Акрамова Нигора Турдиқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришларнинг клиник, биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятлари", 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/Тib3743.
Илмий раҳбар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади подагранинг турли клиник шакллари билан оғриган беморларда гемостаз тизимидаги клиник, биокимёвий ўзгаришлар ҳамда молекуляр-генетик полиморфизмлар хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришлар (тромбин вақти, фибриноген, гепаринга толерантлик, ҚФТВ) касалликнинг клиник шакли, артрит характери ва юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқлиги, унинг сурункали ва тофусли шаклларда гиперкоагуляция ҳолати яққолроқ намоён бўлгани аниқланган;
подагра касаллигида Р-селектин биомаркери даражасининг назорат гуруҳига нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлиги, ҳамда унинг гемостаз тизими ва юрак-қон томир тизими ўзгаришлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
подагра билан касалланган беморларда қон ивиш каскадининг II (протромбин) ва V (проакцелерин) омиллари оқсилларини кодловчи F2 G20210A ва F5 G1691A генларининг полиморфик вариантлари умумий популяцияга нисбатан статистик юқори даражада учраши асосланган;
подагра билан касалланган беморларда MTHFR C677T ва PAI-1 675 4G/5G генларининг полиморфик вариантлари назорат гуруҳига нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришларнинг клиник, биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришлар (тромбин вақти, фибриноген, гепаринга толерантлик, ҚФТВ) касалликнинг клиник шакли, артрит характери ва юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқлиги, унинг сурункали ва тофусли шаклларда гиперкоагуляция ҳолати яққолроқ намоён бўлгани аниқланганлиги Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 26.03.2025 йилдаги 116-сонли буйруқ, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 01.04.2025 йилдаги 50-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги №18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Подагра касаллигида гемостаз тизими ўзгаришлари гиперкоагуляция ва эндотелий дисфункцияси билан характерланиши ва унинг даражаси касалликнинг клиник шакли, оғирлик даражаси, давомийлиги ва ёндош касалликлар билан узвий боғлиқлигини аниқлаш эрта ташхислашни такомиллаштириш ва беморлар ҳаётийлигини сақлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши беморларни касалхонада даволаниш кунини камайтириш ва ташхисий қидирувларга сарфланган ўртача вақтни тежаш имконини беради. Хулоса: подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш соғлиқни сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик ва ўлим хавфини камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: подагра касаллигида Р-селектин биомаркери даражасининг назорат гуруҳига нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлиги, ҳамда унинг гемостаз тизими ва юрак-қон томир тизими ўзгаришлари билан узвий боғлиқлиги аниқланганлиги Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 26.03.2025 йилдаги 116-сонли буйруқ, Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 01.04.2025 йилдаги 50-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги №18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: подагра билан касалланган беморларда мазкур илмий янгиликнинг тадбиқ этилиши ташхисот сифатини оширишга, касалликнинг ривожланиш хавфини ва оғирлигини башорат қилишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши тиббий ёрдам нархи ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш имконини беради. Бу ўзгаришлар ҳисоб-китоблар асосида соғлиқни сақлаш тизимида 1,18 млрд сўмгача маблағ тежалишига олиб келди. Хулоса: подагра билан касалланган беморларда эндотелий дисфункцияси ва тромбоцитлар фаоллашуви маркери бўлган p-селектин миқдорининг ошишини эрта аниқлаш, подагранинг юқори фаоллиги шароитида гемостаз тизимида кейинги патологик жараёнларнинг ривожланишини клиник ва лаборатория усуллари ёрдамида башорат қилиш ҳамда ташхислаш ва даволашни ўз вақтида бошлашга, юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишни такомиллаштиришга, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга имкон яратади
учинчи илмий янгилик: подагра билан касалланган беморларда қон ивиш каскадининг II (протромбин) ва V (проакцелерин) омиллари оқсилларини кодловчи F2 G20210A ва F5 G1691A генларининг полиморфик вариантлари умумий популяцияга нисбатан статистик юқори даражада учраши асосланганлиги Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 26.03.2025 йилдаги 117-сонли буйруқ, Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 01.04.2025 йилдаги 50-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги №18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: подагра билан касалланган беморларда мазкур илмий янгиликнинг тадбиқ этилиши ташхисот усулларини такомиллаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ташхислашга ва даволашга кетадиган вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимига таъсир қилувчи генларнинг гетерозигота ёки гомозигота ҳолатидаги полиморфизмларни аниқлаш кейинги тромбоэмболик асоратлар ривожланиши хавфини олдини олишни такомиллаштиришга, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга имкон яратади.
тўртинчи илмий янгилик: подагра билан касалланган беморларда MTHFR C677T ва PAI-1 675 4G/5G генларининг полиморфик вариантлари назорат гуруҳига нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлиги аниқланганлиги Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 26.03.2025 йилдаги 117-сонли буйруқ, Самарқанд Давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 01.04.2025 йилдаги 50-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 майдаги №18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: подагра билан касалланган беморларда мазкур илмий янгиликнинг тадбиқ этилиши ташхисот усулларини такомиллаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ташхислашга ва даволашга кетадиган вақт ва маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: подагра билан касалланган беморларда гемостаз тизимига таъсир қилувчи генларнинг гетерозигота ёки гомозигота ҳолатидаги полиморфизмларни аниқлаш кейинги тромбоэмболик асоратлар ривожланиши хавфини олдини олишни такомиллаштиришга, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга имкон яратади.