Опаев Бийсенбай Аймановочнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий рағбатлантириш самарадорлиги (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.2.PhD/Iqt 4006.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Фойзиев Ойбек Рахимович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий рағбатлантириш самарадорлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги корхонасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари ва уни амалга ошириш механизми таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини ташкилий-иқтисодий ривожлантиришнинг кўп омилли   чизиқсиз модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини таъминлашнинг иқтисодий механизми асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини прогнозли баҳолаш алгоритми тавсия этилган;
Қорақалпоғистон Республикасидаги деҳқон (жисмоний шахслар тадбиркорлиги) хўжалиги сонини 2025-2030 йиллар учун кўп омилли прогноз кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхонасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари ва уни амалга ошириш механизми бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унга тегишли бўлимлар фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 26 июндаги 03/06-2140-сон  маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Қорақалпоғистон республикасининг қишлоқ хўжалиги бўйича деҳқончилик ва чорвачилик бўйича ихтисослашув даражалари аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини ташкилий-иқтисодий ривожлантиришнинг кўп омилли   чизиқсиз модели бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унга тегишли бўлимлар фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 26 июндаги 03/06-2140-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида республика дехқончилик соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектлари самарадорлиги қўшимча 15,2 %, чорвачилик соҳаси 14,8 %га ошган;
қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини таъминлашнинг иқтисодий механизми асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рентабеллигини прогнозли баҳолаш алгоритми бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унга тегишли бўлимлар фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 26 июндаги 03/06-2140-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида республика дехқончилик ва чорвачилик соҳасига ихтисослашув бўйича ҳудудий картограмма асосида мақсадли “Йўл харитаси”ни тузиш имкониятини берган;
Қорақалпоғистон Республикасидаги деҳқон (жисмоний шахслар тадбиркорлиги) хўжалиги сонини 2025-2030 йиллар учун кўп омилли прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унга тегишли бўлимлар фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 26 июндаги 03/06-2140-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш концепцияси бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish