Жўраева Гулбаҳор Абдуғаффор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компетенсиявий ёндашув асосида талабаларнинг ижодий қобилиятларини такомиллаштириш (Профессионал таълим йўналишлари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5256
Илмий раҳбар: Дўстназар Омонович Химматалиев – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/29.12.2023. Пед 48.01
Расмий оппонентлар:Нарзулла Алиханович Муслимов, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Феруз Ҳасанович педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: компетенсиявий ёндашув асосида талабаларнинг ижодий қобилиятларини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
талабаларнинг ижодий қобилиятларини такомиллаштиришнинг касбий-педагогик шарт-шароитлари амалий-ижодий ёндашувли таълим муҳитини яратиш, таълим мазмунига илмий-тадқиқот фаолияти элементларини сингдириш ҳамда талабаларнинг индивидуал таълим траекториясида барқарор динамикликни таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий қобилиятларини такомиллаштиришнинг интегратив модели компетенсиявий ва тизимли-фаолиятли таълимнинг интегратив хусусиятларини дидактик мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш ҳамда касбий таълимнинг ўқув-касбий, илмий-тадқиқот, ташкилий-лойиҳалаш, ташкилий-технологик компонентлари натижадорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
компетенсиявий ёндашув асосида талабаларининг ижодий қобилиятларни такомиллаштириш методикаси “Геодезия” фани модулини ўқитишда талабаларнинг ижодкорлик потенсиалига йўналтирилган касбий-вазиятли масалалардан фойдаланиш ва лойиҳавий таълимнинг интенсив трансформацияси муҳитида самарали қайтар алоқани таъминловчи “МИCА” номли муаллифлик таълим методикасидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ижодий қобилиятларининг ривожланганлигини баҳолаш методикаси вазиятни англаш, башоратли таҳлил, рационал қарор ва лоуиҳани амалга ошириш каби ижодий қобилият элементларини мустақил таълим топшириқлари мазмунига дифференциал даражаларда адаптивлаштириш ҳамда репродуктив ва ижодий топшириқлар комбинациясини эркин-ижодли таълим муҳитида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
компетенсиявий ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик таклиф ва тавсиялар асосида:
компетенсиявий ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари мутахассислик фанларнинг ўқув меъёрий ҳужжатларини мазмунан ривожлантириш, кадрлар шакллантириш; ресурс ва методик таъминотни такомиллаштириш, танлов фанларнинг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда профессионал таълим дастурларини тизимли мувофиқлаштириш асосида таъминлашга доир таклифлар “Педагогик технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 06.11.2023 йилдаги 491-сонли ўқув адабиётнинг нашр рухсатномаси. № 491249 ). Натижада мазкур ишлаб чиқилган дарслик талабаларнинг ижодий қобилиятини такомиллашишига хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида компетенсиявий ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини такомиллаштириш модели мақсад, мазмун, жараён, баҳолаш, натижа компонентлар узвийлигида тизимли, компетентли, фаолиятли методологик ёндашувлар, тизимли, иерархик, ривожлантирувчи тамойилларга таяниш ҳамда рақамлашган-дастурий аппаратни методик аппаратга мазмунан узвийлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар Жиззах политехника институтининг илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-49 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. Натижада мазкур модел талабаларнинг ижодий қобилиятларини такомиллашишига хизмат қилган;
бўлажак мутахассисларни компетенсиявий ёндашув асосида ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, талабаларда ижодий қобилиятларини ривожланганлигини баҳолашнинг репродуктив, продуктив, креатив мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлар “Компетенсиявий ёндашув асосида талабаларнинг ижодий қобилиятини такомиллаштириш методикаси бўйича “Махсус курс дастури” ҳамда уни такомиллаштириш жараёни модели; “МИCА” (метҳод оф импровинг cреативе аблититй)  методикаси; “Эскиз чизиш” методикаларида фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 4/17-4/4-7130-сонли маълумотномаси). Натижада рақамлаштирилган методик таъминот талабаларнинг ижодий қобилиятларини такомиллашишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish