Муҳаммадиева Юлдуз Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06-“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt3449.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нодиржон Нусриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хайитбаева Нигора Бакмаматовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф хамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа шаҳар ва туманларини “салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг” нуқталар ва синфларга ажратган ҳолда “юқори (23,12% - 25,74%)”, “ўрта (21,62% - 22,46%)”, “паст (16,36% - 17,18%)” интерваллар ёрдамида баҳолаш таклиф этилган;
минтақани иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишда “Кластерли таҳлил” бўйича ўхшашлик даражасини “Евкилид метрикаси” ёрдамида ((Қарши ш, Қамаши) кичик бизнес, (Китоб, Шахрисабз ш.) туризм, (Чироқчи, Деҳқонобод, Нишон) чорвачилик, (Миришкор, Касби, Косон Муборак) меъморчилик, деҳқончилик) кластерларига ажратиш таклиф қилинган;
минтақа аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, ишсизлик даражаси омилларининг ЯҲМ ҳажмига  қисқа муддатли (+1,21%; +2,3%; -1,15%) ва узоқ муддатли (+3,9%; +6,9%; -2,6%)  устуворлик даражасини аниқлашнинг АРДЛ Y_t=5,04+〖2.2〗_0*〖X-0.9〗_t+〖1.6〗_1*〖5.2〗_(t-1)+〖1.1〗_2*〖-1.1〗_(t-2)+⋯+〖u-1.4〗_t  модели асосида ҳисоблаш таклиф қилинган; 
минтақани барқарор салоҳиятидан самарали фойдаланиш даражасини асосий кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа шаҳар ва туманларини “салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг” нуқталар ва синфларга ажратган ҳолда “юқори (23,12% - 25,74%)”, “ўрта (21,62% - 22,46%)”, “паст (16,36% - 17,18%)” интерваллар ёрдамида баҳолаш бўйича берилган таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 26-сентябрдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 28-декабрдаги 07-07-12141-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа шаҳар ва туманларининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш ҳамда улар орасидаги тафовутларни аниқлаш имконини берган;
минтақани иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишда “Кластерли таҳлил” бўйича ўхшашлик даражасини “Евкилид метрикаси” ёрдамида ((Қарши ш, Қамаши) кичик бизнес, (Китоб, Шахрисабз ш.) туризм, (Чироқчи, Деҳқонобод, Нишон) чорвачилик, (Миришкор, Касби, Косон, Муборак) меморчилик, деҳқончилик) кластерларига ажратиш бўйича берилган таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 26-сентябрдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги                       158-12-0-Қ/22-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг  2024-йил 28-декабрдаги 07-07-12141-сон маълумотномаси). Ушбу усулдан амалиётда фойдаланиш натижасида минтақа шаҳар ва туманларини кластерларга (синфларга) ажратиш ва уларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берган;
минтақа аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар, ишсизлик даражаси омилларининг ЯҲМ ҳажмига  қисқа муддатли (+1,21%; +2,3%; -1,15%) ва узоқ муддатли (+3,9%; +6,9%; -2,6%)  устуворлик даражасини аниқлашнинг АРДЛ Y_t=5,04+〖2.2〗_0*〖X-0.9〗_t+〖1.6〗_1*〖5.2〗_(t-1)+〖1.1〗_2*〖-1.1〗_(t-2)+⋯+〖u-1.4〗_t  модели асосида ҳисоблаш таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 26-сентябрдаги “2026-2030-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг  2024-йил 28-декабрдаги 07-07-12141-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни узоқ ва қисқа муддатли таъсирини ҳисоблаш ва бу орқали инновацион тараққиёт шароитида минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини берган;
минтақани барқарор салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва истиқболларини аниқлашнинг кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2026-2030-даврга прогноз кўрсаткичлари Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 26-сентябрдаги “2026-2030- йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сон қарорининг ижроси ҳақидаги 158-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг  2024-йил 28-декабрдаги 07-07-12141-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижасини амалиётда қўллаш орқали минтақани барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичларининг ўрта муддатли даврга прогнозлашнинг қўшимча имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish