Абдураимов Шерзод Мураткуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Самарқанднинг Эвропа қисми архитектураси ва унинг регенерацияси (ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ аср бошлари)”, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/А31.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Илмий маслаҳатчи: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.07.2024.А.20.11 рақамли илмий кенгаш асосидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор; Мамаджанова Салия, архитектура фанлари доктори, профессор (Тожикистон); Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанднинг Европа қисми архитектурасини очиб бериш ва ушбу муҳитнинг турли даврларга тегишли учта асосий қисми асосида, айниқса ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ асрлар бошига тегишли шаҳарнинг Европа қисмига урғу берган ҳолда, унинг “Регенерация модели”ни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мовароуннаҳрда шаҳарсозлик қадимдан ривожланиб келганлиги, аҳоли сонининг ўсиши натижасида уларда структуравий ўзгаришлар (уч қисмли – ўрта асрлар даври, икки тузилмали – Чор Россияси даври) амалга оширилганлиги далилланган;
Чор Россияси даврида қадимий шаҳарлар ёнларида уч нурли янги шаҳарлар қурилганлиги натижасида тарихий шаҳарни ўраб турган мудофаа деворлари бузилиб, шаҳар тизимининг табиий тараққиёти чекланганлиги асосланган;
ХИХ асрнинг 2-ярми – ХХ аср бошларида Самарқанднинг Европа қисмидаги биноларнинг муҳим хусусияти - уларнинг минтақавий омиллар таъсирида ривожланганлиги, бу кўп асрлик рус архитектураси маданияти ва ўзбек халқ меъморлиги интеграцияси натижасида шаклланганлиги асосланган;
шаҳарларни режалаштиришда табиий ҳаво алмашинуви (шамоллатиш)нинг таъминланиши (Самарқанднинг Эвропа қисмидаги булвар) мажбурий элемент эканлиги, галереяларнинг ички ҳовли томон йўналтирилиши ҳамда биноларнинг ҳовли томон очилганлиги ижобий микроиқлимни таъминлаганлиги исботланган;
Самарқанд шаҳрининг ХИХ–ХХ аср бошларига оид тарихий муҳитини В босқичдан (таҳлилий, илмий-таҳлил ва консептуал, лойиҳалаш ва моделлаштириш, амалий тадбиқ ва норматив-ҳуқуқий асос, назорат ва мониторинг) ташкил топган қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанднинг Эвропа қисми архитектураси ва унинг регенерацияси (ХИХ асрнинг 2-ярми ва ХХ аср бошлари) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мовароуннаҳрда шаҳарсозлик қадимдан ривожланиб келганлиги, аҳоли сонининг ўсиши натижасида уларда структуравий ўзгаришларнинг (уч қисмли – ўрта асрлар даври, икки тузилмали – Чор Россияси даври) амалга оширилганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 30 июндаги 04-07/2640-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши қадимги манбаларда шаҳарсозлик хусусидаги тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш имконини берган;
Чор Россияси даврида қадимий шаҳарлар ёнларида уч нурли янги шаҳарлар қурилганлиги натижасида тарихий шаҳарни ўраб турган мудофаа деворлари бузилиб, шаҳар тизимининг табиий тараққиётига чек қўйилганлиги бўйича олинган натижалар Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 30 июндаги 04-07/2640-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Чор Россияси даврида шаҳарсозликдаги ўзгаришлар хусусида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
ХИХ асрнинг 2-ярми – ХХ аср бошларида Самарқанднинг Европа қисмидаги биноларнинг муҳим хусусияти - уларнинг минтақавий омиллар таъсирида ривожланганлиги, бу кўп асрлик рус меъморлик маданияти ва ўзбек халқ меъморлиги интеграцияси натижасида шаклланганлиги ҳамда шаҳарларни режалаштиришда табиий ҳаво алмашинуви (шамоллатиш)нинг таъминланиши (Самарқанднинг Эвропа қисмидаги булвар) мажбурий элемент эканлиги, галереяларнинг ички ҳовли томон йўналтирилиши ҳамда биноларнинг ҳовли томон очилганлиги ижобий микроиқлимни таъминлаганлиги исботланганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 1 июлдаги 04-07/2651-сон маълумотномаси). Илмий натижалар биноларни қуришдаги минтақавий омилларни очиб бериш имконини берган;
Самарқанд шаҳрининг ХИХ–ХХ аср бошларига оид тарихий муҳитини В босқичдан (таҳлилий, илмий-таҳлил ва консептуал, лойиҳалаш ва моделлаштириш, амалий тадбиқ ва норматив-ҳуқуқий асос, назорат ва мониторинг) ташкил топган қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш стратегиясининг ишлаб чиқилганлигига доир илмий натижалар “ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” бош лойиҳа институти давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (“ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” бош лойиҳа институти давлат муассасасининг 2025 йил 11 сентябрдаги 1-02/1224-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши тарихий ҳудудларни қайта тиклаш ва барқарор ривожлантириш имконини берган.