Сатбаев Атағулла Бахитжан оғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “С.Ибрагимов лирикасида лирик субект ва лирик обектнинг ифодаланиш хусусиятлари”, 10.00.07 – Адабиёт назарияси, 10.00.12 ‒ Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil2361.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразимбетов Қуанишбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Матимов Кошкарбай Генжебаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий қорақалпоқ адабиётида лирик                  субект ва лирик обектни ифодалаш ҳамда поетик образ яратишнинг ўзига хос хусусиятларини шоир Сағинбай Ибрагимов лирикаси мисолида ўрганишдан                   иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
лирик субект ва лирик обект ўзаро диалектик алоқадорликка эга бўлган, лирикада бир-бирини тўлдирувчи ва муаллифнинг руҳий-психологик ҳолатини акс эттирувчи адабий-эстетик категориялар эканлиги мисоллар ёрдамида очиб берилган;
С.Ибрагимов ижодида лирик субектнинг субектив фикрлар орқали муаллиф образи билан бирлашган ҳолда рамзий маънолар, тил ости усуллари, микросюжетлар ёрдамида берилиши, шоирнинг ижодий лабораториясида текстологик қайта ишлашлар асосида лирик қаҳрамоннинг бир шеърда бир неча йўналишда ўзгариши, тасаввуф таъсиридаги ёки медитатив табиатдаги, модернизм ва постмодернизм оқимидаги шеърларда лирик қаҳрамоннинг ифодаланиши бўйича илмий хулосалар берилган;
шоирнинг поетик образ яратиш маҳорати, лирик обект ва образли атрибутларнинг, айниқса, фолклор, диний-мифологик ва орнитонимик образларнинг лирик субектнинг руҳий-психологик ҳолатини таъсирли ифодалаши, шеър ғоясини кучайтириши, фикр оқимини кенгайтириши ва ўқувчини бадиий матн билан яқинлаштириши каби бадиий-эстетик функсияларни бажариши аниқланган;
С.Ибрагимов шеъриятида услубий хусусиятларга кўра тез-тез қўлланилган ва матнга экспрессив-эмоционал, поетик ва стилистик маъно берувчи тиниш белгилари тўплами бўлган муаллифлик пунктуациясининг, айниқса, чизиқча, қавс, сўроқ ва ундов белгиларининг услубий-бадиий мақсадда моҳирона фойдаланилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. С.Ибрагимов шеъриятидаги лирик субект ва лирик обектнинг ифодаланиши масаласини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Лирик субект ва лирик обект муносабатининг ўзига хосликлари, лирик қаҳрамон ва поетик образлар яратишнинг психологик асослари ёритилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан                                 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил            23-октябрдаги 492/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик субект ва лирик обектнинг ифодаланиши борасидаги илмий-назарий таҳлиллар такомиллаштирилган;
Қорақалпоқ шеъриятида лирик субект ва лирик обектнинг яратилишида муаллифнинг бадиий изланишлари, лирик субектнинг руҳий-психологик                            ҳолатини тасвирлашдаги ўзига хос хусусиятлари, С.Ибрагимов шеъриятида                            поетик образларнинг яратилиши ва таснифланиши каби масалалар бўйича                       эришилган илмий натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорларга мўлжалланган семинарларда ва маҳорат дарсларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 27-ноябрдаги 108-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг асарларида лирик субект ва лирик обектнинг акс этиши, лирик қаҳрамон ва поетик образларнинг яратилиши бўйича ижодий маҳоратининг ошишига асос бўлган;
Ҳозирги қорақалпоқ лирикасида лирик субект ва лирик обектнинг ўзаро муносабати, С.Ибрагимов ижодида обектив образлар ва уларнинг таснифи, шаклий                      ва жанрий изланишлари, индивидуал услубига оид хулосалар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Билимлендириwде реформа”, “Жаńа кúн” ва                        “Руwхıйлıқ бостанı” радио эшиттиришлари орқали халққа етказилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-мартдаги 05-22/144-сонли маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликнинг лирик субект ва лирик                       обект, С.Ибрагимов лирикасидаги обектив образлар ва уларнинг таснифи                      бўйича тушунчалари шаклланган, эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ҳолда янги манба ва маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish