Ботиров Зафар Сайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришни назарий ва амалий масалалари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тешаев Нутфулло Насруллаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ижтимоий давлатнинг ахлоқий муносабатлар ва миллий-маънавий қадриятлар уйғунлигига асосланган ўзбек моделини шакллантиришда жамоавийлик (бирдамлик ва ҳамжиҳатлик) ва патернализм (ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш) тамойилларининг ҳуқуқий асосларини (ижтимоий сиёсатда маҳалла институти ролини ошириш, ҳамкорлик тамойилига асосланган ёшлар сиёсатини ривожлантириш, жамоавий манфаатларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш) мустаҳкамлаш зарурати асослаб берилган;
Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш жараёнида демократик ислоҳотларда транссендентализм (шахсий эркинлик, давлат аралашувини чеклаш), персоналистик онтологизм (инсон қадри ва ҳуқуқлари устуворлиги), маданий-тарихий релятивизм (миллий маданият устунлиги, “бошқа маданиятлар”га нисбатан муросасизликка қарши кураш) каби ёндашувлар ижтимоийлашув механизмларининг бузилишини баратараф этувчи ва фуқаролик жамияти тараққиётини таъминловчи индикатор эканлиги аниқлаштирилган;
ижтимоий давлатда инсон ҳуқуқларини ахлоқий-ҳуқуқий регламентлаштириш (“ҳуқуқ ва ахлоқ бирлиги” ғояси) асосида миллий қадриятларни шакллантириш ва юксалтириш (ахлоқий онг ва маънавий тамойиллар орқали мустаҳкамлаш ) омили инсон ҳуқуқларини кафолатлашнинг замонавий механизми ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг миллий қадриятларни юксалтириш воситасига айланиши исботланган;
Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлат консепсиясини ижтимоий адолат (меҳнат ва иқтисодий ресурслардан фойдаланишда тенг ҳуқуқли бўлиш, адолатли тақсимот, ҳуқуқий ва ахлоқий мувозанатни таъминлаш), тенглик (гендер тенглиги, маданиятлараро мулоқот, толерантлик ва диний бағрикенглик), ижтимоий ҳимоя (муҳтож фуқароларга гʻамхоʻрлик, инсонга муносиб ҳаёт даражасини таʼминлаш) ва инсон ҳуқуқлари (“биринчи авлод”, “иккинчи авлод”, “учинчи авлод”) билан боғлиқ тамойиллар асосида такомиллаштириш хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлатнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий давлатнинг ахлоқий муносабатлар ва миллий-маънавий қадриятлар уйғунлигига асосланган ўзбек моделини шакллантиришда жамоавийлик (бирдамлик ва ҳамжиҳатлик) ва патернализм (ижтимоий ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш) тамойилларининг ҳуқуқий асосларини (ижтимоий сиёсатда маҳалла институти ролини ошириш, ҳамкорлик тамойилига асосланган ёшлар сиёсатини ривожлантириш, жамоавий манфаатларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш) мустаҳкамлаш заруратига оид хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-июндаги 04/11-8173-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ижтимоий давлат барпо этиш йўлида ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш ҳамда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишнинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштириш жараёнида демократик ислоҳотларда транссендентализм (шахсий эркинлик, давлат аралашувини чеклаш), персоналистик онтологизм (инсон қадри ва ҳуқуқлари устуворлиги), маданий-тарихий релятивизм (миллий маданият устунлиги, “бошқа маданиятлар”га нисбатан муросасизликка қарши кураш) каби ёндашувлар ижтимоийлашув механизмларининг бузилишини баратараф этувчи ва фуқаролик жамияти тараққиётини таъминловчи индикатор эканлигига доир илмий асосланган хулосалар ва умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” мавзусидаги давлат грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-июндаги 04/11-8172-сон маълумотномаси). Натижада, янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнида ҳуқуқий тизимни такомиллаштириш бўйича назарий ёндашувлар ва амалий механизмларни чуқур ўрганиш ва жамиятда тенглик, адолат, ижтимоий ҳамда барқарорликни таъминловчи самарали ҳуқуқий асосларни шакллантиришга хизмат қилган;
ижтимоий давлатда инсон ҳуқуқларини ахлоқий-ҳуқуқий регламентлаштириш (“ҳуқуқ ва ахлоқ бирлиги” ғояси) асосида миллий қадриятларни шакллантириш ва юксалтириш (ахлоқий онг ва маънавий тамойиллар орқали мустаҳкамлаш ) омили инсон ҳуқуқларини кафолатлашнинг замонавий механизми ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг миллий қадриятларни юксалтириш воситасига айланишига оид янгиликлар ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастуридаги “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”нинг 5.1 банди “Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасида” ва 6.3 банди “Давлат ва жамоат ташкилотлари бошқарувини такомиллаштириш”да фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2025-йил 10-июлдаги 01-27/297-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, тарғибот тадбирларида иштирок этиб, жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг умуминсоний қадриятларни шакллантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига моне бўлмаган одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқ нормаси сифатида ифода этилишининг таъминланиши янги жамиятда ижтимоий адолат тамойилларининг қарор топишида хизмат қилган;
Янгиланаётган Ўзбекистонда ижтимоий давлат консепсиясини ижтимоий адолат (меҳнат ва иқтисодий ресурслардан фойдаланишда тенг ҳуқуқли бўлиш, адолатли тақсимот, ҳуқуқий ва ахлоқий мувозанатни таъминлаш), тенглик (гендер тенглиги, маданиятлараро мулоқот, толерантлик ва диний бағрикенглик), ижтимоий ҳимоя (муҳтож фуқароларга гʻамхоʻрлик, инсонга муносиб ҳаёт даражасини таʼминлаш) ва инсон ҳуқуқлари (“биринчи авлод”, “иккинчи авлод”, “учинчи авлод”) билан боғлиқ тамойиллар асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-йилда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 7-июлдаги 05-09-1088-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларимизда миллий ўзликни англаш туйғусини юксалтиришда ва демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қарор топдиришда миллий қадриятларимиз ҳамда миллий маънавий меросимиз муҳим назарий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган.