Инамов Фарходжон Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада инвестиция фаолиятини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt4610.
Илмий раҳбар: Муллабаев Бахтияржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матяқубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Рузметов Даврон Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада инвестиция фаолиятини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақага инвестицияларни жалб этишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик самарадорлигини оширишда инвестиция фаолиятини фаоллаштиришнинг консепсияси таклиф этилган;
минтақадаги инвестиция муҳитини фаоллаштириш учун омилларнинг қулайлигига таъсир қилиш даражасини оширишда инвестиция фаолиятини диагностика қилиш усули таклиф этилган;
минтақавий жараёнларнинг тегишли элементларининг ўзаро таъсири ва динамикасини таъминлайдиган экологик-иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш ва марказлашмаган ташкилий-функсионал тузилмасининг тартибга солиш механизми таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш доирасида Наманган вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 3 гуруҳга ажратилган ҳолда 2025-2030-йиллар учун ссенарийли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада инвестиция фаолиятини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақага инвестицияларни жалб этишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик самарадорлигини оширишда инвестиция фаолиятини фаоллаштиришнинг консепсияси бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1970-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида ҳудудларни таркибий мувозанат мавжудлигидан келиб чиқиб, гуруҳлаш механизмлари, ҳудудлараро тенглаштириш механизмлари ва ривожланишни прогнозлаш механизмлари асосида ҳар бир ҳудуднинг алоҳида мақсадли ривожлантириш режаларини тузиш имкониятини берган;
минтақадаги инвестиция муҳитини фаоллаштириш учун омилларнинг қулайлигига таъсир қилиш даражасини оширишда инвестиция фаолиятини диагностика қилиш усули бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1970-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида Наманган вилояти ҳудудларнинг 3 та (“яхши” – Наманган шаҳар, Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари; “ўрта” – Наманган, Поп, Учқўрғон, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари; “ёмон” – Мингбулоқ, Косонсой, Норин ва Чортоқ тумани) гуруҳ бўйича ажратилган ҳудудларнинг ҳар бирини алоҳида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилган;
минтақавий жараёнларнинг тегишли элементларининг ўзаро таъсири ва динамикасини таъминлайдиган экологик-иқтисодий тизимини барқарор ривожлантириш ва марказлашмаган ташкилий-фунсионал тузилмасининг тартибга солиш механизмлари бўйича таклифи Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1970-сон маълумотномаси). Келтирилган илмий таклифдан фойдаланиш асосида минтақанинг экологик-иқтисодий тизимида унинг барқарор ривожланиши давомида юзага келадиган вазифалар орасида ишончли ва ўз вақтида ахборот оқимига асосланган ҳудудий иқтисодиётнинг экологик-иқтисодий омиллари мажмуаси, минтақа жараёнларининг таркибий моделининг уланишлар мажмуаси сифатида ишлашини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар параметрларининг ўзгаришини кузатиш, шунингдек, мавжуд ҳудудий институсионал соҳага интеграциялашуви таъминланган;
ҳудудлар иқтисодиётини тартибга солиш тамойилларини такомиллаштириш доирасида Наманган вилояти туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 3 гуруҳга ажратилган ҳолда 2025-2030-йиллар учун ссенарийли прогноз кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 28-майдаги 03/12-1969-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида ҳудудий иқтисодиётнинг яхлитлигини сақлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда марказсизлаштириш, янги маъмурий-ҳудудий тизимни жорий этиш ва ушбу даражадаги ҳокимиятнинг ҳудудий ташкил этилишини ислоҳ қилиш жараёнида барча алоқалар ҳамда ўзаро муносабатлар тизимини фаоллаштирувчи чора-тадбирларни белгилаш имкони яратилган.