Зарипова Ойсара Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада озиқ-овқат бўёқлари таъсирида бош мия ярим шарларидаги морфологик ўзгаришлар тавсифи» 14.00.02 - Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4822.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Муслима Аҳатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик Е.А.Вагнер номидаги Перм давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада озиқ-овқат бўёқлари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари кулранг моддаси пешона ва энса соҳаларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
илк бор нейтрон-активацион таҳлил усулида озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги фаол моддалар титан ва алюминий элементларининг гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва бош мияда тўпланиш хусусияти аниқланган;
илк бор экспериментал усулда озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми пешона ва энса соҳалари қаватлари нейронлар сонининг назорат гуруҳига нисбатан камайганлиги, ядронинг кичрайиши, нейронлар мембранасининг бужмайиши, каби морфологик ўзгаришлар юзага келиши аниқланган;
илк бор гистокимёвий қизил-конго бўёғи ёрдамида титан диоксиди ва алюминий таъсирида оқ зотсиз каламушлар мия ярим шарларида амилоид тўпланмалари ҳосил бўлиши исботланган;
экспериментал усулда, титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг қаватларида иммуногистокимёвий ГФАП маркерининг юқори даражадаги экспрессияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги титан диоксиди ва алюминий таъсирида каламуш бош мия ярим шарларидаги морфологик, морфометрик, гистокимёвий, иммуногистокимёвий, нейтрон-активацион таҳлиллардан олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк маротаба нейтрон-активацион таҳлил усулида озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги фаол моддалар титан ва алюминий элементларининг гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва бош мияда тўпланиш хусусияти аниқланган. Ушбу ўзгаришлар «Тажрибада озиқ-овқат бўёқлари таъсирида бош мия ярим шарларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №25m/039 2025 йил 28 феврал ҳужжати асосида тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар мия ярим шарлари қаватларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш, озуқа бўёқлари таркибидаги фаол моддалар титан ва алюминий элементларининг мияда тўпланишини ўрганиш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (4.03.25. 16-сон) буйруқ билан ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича (5.03.2025. 5-сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/60-сон хулосаси); Ижтимоий самарадорлиги: озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги фаол моддалар титан ва алюминий элементларининг гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва бош мияда тўпланиш хусусиятини билиш озуқа бўёқлари таъсирида бош мияда юзага келувчи органик ва функционал ўзгаришларни аниқлаш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратларни олдини олиш тартибини тизимли ташкил этиш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги фаол моддалар титан ва алюминий элементларининг гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши ва бош мияда тўпланиш хусусиятини аниқлаш орқали даволашда салбий асорат ва оқибатларни олдини олиш имконияти яратилади. Касалликка тез ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали беморнинг шифохонада даво муддатини қисқартириш, ортиқча дори воситаларидан чекланиш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилган. Бу тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағни 120000 сўмгача тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор экспериментал усулда озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми пешона ва энса соҳалари қаватлари нейронлар сонининг назорат гуруҳига нисбатан камайганлиги, ядронинг кичрайиши, нейронлар мембранасининг бужмайиши, каби морфологик ўзгаришлар юзага келиши аниқланган. Ушбу ўзгаришлар «Тажрибада озиқ-овқат бўёқлари таъсирида бош мия ярим шарларидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №25m/039 2025 йил 28 феврал ҳужжати асосида тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар мия ярим шарлари қаватларининг морфологик ва морфометрик кўрсатгичларини аниқлаш, ўзгаришларни назорат гуруҳи билан таққослаш ҳамда нерв системасига таъсирини ўрганиш имконини яратган. Тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (4.03.25. 16-сон) буйруқ билан ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича (5.03.2025. 5-сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/60-сон хулосаси); Ижтимоий самарадорлиги: озуқа бўёқлари Е171 ва Е173 таркибидаги титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми пешона ва энса соҳалари қаватларида юзага келувчи морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш миядаги органик ва функционал ўзгаришларни аниқлаш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, дастлабки босқичларда эрта ташҳислаш ва нерв системаси билан боғлиқ асоратларни олдини олиш тартибини тизимли ташкил этиш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Е171 ва Е173 таркибидаги титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисми пешона ва энса соҳалари қаватларида юзага келувчи морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш касалликка тез ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали беморнинг шифохонада даво муддатини қисқартириш бу эса тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағни 120000 сўмгача тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор гистокимёвий қизил-конго бўёғи ёрдамида титан диоксиди ва алюминий таъсирида оқ зотсиз каламушлар мия ярим шарларида амилоид тўпланмалари ҳосил бўлиши исботланган. Бу борадаги тадқиқот натижалари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (4.03.25. 16-сон) буйруқ билан ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича (5.03.2025. 5-сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/60-сон хулосаси); Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта гистокимёвий усулда титан диоксиди ва алюминий таъсирида оқ зотсиз каламушлар мия ярим шарларида амилоид тўпланмалари ҳосил бўлишини олдиндан башоратлаш натижасида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, бош миядаги органик ва функционал ўзгаришларни аниқлаш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, дастлабки босқичларда эрта ташҳислаш ва нерв системаси билан боғлиқ асоратларни олдини олиш тартибини тизимли ташкил этиш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: мия ярим шарларида амилоид тўпланмалари ҳосил бўлишини исботлаш касалликка тез ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали беморнинг шифохонада даво муддатини қисқартириш бу эса тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағни 120000 сўмгача тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: экспериментал усулда, титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг қаватларида иммуногистокимёвий GFAP маркерининг юқори даражадаги экспрессияси исботланган. Бу ҳолатларни эрта аниқлаш ва ташҳислаш борасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (4.03.25. 16-сон) буйруқ билан ва Бухоро вилоят Патологик анатомия бюроси бўйича (5.03.2025. 5-сон) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги 21/60-сон хулосаси); Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал усулда, титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг қаватлари нейроглиоцитларида иммуногистокимёвий GFAP маркерининг юқори даражадаги экспрессиясини исботлаш миядаги органик ва функционал ўзгаришларни аниқлаш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, дастлабки босқичларда эрта ташҳислаш ва нерв системаси билан боғлиқ асоратларни олдини олиш тартибини тизимли ташкил этиш имконини бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: экспериментал усулда, титан диоксиди ва алюминий моддалари таъсирида оқ зотсиз каламушлар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг қаватлари нейроглиоцитларида иммуногистокимёвий GFAP маркерининг юқори даражадаги экспрессиясини исботлаш касалликка тез ва аниқ ташхис қўйиш ҳамда даволаш тактикасини тўғри танлаш орқали беморнинг шифохонада даво муддатини қисқартириш бу эса тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағни 120000 сўмгача тежаш имконини берган.