Абдумаликов Шохжаҳон Жалолиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий хизматлар бозорини рақамли маркетинг стратегияси асосида ривожлантириш механизмлари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Тошбоев Бекзод Бахтиёрович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Назарбаев Оринбай, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш шароитида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини маркетинг қўллаб-қувватлашни ривожлантиришнинг назарий ва услубий ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли платформалар имкониятларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизматларни истеъмолчиларга самарали етказиш, беморлар билан ўзаро интерактив алоқаларни ривожлантириш, уларнинг эҳтиёж ва афзалликларини таҳлил қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган бозор стратегиялари ва воситаларининг мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тиббий хизмат хавфсизлигини таъминлашда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармаларида кадрлар танқислиги ва сифати билан боғлиқ муаммоларни камайтириш имконини берувчи тиббиёт ташкилотининг инсон ресурслари бўлими брендини ривожлантиришга йўналтирилган кичик жамоавий гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
рақамли трансформация доирасида давлат ва тижорат тиббиёт сегментлари самарадорлигини оширишда экологик тиббиёт ривожи, касалликлар профилактикаси, тиббиёт ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни таъминлаш орқали хизмат кўрсатишнинг онлайн ва офлайн форматларини интеграциялаш зарурлиги асосланган;
Сирдарё вилоятида тиббиёт соҳасини асосий иқтисодий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида тиббиёт хизматлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббий хизматлар бозорини рақамли маркетинг стратегияси асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли платформалар имкониятларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизматларни истеъмолчиларга самарали етказиш, беморлар билан ўзаро интерактив алоқаларни ривожлантириш, уларнинг эҳтиёж ва афзалликларини таҳлил қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари рақобатбардошлигини оширишга қаратилган бозор стратегиялари ва воситаларининг мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ишланмалардан олий ўқув юртлари 61010100 – “Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Туризм ва меҳмондўстлик мақсадли бошқаруви” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университетининг 2025 йил 21 майдаги 113-О-сон буйруғи). Мазкур ўқув қўлланмадан фойдаланиш бакалавриат талабаларида “тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг” категориясининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига ҳамда талабаларда бозор стратегиялари ва воситаларининг мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имконини яратган;
тиббий хизмат хавфсизлигини таъминлашда соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармаларида кадрлар танқислиги ва сифати билан боғлиқ муаммоларни камайтириш имконини берувчи тиббиёт ташкилотининг инсон ресурслари бўлими брендини ривожлантиришга йўналтирилган кичик жамоавий гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 июлдаги №01-04-5/168-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббий хизматлар бозорининг стратегик ривожланишини таъминлаш, ҳудудий соғлиқни сақлаш дастурларини ишлаб чиқишда рақамли маркетинг ёндашувларини қўллаш, шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш тизимини замонавийлаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш имконини берган;
рақамли трансформация доирасида давлат ва тижорат тиббиёт сегментлари самарадорлигини оширишда экологик тиббиёт ривожи, касалликлар профилактикаси, тиббиёт ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий самарадорликни таъминлаш орқали хизмат кўрсатишнинг онлайн ва офлайн форматларини интеграциялаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 июлдаги №01-04-5/168-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг стратегияларини татбиқ этиш орқали соғлиқни сақлаш соҳасига инвестициялар оқимини рағбатлантириш, аҳолининг тиббий хизматларга бўлган ишончини ва уларнинг қамровини кенгайтириш ҳамда бандликни ошириш орқали турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилувчи аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш имконини берган;
Сирдарё вилоятида тиббиёт соҳасини асосий иқтисодий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида тиббиёт хизматлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6097-сон Фармони 4-иловасининг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 июлдаги №01-04-5/168-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф ва тавсиянинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббий хизматлар бозорида рақамли маркетинг стратегиялари асосида таҳлилий ёндашувларни кенгайтириш, прогноз кўрсаткичлари асосида стратегик режалаштиришни йўлга қўйиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятлари оширилган.