Тошмаматов Бобир Мансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш энергиясидан фойдаланиб қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш самарадорлигини ошириш” мавзуси, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1742
Илмий раҳбар: Давлонов Хайрулла Алламуротович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Имомов Шавкат Жаҳонович, техника фанлари доктори профессор; Ахадов Жобир Замирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қаттиқ маиший чиқиндиларни гелиотермик қайта ишлаш учун қуёш ҳаво қиздириш коллектори ва ясси рефлекторли чиқинди реакторини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаффоф қопламали, йўналтирувчи иссиқ ҳаво каналига эга, ясси рефлоктори ва қуёш ҳаво қиздириш коллектори билан камбинациялаштирилган, автоматик бошқарув тизимли чиқиндиларнинг морфологик таркибини ўзгаришини ҳисобга олиб анаероб усулда қайта ишлаш имконини берадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш қурилмаси ишлаб чиқилган (ФАП 01557);
ташқи муҳит ҳарорати ва қуёш радиацияси интенсивлигининг ўзгаришини, чиқинди реактори конструксияси иссиқлик-техник параметрлари ҳамда турли морфологик таркибга эга чиқиндиларнинг иссиқлик сиғимини ҳисобга олган ҳолда қуёш ҳаво коллектори ва ясси рефлекторли чиқинди реакторининг иссиқлик балансини ҳисоблаш имконини берадиган ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
турли морфологик таркибга эга бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни анаероб қайта ишлаш жараёнига таъсир қилувчи, ташқи ҳаво ҳарорати, қуёш нурланишининг интенсивлиги, чиқинди реактори қатламлари ҳарорати ва иссиқлик ўтказувчанлик коеффициентларининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда чиқинди реакторининг қатламлараро иссиқлик алмашинувини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
актив қуёш иситиш тизимига эга чиқинди реакторини иссиқлик-гидродинамик режимини тажрибавий тадқиқоти натижаларини умумлаштириш асосида чиқинди реактори ҳаво канали девори ҳарорати, иссиқлик ташувчининг ҳарорати, ламинар ва турбулент ҳаракат режимларига боғлиқ ҳолда гидравлик қаршилик ҳамда иссиқлик бериш коеффициентларини аниқловчи эмпирик тенгламалар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуёш энергиясидан фойдаланиб қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш қурилмаси Қарши давлат техника университети базасидаги “Муқобил энергия манбалари” ўқув-илмий полигонида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 23-майдаги №03-03/1-03/3-5041-сонли маълумотномаси). Натижада, 1 тонна турли морфологик таркибга эга бўлган қаттиқ маиший чиқиндилар белгиланган ҳарорат режимида қуёш энергияси таъсирида қайта ишланиши натижасида анъанавий энергия ресурслари сарфини 85% га қисқаришига ҳамда ўртача 280÷300 м3 чиқинди гази олинганда харажатлар 2÷2,5 йилда қопланишига эришилган. 1 м3 ишчи ҳажмга эга чиқинди реакторида чиқиндиларни анъанавий энергия манбалари ёрдамида қайта ишлаш қурилмаларига нисбатан сарфланадиган энергия харажатларини 80 % гача, 1 тонна қаттиқ маиший чиқиндига нисбатан атмосферага ташланадиган CО2 газларининг миқдорини 1,9÷2,0 тоннага камайтирилишга эришилган.