Ахмедов Ғуломжон Жуманазаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:“Ўзбекистонда кончилик ва металлургия тарихи (қадимги давр ва ўрта асрлар)” мавзусидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1642.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Халикулов Ахмаджон Боймахамматович Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси мудири тарих фанлар доктори, профессор; Кидирниязов Омар-Шариф Қорақалпоқ давлат университети “Археология” кафедраси доценти, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Етакчи ташкилот: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади.Ўзбекистоннинг қадимги даврдан сонгги ўрта асрларгача тоғ-кон саноати тарихини ёритиш, тоғ-кон ишлаб чиқаришининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ривожида тутган ўрни ва аҳамияти кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қадимги ва ўрта асрлар даврига оид Ўзбекистон ҳудудидаги қазилма бойликлар ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар Авесто, юнон-рим манбаларида, Аҳамонийлар даври битикларида ва қадимги Хитой ва форс-араб манбаларида учраши далилланди;
Ўзбекистон ҳудуди нодир металлар, олтин, кумуш конлари билан қадим даврдан бошлаб машҳур бўлган. Бу маҳсулотларни қазиб олиш ва фойдаланиш бронза давридаёқ бошланиб, бу жараён меҳнат тақсимотининг янада чуқурлашувида, ижтимоий муносабатларнинг ўзгаришида, меҳнат қуролларининг такомиллашуви натижасида янги ерларни ўзлаштирилишида ҳамда қадимги аҳолининг иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди;
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тоғ-кон саноати тарихи ёзма манбалар, илмий адабиётлар ва археологик тадқиқотлар натижаларидан комплекс фойдаланилган ҳамда тарих, археология, геология фанлари қўлга киритган натижаларни ўрганиб таҳлил қилиш асосида кўриб чиқилди. Қадимги давр ва ўрта асрлар тоғ-кон ишлаб чиқариш тизими мавзусидаги тарихий маълумотлар умумлаштирилган ҳолда илмий жараёнга татбиқ қилинди;
Ўрта Осиёнинг қадимги вилоятларида иқтисодий ва маданий ўсиш, кончилик ишлаб чиқариши араблар истилосидан анча олдинги даврда бошланганлиги далилланди. ИХ-ХИИ асрларда кончилик ўзининг энг ривожланган босқичига кирганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги давр ва ўрта асрларда Ўзбекистонда кончилик ва металлургия тарихини ўрганишдан келиб чиққан натижалари юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва хулосаларни асос қилиб:
Қадимги ва ўрта асрлар даврига оид Ўзбекистон ҳудудидаги қазилма бойликлар ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар Авесто, юнон-рим манбаларида, Аҳамонийлар даври битикларида ва қадимги Хитой ва форс-араб манбаларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 10/235-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудидаги қазилма бойликлар ҳақидаги янги маълумотлар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Ўзбекистон ҳудуди нодир металлар, олтин, кумуш конлари билан қадим даврдан бошлаб машҳур бўлган. Бу маҳсулотларни қазиб олиш ва фойдаланиш бронза давридаёқ бошланиб, бу жараён меҳнат тақсимотининг янада чуқурлашувида, ижтимоий муносабатларнинг ўзгаришида, меҳнат қуролларининг такомиллашуви натижасида янги ерларни ўзлаштирилишида ҳамда қадимги аҳолининг иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 10/235-сон маълумотномаси). Олинган илмий хулосалар қадимги аҳолининг иқтисодий тараққиётида нодир металлар, олтин, кумуш конлари маҳсулотларини қазиб олишдаги ижтимоий муносабатлар ўзгаришидаги аҳамияти билан боғлиқ билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тоғ-кон саноати тарихи ёзма манбалар, илмий адабиётлар ва археологик тадқиқотлар натижаларидан комплекс фойдаланилган ҳамда тарих, археология, геология фанлари қўлга киритган натижаларни ўрганиб таҳлил қилиш асосида кўриб чиқилди. Қадимги давр ва ўрта асрлар тоғ-кон ишлаб чиқариш тизими мавзусидаги тарихий маълумотлар умумлаштирилган ҳолда чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Ўзбекистон тарихи” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-февралдаги 04-36-99-сон маълумотномаси). Натижада, бу илмий натижалардан ёшларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тоғ-кон саноати тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Ўрта Осиёнинг қадимги вилоятларида иқтисодий ва маданий ўсиш, кончилик ишлаб чиқариши араблар истилосидан анча олдинги даврда бошланганлиги далилланди. ИХ-ХИИ асрларда кончилик ўзининг энг ривожланган босқичига кирганлиги билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Ўзбекистон тарихи” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-февралдаги 04-36-99-сон маълумотномаси). Натижада, телетомашабинларга Ўрта Осиёнинг қадимги вилоятларида кончилик иши, кончилик ишлаб чиқариши тарихи билан боғлиқ маълумотлар олиш имконини берган.