Гафур-Ахунова Камола Мирза-Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи диссеминирланган сут бези саратони скелет суяклари зарарланиши билан, даволаш тактикаси ва прогностик омиллар таҳлили», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Tib2481.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Мухаммадкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: скелет суякларига метастазлар билан кечувчи бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида молекуляр-генетик маркерлар ва бирламчи ўчоққа қаратилган жарроҳлик аралашувлари ёрдамида ташхис ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи диссеминацияланган сут бези саратони ҳолида кўп ҳолларда кўп сонли метастатик суяк шикастланиши (63,3%) найсимон ва ясси суякларнинг устувор жалб этилиши билан намоён бўлиши, умуртқа поғонасининг алоҳида шикастланиши эса 24,2% ҳолатларда учраши ҳамда суяк метастазларини аниқлашда энг юқори сезувчанлик, спецификлик ва диагностик аниқлик ПЭТ/КТ ва сцинтиграфияга хос эканлиги исботланган;
люминал В типига мансуб, HER2 ва Bcl-2 манфий, Ki-67 ва p53 экспрессияси юқори бўлган иммуногистохимик профилга эга ўсмалар бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонининг прогноз жиҳатдан ноқулай шакллари билан боғлиқ эканлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида даволашни индивидуаллаштириш имкони мавжудлиги исботланган;
бирламчи диссеминацияланган сут бези саратони билан касалланган беморларда тизимли даволаш фонида ўсма жараёнининг стабилизацияси ёки регрессиясидан сўнг бирламчи ўчоқда жарроҳлик аралашувини ўтказиш яқин ва узоқ муддатли натижаларни яхшилаши, ҳаёт сифатини ошириши ҳамда асоратлар хавфини камайтириши, бунда 3 ва 5 йиллик яшовчанлик мос равишда 64,0% дан 75,4% гача ва 44,0% дан 62,2% гача ошиши кузатилиши ҳамда бу ҳолат жарроҳлик босқичини комплекс даво тактикага қўшиш кераклиги исботланган;
бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида скелет суяклари шикастланиши ҳолатида молекуляр-генетик ва клиник-прогностик омиллар баҳоси асосида тизимли кимё терапияси, гормонотерапия, нур терапияси ва бисфосфонатлардан иборат комплекс даволаш ҳамда бирламчи ўчоқда жарроҳлик аралашувини қамраб олган ёндашув терапия самарадорлигини ошириши ва ишлаб чиқилган шкала ёрдамида касаллик прогнозини стратификация қилиш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2025 йил 22 майдаги 18/61-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратони ҳолида кўп ҳолларда кўп сонли метастатик суяк шикастланиши (63,3%) найсимон ва ясси суякларнинг устувор жалб этилиши билан намоён бўлиши, умуртқа поғонасининг алоҳида шикастланиши эса 24,2% ҳолатларда учраши ҳамда суяк метастазларини аниқлашда энг юқори сезувчанлик, спецификлик ва диагностик аниқлик ПЭТ/КТ ва сцинтиграфияга хос эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 3 декабрдаги 95-сонли буйруқ билан ва шу марказнинг Бухоро вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 10 декабрдаги 134-сонли буйруқ билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида кўп сонли метастатик суяк шикастланишининг устуворлиги ва ПЭТ/КТ ҳамда сцинтиграфиянинг энг юқори ташхисий аниқликка эга эканлиги исботлангани натижасида эрта ташхис қўйиш ва хавф даражасини стратификация қилиш самарадорлиги ошди ва бу эса таргет даволашни ўз вақтида белгилаш, асоратларнинг олдини олиш ва индивидуаллаштирилган ёндашув орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ПЭТ/КТ ва сцинтиграфияни устувор ташхис усули сифатида жорий этиш ташхисда йўл қўйилган хатолар ва асоссиз ўтказилган текширувлар сонини сезиларли даражада камайтиришга, такрорий госпитализациялар ва самарасиз ташхис-даволаш тадбирлари частотасини пасайтиришга хизмат қилиб, натижада тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш, беморларнинг стационарда ётиш муддатини 2–3 ўрин/кунгача қисқартириш ва бюджет маблағларини 8–10% гача тежаш имкони яратилди. Хулоса: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида 63,3% ҳолатда найсимон ва ясси суякларнинг устувор зарарланиши билан кўп сонли метастатик шикастланиш кузатилади, умуртқа поғонасининг изоляцияланган шикастланиши эса нисбатан кам — 24,2% ҳолатда учрайди. Суяк метастазларини аниқлашда энг юқори ташхисий қиймат ПЭТ/КТ ва сцинтиграфияда кузатилади, бу эса уларни клиник алгоритмда устувор қўллашни асослайди, ташхис аниқлигини ошириш, даволаш тактикаси оптималлаштириш, стационарда ётиш муддатини 2–3 ўрин/кунгача қисқартириш ва бюджет харажатларини 8–10% гача тежаш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: люминал В типига мансуб, HER2 ва Bcl-2 манфий, Ki-67 ва p53 экспрессияси юқори бўлган иммуногистохимик профилга эга ўсмалар бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонининг прогноз жиҳатдан ноқулай шакллари билан боғлиқ эканлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида даволашни индивидуаллаштириш имкони мавжудлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 3 декабрдаги 95-сонли буйруқ билан ва шу марказнинг Бухоро вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 10 декабрдаги 134-сонли буйруқ билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: люминал В типи, HER2 ва Bcl-2 экспрессиясининг манфийлиги, Ki-67 ва p53 кўрсаткичларининг ошганлиги билан тавсифланадиган ўсма иммуногистохимик профилининг юқори прогностик аҳамияти аниқланиши, бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида касаллик кечишини аниқроқ прогноз қилиш имконини берди. Бу эса тизимли даволаш схемаларини шахсан беморга мос равишда танлаш имконини яратиб, клиник самарадорликни оширишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, даволашнинг токсиклиги ва ножўя таъсирларини камайтиришга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даво танлашда асос сифатида иммуногистохимик профиллашдан фойдаланиш самарасиз даволашнинг олдини олди, такрорий терапия курсларига бўлган эҳтиёжни қисқартирди, стационарда ётиш муддатини ўртача 2–3 ўрин/кунгача камайтиришга ва соғлиқни сақлаш тизимига бўлган молиявий юкни енгиллаштиришга, бюджет маблағларини 10–12% гача тежашга имкон берди. Хулоса: люминал В типига мансуб, HER2 ва Bcl-2 экспрессияси манфий бўлган, Ki-67 ва p53 кўрсаткичлари юқори бўлган ўсманинг иммуногистохимик профили юқори прогностик аҳамиятга эга экани ва бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида давога индивидуал ёндашиш имконини бериши исботланди. Бу эса даволаш самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш харажатларини самарасиз даволаш ва ортиқча ўрин/кунларни 2–3 суткагача камайтириш ҳисобига камайтиришга хизмат қилди.
учинчи илмий янгилик: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратони билан касалланган беморларда тизимли даволаш фонида ўсма жараёнининг стабилизацияси ёки регрессиясидан сўнг бирламчи ўчоқда жарроҳлик аралашувини ўтказиш яқин ва узоқ муддатли натижаларни яхшилаши, ҳаёт сифатини ошириши ҳамда асоратлар хавфини камайтириши, бунда 3 ва 5 йиллик яшовчанлик мос равишда 64,0% дан 75,4% гача ва 44,0% дан 62,2% гача ошиши кузатилиши ҳамда бу ҳолат жарроҳлик босқичини комплекс даво тактикага қўшиш кераклиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 3 декабрдаги 95-сонли буйруқ билан ва шу марказнинг Бухоро вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 10 декабрдаги 134-сонли буйруқ билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида ўсма жараёни стабилизациялашган ёки регрессияга учраган ҳолларда жарроҳлик босқичининг клиник аҳамияти исботлангани, узоқ муддатли натижаларни яхшилаш, 3 ва 5 йиллик яшовчанликни мос равишда 64,0% дан 75,4% ва 44,0% дан 62,2% гача ошириш, ҳамда парчаланиш ва қон кетиш билан боғлиқ асоратлар тез-тезлигини камайтириш имконини берди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва даволашда шахсий ёндашув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касаллик стабилизациялашганидан сўнг жарроҳлик амалиётини комплекс даволашга қўшиш, касалликнинг асоратланган кечиши билан боғлиқ шошилинч госпитализация ва кечиктириб бўлмайдиган аралашувлар сонини камайтиришга, паллиатив ёрдам эҳтиёжини камайтиришга, стационарда ётиш муддатини ўртача 3–4 ўрин/кунгача қисқартиришга ва бюджет харажатларини 10–12% гача тежашга имкон берди. Хулоса: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратони бўлган беморларда системали терапия фонида ўсма жараёни стабилизациялашган ёки регрессияга учраган ҳолларда бирламчи ўчоқда жарроҳлик амалиёти ўтказиш узоқ муддатли натижаларни яхшилаши, асоратлар хавфини камайтириши, 3 ва 5 йиллик яшовчанликни мос равишда 64,0% дан 75,4% ва 44,0% дан 62,2% гача ошириши, стационарда ётиш муддатини 3–4 ўрин/кунгача қисқартириши ва соғлиқни сақлаш харажатларини 10–12% гача камайтиришга ёрдам бериши исботланди ва бу эса, жарроҳлик босқичини комплекс даволаш тактикага қўшиш мақсадга мувофиқ эканини тасдиқлайди.
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида скелет суяклари шикастланиши ҳолатида молекуляр-генетик ва клиник-прогностик омиллар баҳоси асосида тизимли кимё терапияси, гормонотерапия, нур терапияси ва бисфосфонатлардан иборат комплекс даволаш ҳамда бирламчи ўчоқда жарроҳлик аралашувини қамраб олган ёндашув терапия самарадорлигини ошириши ва ишлаб чиқилган шкала ёрдамида касаллик прогнозини стратификация қилиш исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 3 декабрдаги 95-сонли буйруқ билан ва шу марказнинг Бухоро вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йил 10 декабрдаги 134-сонли буйруқ билан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биринчи марта бирламчи диссеминацияланган сут бези саратонида молекуляр-генетик ва клиник-прогностик хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилган комплекс даволаш касалликнинг кечиши устидан назоратни кучайтириш, терапия самарадорлигини ошириш, прогрессия тез-тезлигини камайтириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Ишлаб чиқилган прогностик шкала клиник жиҳатдан асосланган қарорлар қабул қилишга ва амалиётдаги шифокорларда онкологик ҳушёрликни оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник амалиётга прогностик шкалани жорий этиш даволаш тактикасини рационал танлашга, самарасиз терапия ва такрорий госпитализациялар сонини камайтиришга, стационарда ётиш муддатини ўртача 2–3 ўрин/кунгача қисқартиришга, шундай қилиб тиббий ресурсларни оптимал тақсимлаш ҳисобига 8–10% бюджет харажатларини тежашга имконият берди. Хулоса: биринчи марта аниқланган диссеминацияланган сут бези саратонида молекуляр-генетик ва клиник-прогностик омилларни ҳисобга олган ҳолда кимё терапияси, гормонотерапия, нур терапияси ва бисфосфонатларни ўз ичига олган комплекс даволаш самарадорлигини ошириши исботланиши натижасида, ишлаб чиқилган прогностик шкала орқали даволаш тактикасини индивидуаллаштириш, прогноз аниқлигини ошириш, стационарда ётиш муддатини 2–3 ўрин/кунгача қисқартириш ва 8–10% бюджет тежамкорлигига эришиш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкони яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish