятлар тизими, санъат услублари ва воситалари ҳамда диалектик ривожланиш тамойиллари таъсир кўрсатиши фалсафий далилланган; 
аёлнинг замонавий визуал қиёфасини белгиловчи глобал маданий интеграция, рақамли эстетика ва виртуал санъатнинг тараққиёти, анъанавий санъат услублари ва аёллар образларининг қайтиши, гендер нейтраллик, замонавийлик ва футуризм, эстетик тиббиётнинг ривожланиши каби тенденсияларнинг эстетик фаолият, дид ва қадриятлар тизимига таъсири фалсафий нуқтайи назардан очиб берилган;
замонавий ўзбек визуал санъатида аёл образини ифодалашда аёлнинг жамиятдаги ўрни, глобал муаммоларнинг гендерга оид жиҳатлари, эстетик ва ижтимоий идеаллар уйғунлиги, аёллар ташқи гўзаллиги мезонларига “инсон-табиат” диалектикасининг таъсири каби ижтимоий-фалсафий ва эстетик хусусиятларга эътибор қаратиш зарурияти консептуал жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёл қиёфасининг визуал санъат турларида ифодаланиши ва трансформациясини бадиий-эстетик таҳлил қилишга оид олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
визуал санъат турларида аёл қиёфаси намоён бўлишида образнинг анатомик жиҳатлари (юз ва тананинг физиологик структураси), функсионал элементлари (ҳаракат, мимика, нутқ), ижтимоий атрибутлари (либос, пардоз, тақинчоқлар, соч турмаги) ҳамда эстетик детерминантларининг (эстетик меъёрлар, қонуниятлар, идеаллар, қадриятлар) уйғунлиги доминант эстетик тамойил эканлиги аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон музейлар кенгаши таркибидаги Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон кино санъати музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи каби музейларда аёллар тасвири билан боғлиқ экспонатлар заллари ва кўргазмалар фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон музейлар кенгашининг 2024-йил 
29-октябрдаги 01-01/392-сон маълумотномаси). Натижада республика музейларида аёллар образини ифодаловчи кўргазмаларнинг визуал тарафдан таъсирчанлиги ортишига ҳамда музейга ташриф буюрувчиларнинг эстетик дунёқарашини ошишига эришилган.
Шарқ ва Ғарб визуал санъатининг қиёсий таҳлили асосида аёл визуал образининг замон ва макондаги трансформациясига тарихий, сивилизациявий ва маданий контекст, бадиий-эстетик, диний-фалсафий қарашлар, эстетик қадриятлар тизими, санъат услублари ва воситалари ҳамда диалектик ривожланиш тамойиллари таъсир кўрсатиши далилланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ВИ. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”да келтирилган вазифалар ижроси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 23-октябрдаги 02-02/57-сон маълумотномаси). Натижада партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида самарадорлик ортишига хизмат қилган.
аёлнинг замонавий визуал қиёфасини белгиловчи глобал маданий интеграция, рақамли эстетика ва виртуал санъатнинг тараққиёти, анъанавий санъат услублари ва аёллар образларининг қайтиши, гендер нейтраллик, замонавийлик ва футуризм, эстетик тиббиётнинг ривожланиши каби тенденсияларнинг эстетик фаолият, дид ва қадриятлар тизимига таъсири фалсафий нуқтайи назардан очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йилга мўлжалланган иш режасининг “Оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш” деб номланган И-бобининг 7-банди ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 9-сентябрдаги 01-09/2146А-сон маълумотномаси). Натижада давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизларнинг ролини янада оширишга қаратилган услубий материалларнинг илмий тарафдан таъсирчанлиги ошишига эришилган. 
замонавий ўзбек визуал санъатида аёл образини ифодалашда аёлнинг жамиятдаги ўрни, глобал муаммоларнинг гендерга оид жиҳатлари, эстетик ва ижтимоий идеаллар уйғунлиги, аёллар ташқи гўзаллиги мезонларига “инсон-табиат” диалектикасининг таъсири каби ижтимоий-фалсафий ва эстетик хусусиятларга эътибор қаратиш зарурияти консептуал жиҳатдан асосланганлигига оид хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятида замонавий ўзбек аёлининг имижини шакллантириш, хотин-қизларнинг жамият тараққиётида ўрни билан боғлиқ “Дугоналар”, “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт” теледастурларининг 2024-йил июн-август ойларидаги сонлари дастурлари ва ссенарийлари тайёрланишида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телередиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 14-октябрдаги 04-36-1104-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар маънавий-эстетик дунёқараши ва аёллар визуал образи ҳамда имижи билан боғлиқ эстетик қарашлар тизими юксалишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish