Агзамов Шахбоз Акмаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” (Самарқанд вилояти мисолида) ихтисослик шифри: 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2700
Илмий раҳбар: Султонов Шодиёр Абдухалилович иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матёкубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётда туризм транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда транспорт хизматлари моддий-техника базасининг ривожланишини ва логистик бозор талабини ҳисобга оладиган “туризм транспорт инфратузилмаси” ва унинг ташкилий-иқтисодий тушунчаларининг такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида танлаб олинган туристик масканларининг (Зарафшон миллий боғи, Эртаклар олами, Тешиктош, Минг арча, Оқбўйро, Ҳазрати Довуд) сайёҳлар учун хизмат кўрсатувчи транспорт хизматларининг қийматини такомиллаштирилган “Травел cост” методи асосида баҳолаш ва шу асосида “Сайёҳ учун транспорт харажати” нархини ҳисоблаш бўйича таклифлар асосланган ;
туризм транспорт инфратузилмасига оид корхоналар ва давлат тузилмалари ўртасидаги самарали иқтисодий муносабатларини ҳисобга олган ташкилий-иқтисодий механизмлари ва унинг кластер модели бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган ;
Самарқанд вилоятида “Сайёҳ транспорти 777” рақамли платформа модели, туризм транспорт инфратузилмасини 2024-2027 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари ва туризмда инновацион технологияларни жорий қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
туризм инфратузилмасини ривожлантиришда транспорт хизматлари кўрсатишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қўлланилди, жумладан:
Туризм транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда транспорт хизматлари моддий-техника базасининг ривожланишини ва логистик бозор талабини ҳисобга оладиган “туризм транспорт инфратузилмаси” ва “транспорт хизматлари бозори” тушунчаларининг такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилди. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023 йил 8 июлдаги 02-04/657 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этилиши туризм транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, таснифлаш, тавсифлаш, инвестиция, инновация, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни шакллантириш муаммоларини ҳал этиш имконини берди;
Республикада туризм транспорт инфратузилмасига оид корхоналар ва давлат тузилмалари ўртасидаги самарали иқтисодий муносабатларини ҳисобга олган ташкилий, иқтисодий механизмлари ва унинг кластер модели бўйича илмий ва амалий тавсиялар таклиф этилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023 йил 8 июлдаги 02-04/657 сонли маълумотномаси). Ушбу кластер модели Самарқанд вилоятида туризм транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ахборотларни тарқатиш, туристларга транспорт хизматини кўрсатиш сифатини ошириш ва вақтдан унумли фойдаланиш орқали самарадорликка эришишни таъминлайди ва бир қатор мавжуд муаммоларни ечими учун асос бўлиб ҳисобланди;
Туризм транспорт инфратузилмасининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва туристик ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш бўйича илмий таклифлар таклиф этилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023 йил 8 июлдаги 02-04/657 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши республикамиз минтақаларида, туризмни ривожлантириш чора-тадбирдлари режасини ишлаб чиқишда табиий-геграфик жойлашуви ва туризмнинг турларини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни аниқлаб олишга хизмат қилган;
Самарқанд вилоятида туризм транспорт инфратузилмасини 2024-2027 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари ва туризмда инновасион технологияларни жорий қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023 йил 8 июлдаги 02-04/657 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик мамлакатимизда туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини инновасион ривожлантириш ва истиқболли стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берди.