Рахимджанова Дилнавоз Суннат қизининг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Классик юнон фалсафаси ва шарқ перипатетизмида эркинлик феномени компаративистикаси” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Fal1411
Илмий маслаҳатчи: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Наврўзова Гулчеҳра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Амриддинова Дилрабо Турсуновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интуитив билишнинг илмий-фалсафий, методологик- синергетик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркинлик феномени ҳамда фуқаролар ҳаётидаги эркинлик ахлоқининг «қонун», «жамият», «фуқаро», «ахлоқ», «мулк» билан боғлиқ моҳияти Сократ, Платон, Аристотел каби классик юнон фалсафаси ҳамда Фаробий, Ибн Рушд, Ибн Халдун каби шарқ перипатетизми вакилларининг масъулият, идеал давлат, ўзбошимчалик, жавобгарлик, тақдир, эркин танлов, бошқарув, асабийя, мулк каби фалсафий қарашлари асосида очиб берилган;
Платоннинг «Давлат» ҳамда Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асаридаги меёрдан ортиқ эркинликни давлатни бошқарувчи якка инсонлар қўлига тутқазиш тирания тузумига олиб келиши ва жамиятни тобелаштириши каби нуқтаи назар билан ҳозирги кунда ҳокимиятдаги ваколатли шахсларга қонун чегарасидан четга чиқувчи эркинликни бериш замонавий социумда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига сабаб бўлиши ва унинг фуқаролик жамияти тамойилларига зидлиги борасидаги ёндашувнинг уйғунлиги фалсафий асосланган;
давлат сиёсий бошқарувида шахс, жамият манфаатларини таъминлашдаги ижтимоий-фалсафий қарашлар воситасида халқ билан мулоқот, адолат, тенгҳуқуқийлик ва гуманистик тамойилларни қарор топтириш зарурияти жамият бир бутунлигини таъминлашда намоён бўлиши эркинлик призмаси орқали аргументланган;
классик юнон фалсафаси мутафаккирларининг қарашларида эркинлик феноменининг эволюсион трансформацияси диалектик жиҳатдан ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, фалсафий, руҳий эркинликдаги плюралистик ғояларнинг замонавий моҳиятига адекват эканлиги далилланган;
антик давр классик юнон фалсафаси билан шарқ перипатетизм йўналиши вакилларининг қарашларида эркинлик феноменига муносабатнинг компаративистикаси орқали ғоялар дивергенсияси содир бўлгани оқибатида эркинликнинг замонавий масалаларига детерминистик жиҳатдан таъсир этганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Классик юнон фалсафаси ва шарқ перипатетизмида эркинлик феномени компаративистикаси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
эркинлик феномени ҳамда фуқаролар ҳаётидаги эркинлик ахлоқининг «қонун», «жамият», «фуқаро», «ахлоқ», «мулк» билан боғлиқ моҳияти Сократ, Платон, Аристотел каби классик юнон фалсафаси ҳамда Фаробий, Ибн Рушд, Ибн Халдун каби шарқ перипатетизми вакилларининг масъулият, идеал давлат, ўзбошимчалик, жавобгарлик, тақдир, эркин танлов, бошқарув, асабийя, мулк каби фалсафий қарашлари асосида очиб берилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар ҳаёти, эркинликларини, интилишларини аниқлашга йўналтирилган ижтимоий-маънавий, ҳуқуқий, соҳаларга оид туркум тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025 йил 16 январдаги 04-13/54-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 йил 28 январдаги 4-10-21-436-сон маълумотномалари). Натижалар ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини бойитиш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
Платоннинг «Давлат» ҳамда Фаробийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асаридаги меёрдан ортиқ эркинликни давлатни бошқарувчи якка инсонлар қўлига тутқазиш тирания тузумига олиб келиши ва жамиятни тобелаштириши каби нуқтаи назар билан ҳозирги кунда ҳокимиятдаги ваколатли шахсларга қонун чегарасидан четга чиқувчи эркинликни бериш замонавий социумда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига сабаб бўлиши ва унинг фуқаролик жамияти тамойилларига зидлиги борасидаги ёндашувнинг уйғунлиги фалсафий асосланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг ўқув-услубий ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази 2025 йил 27 январдаги 02/42-сон далолатномаси). Натижалар ёшларнинг ижодий ва касбий фаолиятини таъминлашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга, руҳий ва маънавий олами бойишига хизмат қилган;
давлат сиёсий бошқарувида шахс, жамият манфаатларини таъминлашдаги ижтимоий-фалсафий қарашлар воситасида халқ билан мулоқот, адолат, тенгҳуқуқийлик ва гуманистик тамойилларни қарор топтириш зарурияти жамият бир бутунлигини таъминлашда намоён бўлиши эркинлик призмаси орқали аргументланганлигига оид хулосалардан «Алфараганус Университй» нодавлат олий таълим ташкилоти талабалари учун «Шарқ ва Ғарб фалсафаси тарихи» ва «Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги антропологик муаммолар» номли ҳамда Ташкент Интернатионал университй оф Эдуcатион талабалари учун «Билиш назариялари» номли дарсликларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғи асосида № 316373, 2024 йил 4 мартдаги 55-сонли буйруғи асосида № 358733 ва 2024 йил 29 майдаги 194-сонли буйруғи асосида № 194-066 сонли гувоҳномалари). Натижалар давлат бошқарувидаги эркинлик аҳамияти шахснинг фалсафий-сиёсий дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилган;
классик юнон фалсафаси мутафаккирларининг қарашларида эркинлик феноменининг эволюсион трансформацияси диалектик жиҳатдан ижтимоий, сиёсий, маънавий, ахлоқий, фалсафий, руҳий эркинликдаги плюралистик ғояларнинг замонавий моҳиятига адекват эканлиги далилланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ««Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси таркибидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ««Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси таркибидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг 2025 йил 4 февралдаги 01-33/42-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар онгида эркин тафаккури ривожига, ўз ички руҳий-маънавий оламини англашга хизмат қилган.
антик давр классик юнон фалсафаси билан шарқ перипатетизм йўналиши вакилларининг қарашларида эркинлик феноменига муносабатнинг компаративистикаси орқали ғоялар дивергенсияси содир бўлгани оқибатида эркинликнинг замонавий масалаларига детерминистик жиҳатдан таъсир этганлиги исботланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ижтимоий-маънавий, ҳуқуқий, ўқув-услубий ва илмий соҳаларга оид ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025 йил 11 февралдаги 01-07/20-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг онгида эркин тафаккури ривожига, ўз ички руҳий-маънавий оламини англашга, ижодий ва касбий фаолиятини таъминлашга, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилишга, бузғунчи ғояларга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилган.