Зармасов Шаҳбоз Шаҳриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили сўз туркумларини моделлаштириш тамойиллари” (От сўз туркуми мисолида), 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3703. 
Илмий раҳбар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Газиева Мафтуна Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади борлиқ элементларининг диалектик муносабати ҳамда ўзбек тили сўз туркумларини миллий моделлаштириш тамойилларини от сўз туркуми миллий моделлари асосида аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
борлиқ элементларининг диалектик муносабати масалалари, турли тизимли тилларда миллий моделларнинг мавжудлиги ва уларнинг ифода имкониятлари, ўзбек тилининг миллий корпуси учун миллий шаклларни сақлаган лингвистик моделлар тамойиллари, хусусан, отга хос лексик бирликларнинг лингвистик-семантик, морфологик ва синтактик парадигмалари миллий моделлаштириш асосида аниқланган; 
отнинг маъно гуруҳларини кенг кўламли миллий моделлаштириш ва лингвостатистик таҳлил қилиш натижасида 37 та, хусусан, саналиш-саналмаслик хусусиятига кўра 8 турдаги структурал миллий моделлар яратилган. Отга мансуб сўзларнинг диалектик муносабати микросистем модел, ядро модел, макросистем модел, транспозицион модел ва структур моделлар орқали асосланган; 
отнинг семантик майдонидаги парадигмаларнинг ёш, жинс ва тур хусусиятлари, экстенсионал-интенсионаллик, бутун-қисм, вазифадошлик, синонимия ва даражаланиш муносабати лингвистик таъминот сифатида миллий моделлаштирилган, атоқли отлар алоҳида тизим сифатида лингвомаданий тамойил асосида ўзбек тилининг миллий корпуси учун лингвистик жиҳатдан моделлаштирилган. Атоқли отларнинг этнографик ва миллий-маданий хусусиятлари [ 〖Ot〗_(Muhammad+)^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_istak^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_niyat^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_(Abdu+)^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_(+bek)^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_(gul+)^(A-antro)  ], [ 〖Ot〗_(+niso)^(A-antro)  ]; оламнинг лисоний манзарасида атоқли отлар муносабати [ 〖Ot〗_(topo»)^(A-nekro)  ], [ 〖Ot〗_(antro»)^(A-nekro)  ], [ 〖Ot〗_(kosmo»)^(A-fito)  ], [ 〖Ot〗_(zoo»)^(A-kosmo)  ], [ 〖Ot〗_(antro»)^(A-kosmo)  ], [ 〖Ot〗_(mifo»antro»)^(A-ergo)  ] каби трансонимизацион моделлар орқали далилланган;
от сўз туркумига оид бирликларнинг гап ва сўз бирикмасидаги позицияси таҳлил қилиниб, сўз бирикмаси турлари, изоҳловчи-изоҳланмиш муносабати ҳамда тур-жинс тузилмасидаги бирикмаларнинг миллий моделлари яратилган, отнинг гапдаги вазифасини кўрсатувчи композицион тузилиши эгалик, келишик ва сон категорияларининг ўзаро мослашуви асосида юзага чиқиши ҳамда отнинг лексик-семантик, морфологик ва синтактик сатҳдаги функсионал жиҳатлари отга хос бирликлар миллий моделлари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
борлиқ элементларининг диалектик муносабати масалалари, турли тизимли тилларда миллий моделларнинг мавжудлиги ва уларнинг ифода имкониятлари, ўзбек тилининг миллий корпуси учун миллий шаклларни сақлаган лингвистик моделлар тамойиллари, хусусан, отга хос лексик бирликларнинг лингвистик-семантик, морфологик ва синтактик парадигмаларини миллий моделлаштириш масаласига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022–2023-йилларда “Хизмат кўрсатиш обектлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги ИИ-4721101717-рақамли амалий лойиҳа бажаришда фойдаланилган (2024-йил 8-октябрдаги 1475-сонли маълумотнома). Натижада савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш обектларини миллий-маданий, этимологик хусусиятлари ва географик жойлашувига кўра номлаш тамойиллари белгилаб олинган;
от сўз туркумига оид бирликларнинг гап ва сўз бирикмасидаги позицияси, сўз бирикмаси турлари, изоҳловчи-изоҳланмиш муносабати ҳамда тур-жинс тузилмасидаги бирикмаларнинг миллий моделларини яратиш, отнинг гапдаги вазифасини кўрсатувчи композицион тузилиши эгалик, келишик ва сон категорияларининг ўзаро мослашуви асосида юзага чиқиши ҳамда отнинг лексик-семантик, морфологик ва синтактик сатҳдаги функсионал жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2021–2023-йилларда “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (2024-йил 8-ноябрдаги 723/01-01-сонли маълумотнома). Натижада ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш, лингвистик таъминот яратиш, хусусан, лингвистик моделларни ишлаб чиқиш тамойиллари аниқланган; 
отнинг гапдаги вазифасини кўрсатувчи композицион миллий моделлари, лексик-семантик, морфологик ва синтактик сатҳдаги функсиялари, семантик майдон ва оламнинг лисоний манзарасида трансонимизацион моделларнинг аҳамияти, турли сўз туркумлари, айниқса, от сўз туркумига оид бирликлар трансонимизацияси инсон ва олам ўртасидаги эмоционал жараёнларни, руҳий ва миллий-маданий муносабатларни юзага чиқарувчи ҳодиса саналиши ҳақидаги хулосалардан “Тошкент” телеканалида “Сиз нима дейсиз?” ижтимоий кўрсатувининг 2024-йил 17-январ куни соат 18:00 да намойиш этилган “Тўғри сўзлашни ўрганайлик” мавзусидаги сонини тайёрлашда фойдаланилган ва давра суҳбати ўтказилган (2024-йил 4-ноябрдаги 01-15-114-сонли маълумотнома). Натижада, мазкур телекўрсатув олам лисоний манзарасининг асоси бўлган миллий номларни яратишда инсон ва олам ўртасидаги эмоционал жараёнларга таянилиши хусусидаги илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish