Артикходжаева Гузал Шамсиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онкологик касалликлар ҳамрох терапиясида мультидисциплинар ёндашув», 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1051.
Илмий маслаҳатчи: Полатова Джамиля Шогайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/07.06.2024 Tib 177.01.
Расмий оппонентлар: Гильдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Ходжаева Нозима Хайруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, Магзумова Наргиза Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номли Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коморбид гинекологик ва соматик касалликларни коррекциялашга қаратилган комплекс онкологик хамрох терапиясида мультидисциплинар интеграциялаш орқали онкогинекологик касалликларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оппортунистик бактерияларнинг кўпайиши ва лактобактерияларнинг камайиши ўсимта ҳужайраларининг иммун реакциясининг пасайиши туфайли вачадон бўйни саратонини прогрессияга учрашиши асосланган;
бачадон бўйни саратонда HPV-16 ва HPV-18 нинг титрлари ошиши юқори мутацияли юк ва апоптоз механизмларининг бузилиши туфайли касалликнинг прогрессия предикторлар эканлиги аниқланган;
онкогинекологик касалликларида махсус даводан олдин ва кейин сақланаётган дисбиоз даволанишнинг бардошлилигига маҳаллий иммунитетнинг заифланиш туфайли салбий таъсир кўрсатиши омил эканлиги асосланган;
даводан кейин 2-ОҲ/16а-ОҲ нисбатини 35,4% га камайиши эстроген алмашинувини нормаллаштириш ва иммунитет реакциясини модуляция ҳисобига ўсимта фаоллигини пасайиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берувчи омиллар эканлиги исботланган;
онкогинекологик патологияларда маҳаллий ва умумий иммунитет ҳолатини яхшилаш учун даво-схемасига пробиётикларни қўллаш туфайли нормал вагинал микрофлорани тикланиши самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/07-сон хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: оппортунистик бактерияларнинг кўпайиши ва лактобактерияларнинг камайиши ўсимта ҳужайраларининг иммун реакциясининг пасайиши туфайли вачадон бўйни саратонини прогрессияга учрашиши исботланган.  Мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган микробиотани, гормонал фонни ва ёндош касалликларни даволашни ўз ичига олган қўшимча терапияга комплекс ёндашув гинекологик саратон касалликларини даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид ҳолатларда онкогинекологик патологияни даволашда қўшимча терапиянинг интеграциялашган ёндашувларни жорий этиш, инфекцияларнинг олдини олиш ва тикланишни тезлаштириш орқали асоратларни даволаш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириб сезиларли иқтисодий самарадорликни кўрсатади
иккинчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратонда HPV-16 ва HPV-18 нинг титрлари ошиши юқори мутацияли юк ва апоптоз механизмларининг бузилиши туфайли касалликнинг прогрессия предикторлар эканлиги исботланган; мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган Микробиоеноз бузилишларини бартараф этиш саратонга қарши даволаш самарадорлигини оширади, инфексион асоратларнинг сони ва оғирлигини камайтиради, беморларнинг тезроқ тикланишига ёрдам беради, ремиссия хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Интеграл ёндашувлар қўшимча 50 миллион сўм сарфланганда асоратлар сонининг 50 фоизга камайиши йилига 100 нафар беморга 300 миллион сўм маблағни тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: онкогинекологик касалликларида махсус даводан олдин ва кейин сақланаётган дисбиёз даволанишнинг бардошлилигига маҳаллий иммунитетнинг заифланиш туфайли салбий таъсир кўрсатиши омил эканлиги исботланган; мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган алгоритмлар клиник амалиётда осон қўлланилиши мумкин, бу назорат гуруҳига нисбатан даволаш самарадорлиги ва ҳаёт сифатининг статистик жиҳатдан сезиларли яхшиланиши билан тасдиқланади. Иқтисодий самарадорлиги: коморбид ҳолатларда онкогинекологик патологияни даволашда қўшимча терапиянинг интеграциялашган ёндашувларни жорий этиш, инфекцияларнинг олдини олиш ва тикланишни тезлаштириш орқали асоратларни даволаш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириб сезиларли иқтисодий самарадорликни кўрсатади. Интеграл ёндашувлар қўшимча 50 миллион сўм сарфланганда асоратлар сонининг 50 фоизга камайиши йилига 100 нафар беморга 300 миллион сўм маблағни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: даводан кейин 2-ОҲ/16а-ОҲ нисбатини 35,4% га камайиши эстроген алмашинувини нормаллаштириш ва иммунитет реакциясини модуляция ҳисобига ўсимта фаоллигини пасайиши ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берувчи омиллар эканлиги исботланган; мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: аёлларнинг  умумий саломатлиги яхшиланади, шу билан бирга хаёт сифати ва умрининг давомийлиги осади. Иқтисодий самарадорлиги: даволашда қўшимча терапиянинг интеграциялашган ёндашувларни жорий этиш, инфекцияларнинг олдини олиш ва тикланишни тезлаштириш орқали асоратларни даволаш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириб сезиларли иқтисодий самарадорликни кўрсатади.
бешинчи илмий янгилик: онкогинекологик патологияларда маҳаллий ва умумий иммунитет ҳолатини яхшилаш учун даво-схемасига пробиётикларни қўллаш туфайли нормал вагинал микрофлорани тикланиши самарадорлиги исботланган; мазкур илмий янгилик 2025- йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Микробиоценоз бузилишларини бартараф этиш саратонга қарши даволаш самарадорлигини оширади, инфекцион асоратларнинг сони ва оғирлигини камайтиради, беморларнинг тезроқ тикланишига ёрдам беради, ремиссия хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: онкогинекологик патологияни даволашда қўшимча терапиянинг интеграциялашган ёндашувларни жорий этиш, инфекцияларнинг олдини олиш ва тикланишни тезлаштириш орқали асоратларни даволаш ва касалхонага ётқизиш харажатларини камайтириб сезиларли иқтисодий самарадорликни кўрсатади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish