Отажонова Фароғат Ғафуржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Ҳофиз Хоразмий девони лингвопоетикаси 10.00.01. – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4025
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Қурбониёзов Гулмирза Алламберганович филология фанлари доктори (DSc), профессор; Бердак Юсуф филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ҳофиз Хоразмий девонига кирган шеърларни лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳофиз Хоразмий шеʼриятида фонетик, график ва ономастик бирликларнинг бадиий матн лингвопоетик тузилмасининг шаклланишидаги роли ва аҳамияти тизимли асосда таҳлил этилиб, шоир ижодидаги товуш ва ҳарф воситаларининг бадиий матн яратишдаги чуқур ўрнини очиб берувчи ҳамда семантик қамровини кенгайтиришдаги функсионал вазифалари илмий далиллар билан асосланган;
мумтоз бадий матн лингвопоетикаси доирасида лексик бирликларнинг, хусусан, шаклдош (омоним), маʼнодош (синоним), зид маʼноли (антоним) ва уядош (гипоним) сўзларнинг поетик функсиялари, шунингдек, уларнинг матнда экспрессив-эмоционал, эстетик ҳамда тасвирий имкониятларини бойитишдаги роли Ҳофиз Хоразмий “Девон”и асосида комплекс тарзда далилланган;
Ҳофиз Хоразмий шеʼриятида қўлланган лисоний воситаларнинг лингвопоетик таҳлили асосида шоирнинг индивидуал услубининг шаклланиш жараёни ҳамда унинг бадиий-эстетик тафаккурини ифодаловчи асосий тамойиллар ва услубий механизмлар аниқланган;
тадқиқот натижасида Ҳофиз Хоразмий “Девон”и ўзбек мумтоз матни лингвопоетикасини ўрганишда қимматли манба сифатида комплекс таҳлил обектига айлантирилганлиги, шоир ижоди лингвопоетик аспектда илк бор илмий жиҳатдан очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳофиз Хоразмий девонига кирган шеърларининг лингвопоетик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Диссертациянинг мумтоз матн лингвопоетикасининг асосий хусусиятларини обект манбага татбиқ этиш орқали ўзбек мумтоз адиблари меросидаги асосий лингвопоетик тушунчаларга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017 – 2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 26-июндаги 249/1-сонли маълумотномаси). Натижада Тарихий лингвопоетика тадқиқида ўтмиш олим ва ижодкорларининг наср ва назмга бўлган муносабатларни аниқлаш – сурат ва маъно муносабати масаласи ўз навбатида матбу, жазолат, салосат, саҳли мумтани тушунчалари ҳақида назарий мулоҳазалар билдиришда асос вазифасини бажарди. Шунингдек, Ҳофиз Хоразмий шеъриятида график воситаларнинг қамрови анча кенг бўлиб, улар алифбо хусусиятлари, мумтоз адабиёт анъаналари ҳамда шоирнинг хос маҳорати каби омиллар билан боғлиқ равишда мумтоз назмий матнларда фонетик воситаларининг ўрни масаласида чиқарилган хулосалардан унумли фойдаланилди.
Ҳофиз Хоразмий девони поетикасининг тил бирликлари кесимида таҳлили, хусусан, фонетик воситалар, график воситалар лингвопоетикаси, ономастик бирликлар лингвопоетикаси тадқиқи натижаларидан Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб бораётган А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида кенг фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2024-йил 12-июндаги 105/2-24-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари Ҳофиз Хоразмий шеърияти тилининг эски ўзбек тили даврига хос манбаларнинг тил хусусиятларини аниқлашда, шунингдек, Хива адабий муҳити вакиллари тили ва услубини белгилашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Тарихий асарлар матнида учрайдиган сўзларни тўғри табдил қилиш, изоҳлашда фойданилди. Жумладан, Ҳофиз Хоразмий шеъриятида қўлланган жазилат, такаллуф, тобанда, матбу, даме, куфр, зулф, рашки парий, шеъри ҳасан, Нон дўст каби бирликлар Отажонова Фароғат Ғафуржоновнанинг “Ҳофиз Хоразмий девони лингвопоетикаси” мавзусидаги диссертацияси материаллари асосида талқин қилинди. Хоразм адабий муҳити, бу муҳитнинг ёрқин вакиллари ҳаёти ва ижодини ёритишда, асарлари тилига хос хусусиятларни белгилашда хонликлар давридаги ижодкорлар ижоди ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда тадқиқот материалларидан кенг фойдаланилди.
Диссертациядаги лексик бирликларнинг мумтоз матн лингвопоетикасида алоҳида ўрнини шаклдош сўзларнинг мумтоз матн лингвопоетикасидаги ўрни, маънодош сўзларнинг мумтоз матн лингвопоетикасидаги ўрни, зид маъноли ва уядош сўзларнинг мумтоз матн лингвопоетикасидаги ўрни тадқиқи юзасидан олинган натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 21-октябр куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм!” дастурида ҳамда 2024-йил 3-июн куни Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттиришида
фойдаланилган. (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-июндаги 527-сонли ва 2024-йил 5-июндаги 518-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга ҳисса қўшган.