Қидирниязов Ажинияз Шерниязовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш ва эконометрик моделлаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06-“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3230.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Нодиржон Нусриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш ва эконометрик моделлаштириш асосида аҳолини арзон ва қулай шароитларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй-жой фондининг умумий майдонига якка тартибдаги ва кўп қаватли уйлардаги квартиралар сони ўзгариши асосида уларнинг афзалликларини туркумланиш схемаси таклиф этилган;
уй-жой фондининг умумий майдонига жами (1,80), шаҳар (2,01) ва қишлоқ (1,49) аҳолиси сони, кўп қаватли уйлардаги квартиралар сонига тузилган никоҳлар сони (1,11), квартира (уй)лар ҳамда якка тартибдаги уйлар сонига хонадонлар сони (1,14, 1,23) таъсири ишлаб чиқилган моделлар, ҳисобланган эластиклик коеффициентлари асосида аниқланган;
аҳолини уй-жойга бўлган талабига жон бошига умумий ва реал даромадлар ҳажми, даромадлар таркибий тузилишидаги ўзгаришлар таъсирини самарали ташкил этишнинг эконометрик моделлари ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш ва аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг муҳим миқдор ва сифат кўрсаткичларини 2025-2029-йилларга прогноз қийматлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш ва эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
уй-жой фондининг умумий майдонига якка тартибдаги ва кўп қаватли уйлардаги квартиралар сони ўзгариши асосида уларнинг афзалликларини туркумланиш схемаси бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 23-май 03-07/01-1520-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан мавжуд майдонларидан, уй-жойларни коммунал хизматлар билан таъминлаш муаммосини ҳисобга олган ҳолда самарали фойдаланиб аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган; 
уй-жой фондининг умумий майдонига жами (1,80), шаҳар (2,01) ва қишлоқ (1,49) аҳолиси сони, кўп қаватли уйлардаги квартиралар сонига тузилган никоҳлар сони (1,11), квартира (уй)лар ҳамда якка тартибдаги уйлар сонига хонадонлар сони (1,14, 1,23) таъсирини ишлаб чиқилган моделлар, ҳисобланилган эластиклик коеффициентлари асосида аниқлаш бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 23-май 03-07/01-1520-сон маълумотномаси). Мазкур моделлар ҳамда эластиклик коеффициентларидан демографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондиришда барқарорликни таъминлаш имконияти яратилган; 
аҳолини уй-жойга талабига жон бошига умумий ва реал даромадлар ҳажми, даромадлар таркибий тузилишидаги ўзгаришлар таъсирини самарали ташкил этишнинг эконометрик моделларини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 23-май 03-07/01-1520-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш аҳоли жон бошига реал даромадлар ошиши, умумий драомадлар таркибий тузилишининг такомиллашуви кабиларни ҳисобга уй-жой қурлишини ўртача ҳар йили 3,5 фоизга ошириш лозимлигини аниқлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш ва аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг муҳим миқдор ва сифат кўрсаткичларини 2025-2029-йилларга прогноз қийматлари кўп вариантли эконметрик моделлар асосида ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 23-май 03-07/01-1520-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, Қорақолпоғистонда уй-жой қурилишини самарали ташкил этиш, уларни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ошириш бўйича истиқболдаги прогноз қийматларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish