Шодиев Ғулом Махамматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жиноят процессида реабилитация қилишнинг назарий ва амалий масалалари», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Yu171
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор Суюнова Дилбар Жолдасбаевна
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади жиноят процессида реабилитация қилишнинг назарий ва амалий масалаларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят ишини юритишга ваколатли бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари ҳамда қарорларидан жабрланган шахсларга етказилган зарар, зиённинг ўрни давлат томонидан қопланиши кераклиги асослантирилган;
жиноят процессида маънавий зиённи қоплаш асоси сифатида прокурор ва судъянинг жиноят ишини юритишга ваколатли бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари ҳамда қарорларидан жабрланган шахслардан расман давлат номидан узр сўрашларини белгилаш асослантирилган;
жиноят процессида шахсни реабилитация қилиш асоси сифатида судга қадар иш юритиш жараёнида шахсни реабилитация этиш бўйича жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор ва жиноят ишини биринчи инстанция судида кўриш жараёнида оқлов ҳукми ёки биринчи ҳамда юқори инстанция судларида шахсни реабилитация этиш бўйича жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
реабилитация этилган шахсга суднинг қарорига асосан маҳрум қилинган махсус, ҳарбий ва фахрий унвони, малака даражаси, шунингдек давлат мукофотлари қайта тикланишини белгилаш лозимлиги асослантирилган;
реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилиши лозимлиги асосланган.
қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар ва қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун кучга кирганидан кейин ишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ёхуд унга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган ҳоллар реабилитация асослари сифатида белгиланиши зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
жиноят ишини юритишга ваколатли бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари ҳамда қарорларидан жабрланган шахсларга етказилган зарар, зиённинг ўрни давлат томонидан қопланиши кераклиги борасидаги таклифлардан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 5-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 04/2-10/823-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф жорий этилиши шахсга нисбатан давлат органлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланишининг конституциявий ҳуқуқий асоси сифатида қайд этилишига хизмат қилган;
жиноят процессида маънавий зиённи қоплаш асоси сифатида прокурор ва судъянинг жиноят ишини юритишга ваколатли бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракат(ҳаракатсизлик)лари ҳамда қарорларидан жабрланган шахслардан расман давлат номидан узр сўрашларини белгилаш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 378-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 30-июндаги 27/2-135-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жиноят процессида шахсни реабилитация этилишида нафақат моддий зарар, балки маънавий зиённи ҳам ҳисобга олинишига ва шу орқали процесс иштирокчиларининг реабилитацияга бўлган ҳуқуқларини такомиллашувига хизмат қилган;
жиноят процессида шахсни реабилитация қилиш асоси сифатида жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор, оқлов ҳукми ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим белгиланиши лозимлиги борасидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 370-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинди. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-декабрдаги 27/2-358-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши жиноят процессида шахсни реабилитация этиш асосларини аниқ қандай ҳужжатлар асосида белгиланишига хизмат қилган.
реабилитация этилган шахсга суднинг қарорига кўра маҳрум қилинган махсус, ҳарбий ва фахрий унвони, малака даражаси, шунингдек давлат мукофотлари қайта тикланишини белгилаш лозимлиги тўғрисидаги таклифлардан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳаси 374-моддасининг бешинчи қисмини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 24-декабрдаги 27/2-358-24-сонли далолатномаси) Мазкур таклифнинг жорий этилиши реабилитация ҳуқуқи эътироф этилган шахснинг маҳрум қилинган махсус, ҳарбий ва фахрий унвони, малака даражаси, шунингдек давлат мукофотлари қайта тикланишини таъминлашга хизмат қилган;
реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилиши лозимлиги борасидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 382-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 30-июндаги 27/2-135-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга оид, пенсия олиш, уй-жойдан фойдаланиш ва бошқа шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқларини тиклашни ва уларга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплашни, маънавий зиён оқибатларини бартараф этишни Ўзбекистон Республикасида ижро ҳокимиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъминланишига хизмат қилади;
қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар ва қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун кучга кирганидан кейин ишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ёхуд унга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган ҳоллар реабилитация асослари сифатида белгиланиши тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 371-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025-йил 30-июндаги 27/2-135-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши реабилитация асосларини такомиллашувига ва шу орқали жиноят процессида шахсларнинг реабилитацияга бўлган ҳуқуқини хизмат қилади.