Рузиев Ойбек Авлаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қандли диабети мавжуд болаларда тана таркибининг биоимпеданс таҳлили ва мояклар морфометрик параметрлари билан боғлиқлиги ” 14.00.02 - Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4426.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рагимов Разин Мирзекеримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда тана таркибининг биоимпеданс таҳлили ва мояклар морфометрик параметрлари билан боғлиқлигини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
7-17 ёшдаги 1-тип ҚД мавжуд ва соғлом ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ҳамда орхидометрик параметрлари комплекс ўрганилган, ўсиш ва ривожланиш динамикасининг ёшга хос хусусиятлари аниқланган;
илк бор мактаб ёшидаги 1-тип ҚД мавжуд ўғил болаларда тана таркибининг биоимпеданс таҳлили ва мояклар морфометрияси ўтказилган ва соғлом болаларга нисбатан тана таркибида мушак, суяк массалари ҳамда танадаги сув ва оқсил миқдорининг камайиши, аксинча ёғ миқдорининг ортиқчалиги, шунингдек моякларнинг ҳажми 10-12%га орқада қолиши исботланган;
1-тип ҚД мавжуд болаларда ретроспектив усулда гликемия даражаси ўрганилган ҳамда тана таркиби ва орхидометрик параметрлар билан боғлиқлиги таҳлил қилинган, гликемик назорати етарли бўлмаган ҚД мавжуд болаларда тана таркиби ўзгаришлари ва мояк ҳажмлари орасида тескари корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
илк бор ўрганилган орхидометрик параметрлар ва биоимпедансометрик таҳлиллар асосида 1-тип ҚД мавжуд болаларда гликемия даражасига боғлиқ ҳолда ўзгаришларнинг коррекциясига доир реабилитацион чоралар алгоритми ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши:
1-тип ҚД мавжуд ва соғлом ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, орхидометрик параметрлар ҳамда тана таркиби таҳлилининг қиёсий тавсифини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари соғлом болаларга нисбатан орқада қолиши  исботланган. Ушбу ўзгаришлар “1-тип қандли диабети мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва орхидометрик параметрларни баҳолаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 30-майдаги 25-м/130-сон билан тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш, уларни соғлом болалар кўрсаткичлари билан боғлиқлигини таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2025 йилдаги № 51/1 сон) буйруқ билан ва  Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (11.06.2025 йилдаги № 24-Т сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда  жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини эрта даврларда аниқлаш натижасида ушбу касаллик билан оғриган болаларда асоратлар ривожланиши эҳтимолини прогнозлаш, шунингдек, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини мутахассилари учун профилактик ва реабилитацион тадбирларни тизимли ташкил этиш имкониятини яратиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши амалиётда ҚД асоратларининг камайиши, уларга кетадиган сарф харажатларни иқтисод қилиниши, тадқиқотларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 80500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда тана таркибининг биоимпеданс таҳлили кўрсаткичлари соғлом болаларга нисбатан ўзгариши исботланган. Ушбу ўзгаришлар “1-тип қандли диабети мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва орхидометрик параметрларни баҳолаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 30-майдаги 25-м/130-сон билан тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар болаларда тана таркиби кўрсаткичларини аниқлаш, уларни соғлом болалар кўрсаткичлари билан таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2025 йилдаги № 51/1 сон) буйруқ билан ва  Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (11.06.2025 йилдаги № 24-Т сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда тана таркиби таҳлили кўрсаткичларининг ўзгаришларини эрта даврларда аниқлаш натижасида ушбу касаллик билан оғриган болаларда асоратлар ривожланишини олдини олиш, шунингдек, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини мутахассилари учун профилактик ва реабилитацион тадбирларни тизимли ташкил этиш имкониятини яратиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда тана таркиби ўзгаришларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши амалиётда ҚД асоратларининг камайиши, уларга кетадиган сарф харажатларни иқтисод қилиниши, тадқиқотларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 101000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда орхидометрик текширишларда моякларнинг ҳажми соғлом болаларга нисбатан орқада қолиши исботланган. Ушбу ўзгаришлар “1-тип қандли диабети мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва орхидометрик параметрларни баҳолаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 30-майдаги 25-м/130-сон билан тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар болаларда орхидометрик кўрсаткичларини аниқлаш, уларни соғлом болалар кўрсаткичлари билан таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2025 йилдаги № 51/1 сон) буйруқ билан ва  Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (11.06.2025 йилдаги № 24-Т сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда мояклар ҳажмининг ўсишдан орқада қолишини аниқлаш натижасида ушбу касаллик билан оғриган болаларда репродуктив саломатлик билан боғлиқ асоратлар ривожланишини олдини олиш, шунингдек, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини мутахассилари учун профилактик ва реабилитацион тадбирларни  тизимли ташкил этиш имкониятини яратиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда мояклар ҳажмини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши амалиётда ҚД билан боғлиқ репродуктив тизим асоратларининг камайиши, уларга кетадиган сарф харажатларни иқтисод қилиниши, тадқиқотларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 52000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 
тўртинчи илмий янгилик: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда гликемия даражасининг юқорилиги жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва мояклар ҳажмидаги ўзгаришларнинг гликемик назорати меъёрида бўлган бемор болаларга нисбатан деярли 2 баравар юқори бўлиши исботланган. Ушбу ўзгаришлар “1-тип қандли диабети мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва орхидометрик параметрларни баҳолаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025-йил 30-майдаги 25-м/130-сон билан тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар болаларда жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари, тана таркиби ва орхидометрик параметрларни аниқлаш, уларни гликемия даражаси билан боғлиқлигини таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (10.06.2025 йилдаги № 51/1 сон) буйруқ билан ва  Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (11.06.2025 йилдаги № 24-Т сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/49-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда гликемия даражасини доимий назорат қилиш орқали ушбу касаллик билан оғриган болаларда барча асоратлари ривожланишини олдини олиш, шунингдек, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини мутахассилари учун профилактик ва реабилитацион тадбирларни тизимли ташкил этиш имкониятини яратиши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: 1-тип ҚД мавжуд мактаб ёшидаги ўғил болаларда доимий гликемик назоратни аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши амалиётда ҚД билан боғлиқ асоратларнинг камайиши, уларга кетадиган сарф харажатларни иқтисод қилиниши, тадқиқотларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир бемор бола учун бюджет маблағларини 76000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган

Yangiliklarga obuna bo‘lish