Юсупова Наргиза Адашалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикаси», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7968.
Илмий раҳбар: Шерназаров Искандар Эргашович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги  PhD.03/30.12.2019.К.05.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Одилхўжазода Нигорахон Бахтиёрхўжа қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикасини ривожлантириш механизмини табиий фанлар интеграцияси асосида ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолашнинг дидактик имкониятлари ўзлаштирилган билим даражаси траекториясини белгилашга қаратилган сифат параметрларини таълимий мақсадлар мазмунига мослаштириш ҳамда интегратив ёндашув контекстидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикаси креатив фикрлаш мобиллигини оширишга қаратилган амалий натижадорлигини баҳолаш ва сифатини мониторинг қилишга динамик устуворлик бериш ҳамда орттирилган билимларни амалда қўллаш прагматиклигини босқичма-босқич таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикаси мавзулар бўйича функсионал саводхонлик параметрларини қиёсий аниқлаш ҳамда услубий ёндашувлар, етакчи гʻояларга кўра иерархик даражалаш асосида такомиллаштирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш самарадорлиги билимларни экспериментал равишда мунтазам текшириш, диагностик методикалар ва тренинг технологияларни тадқиқ этиш ҳамда педагогик жараёнининг ташкилий-педагогик муҳитини барқарор ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикасини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолашнинг дидактик имкониятлари ўзлаштирилган билим даражаси траекториясини белгилашга қаратилган сифат параметрларини таълимий мақсадлар мазмунига мослаштириш ҳамда интегратив ёндашув контекстидан фойдаланишга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Кимёни ўқитишда халқаро баҳолаш усулларидан фойдаланиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485–сонли қарорига асосан 224528-сонли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассаса талабаларини кимё фанидан ўзлаштирган функсионал саводхонлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикаси креатив фикрлаш мобиллигини оширишга қаратилган амалий натижадорлигини баҳолаш ва сифатини мониторинг қилишга динамик устуворлик бериш ҳамда орттирилган билимларни амалда қўллаш прагматиклигини босқичма-босқич таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Кимёни ўқитишда халқаро баҳолаш усулларидан фойдаланиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан 224528-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикасининг самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикаси мавзулар бўйича функсионал саводхонлик параметрларини қиёсий аниқлаш ҳамда услубий ёндашувлар, етакчи гʻояларга кўра иерархик даражалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Анорганик кимёдан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети кенгашининг 2023 йил 30-майдаги 10/3.4–сонли қарорига асосан 2023/164У-31-сонли гувоҳномаси). Натижада, кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш методикасини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
кимё ўқитиш жараёнида талабаларнинг функсионал саводхонлигини баҳолаш самарадорлиги билимларни экспериментал равишда мунтазам текшириш, диагностик методикалар ва тренинг технологияларни тадқиқ этиш ҳамда педагогик жараёнининг ташкилий-педагогик муҳитини барқарор ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Анорганик кимёдан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети кенгашининг 2023 йил 30-майдаги 10/3.4–сонли қарорига асосан 2023/164У-31-сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ижодий компетентлигини ривожлантириш даражаларини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish