Кудайбергенова Гулпаршıн Полатбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ тилида бадиий такрор (К.Рахманов шеърияти мисолида”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.3.PhD/Fil3388.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтназарова Инжайıм Эржановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори (DSc) профессор; Казıмбетова Зийwар Махсетбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Алийшер Навойи номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади К.Рахманов шеъриятидаги бадиий такрор турларини аниқлаш, ўрганиш ва бадиий такрорнинг эстетик таъсирчанлигини лингвопоетик жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий такрорнинг тилшуносликда ўрганилиши ва унинг назарий-методологик асослари умумлаштирилиб, қорақалпоқ тилида бу ҳодисанинг илмий ўрганилганлик даражаси таҳлил қилинган, тилшуносликка оид мавжуд назарий қарашлар миллий поезия материали асосида синовдан ўтказилган;
К.Рахманов шеъриятида фонетик табиатга эга бадиий такрорлар – аллитерация ва ассонансларнинг матн товуш тизимини ташкил этишдаги ўрни, уларнинг турли синтагматик позицияларда такрорланиши орқали қўшимча эмоционал ва экспрессив семантик юклама ҳосил қилиши асосланган;
лексик такрор ва унинг турлари орқали поетик ифода янада кучайтирилгани, образли тасвиларр кенгайтирилгани исботланган;
шоир ижодида бадиий такрорларнинг грамматик турлари – сўзлар, сўз бирикмалари, сўз туркумлари, морфологик шакллар ҳамда синтактик конструкцияларнинг бадиий ифода мақсадида қайта ишлатилиш ҳолатлари аниқланиб, уларнинг матннинг бадиий-эстетик қийматини оширишдаги функсионал роли мисоллар билан далилланган.
К.Рахманов асарларида стилистик фигуралар – анафора, эпифора, инверсия, симплок ва бошқа синтактик такрорларнинг функсионал-хусусиятли кўринишлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
бадиий такрорларнинг лексик ва грамматик турларининг бадиий ифода мақсадида шеърий матнларда ишлатилиши, уларнинг матн бадиий-эстетик қийматини оширишдаги функсионал роли тўғрисидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 19-майдаги № 293/1-сон маълумотномаси). Натижада, илмий лойиҳа мазмуни янги материаллар билан бойитилди.
бадиий такрорнинг тилшуносликда ўрганилганлик даражаси, бу тил ҳодисасининг ўзига хос лисоний хусясиятлари тўғрисидаги назарий-амалий қарашлар ва хулосалар Қорақалпоғистон телеканалининг "Тил бойлиги – эл бойлиги" кўрсатувида ва Қорақалпоғистон радиоканалининг "Тилга эътибор – элга эътибор" эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилди. (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 25-сентябрдаги 05-22/423-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллаштирилган, илмий далиллар билан таъминланган.
К.Рахманов шеъриятида бадиий такрорларнинг матн товуш тизимини ташкил этишдаги ўрни, такрорларнинг матндаги функсионал хусусиятлари ҳақидаги илимий хулосалардан Бердақ номидаги қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида илмий-амалий лойиҳаларни бажаришда, архив материалларини тўплашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Бердақ номидаги қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 13-январдаги 01-02/03-13-сон маълумотномаси). Натийжада адабиёт намояндаларига бағишлаб ўтказилган адабий тадбирлар ҳамда экспозициялар янги манбалар билан бойитилган.