Исманова Одинахон Тулкинбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълимда физика йўналиши талабаларини лойиҳавий таълим технологияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича фан доктори (DSc) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1069  
Илмий маслаҳатчи: Маматкаримов Одилжон Охундедаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2022.FM/Т.66.04 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин - ЎзР ФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор; 
Абдуллаева Озода Сафибуллаевна - Наманган давлат техника университети профессори, педагогика фанлари доктори;
Кадирова Мунира Расуловна - Фаргона жамоат саломатлиги тиббиёт институти профессори, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.    
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда физика йўналиши талабаларини лойиҳавий таълим технологияси асосида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физика йўналиши талабаларига мутахассислик фанларини лойиҳавий таълим технологиясига устиворлик бериш асосида ўқитишнинг мазмуни талабаларнинг мустақил фикрлаш, амалий билим ва кўникмаларини шакллантиришни интегратив ёндашув асосида ташкил этиш, таълим жараёнида когнитив таҳлил ва интегратив таркибийликка таянган ҳолда замонавий педагогик ёндашувлар асосида дидактик-услубий таъминоти ҳамда назарий-методологик асослари такомиллаштирилган;
табақалаштирилган ва шахсга йўналтирилган компетенсиявий ёндашув ҳамда когнитив таҳлил асосида интегратив таркибийликка кўра талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикаси физика йўналиши мутахассислик фанларини ўқитишда лойиҳавий таълим технологиясидан фойдаланиш методик тизими ва консептуал асослари комплекс стратегик режа ҳамда зарур педагогик шарт-шароитларни таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
таълим жараёнига лойиҳавий таълим технологиясини жорий этишнинг педагогик-психологик асослари, шунингдек, лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш босқичлари, унинг мазмун-моҳияти, мақсади ва амалий имкониятлари асослаб берилган, кафедралараро ва фанлараро ҳамкорлик доирасида фанлар кесимидаги иш тақсимоти ишлаб чиқилган ҳамда ҳар бир фаннинг талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлашдаги асосий вазифалари, эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлари ва ўзаро интеграциялашган ҳамкорлик механизмлари ва методларининг самарадорлиги инновацион татбиқлар орқали ёритиб берилган;
физика йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлашга мустақил таълим ва аудитория машғулотларни узлюксиз ва узвий боғлиқлигини таъминлашни асослари ишлаб чиқилган ва таълим самарадорлигига ижобий таъсири кўрсатиш натижасида талабаларни мустақил таълим, амалий, лаборатория дарсларида илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш ҳамда коммуникатив, инновацион касбий компонентларини ривожлантиришнинг шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ёндашув жараёни лойиҳавий таълим технологиялари муҳитидан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилган;
физика йўналиши талабалари эпистемик билимларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнида физикадан амалий, лаборатория машғулотларнинг аҳамияти илмий асослаб берилган ҳамда амалий машғулотларда реалликка яқинлаштирилган физик жараёнларни ўрганишга йўналтирилган, ахборот технологияларидан фойдаланишни талаб қилувчи физик масалалар ва топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бажариш жараёни лойиҳавий таълим технологиялари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик стратегиялари ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
физика йўналиши талабаларига мутахассислик фанларини лойиҳавий таълим технологиясига устиворлик бериш асосида ўқитишнинг мазмуни талабаларнинг мустақил фикрлаш, амалий билим ва кўникмаларини шакллантиришни интегратив ёндашув асосида ташкил этиш, таълим жараёнида когнитив таҳлил ва интегратив таркибийликка таянган ҳолда замонавий педагогик ёндашувлар асосида дидактик-услубий таъминоти ҳамда назарий-методологик асослари такомиллаш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлардан фойдаланиб  60530900 - Физика таълим йўналиши талабалари учун “Атом физикаси” номли дарслиги татбиқ этилган  (Олий таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар марказининг 2025-йил 12-майдаги 02/01-01-168-сон маълумотномаси). Натижада, физика ўқитишнинг мавжуд ҳолатини таҳлил этиш ва замонавий педагогик технологияларни физика фанини ўқитишда қўллаш имкониятларини оширишга хизмат қилган;
табақалаштирилган ва шахсга йўналтирилган компетенсиявий ёндашув ҳамда когнитив таҳлил асосида интегратив таркибийликка кўра талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикаси физика йўналиши мутахассислик фанларини ўқитишда лойиҳавий таълим технологиясидан фойдаланиш методик тизими ва консептуал асослари комплекс стратегик режа ҳамда зарур педагогик шарт-шароитларни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан фойдаланиб “Атом физикаси” номли дарслиги татбиқ этилган  (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025 йил 25-майдаги №12 сонли нашрга руҳсат буйруғи, рўйхатга олиш рақами №30052542), “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи билан тасдиқланган 429-181-рақамли нашр рухсатномаси), “Махсус фанларни ўқитиш методикаси” номли дарслиги яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 9-июлдаги 258-сон  буйруғи   билан  тасдиқланган  850555-рақамли  нашр   рухсатномаси). “Атом физикаси” дарслиги олий таълимда физика йўналиши талабаларини лойиҳавий таълим технологияси асосида ўқитиш методикасини  такомиллаштиришга доир таклифлари 60530900 - Физика таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган;
таълим жараёнига лойиҳавий таълим технологиясини жорий этишнинг педагогик-психологик асослари, шунингдек, лойиҳавий фаолиятни ташкил этиш босқичлари, унинг мазмун-моҳияти, мақсади ва амалий имкониятлари асослаб берилган, кафедралараро ва фанлараро ҳамкорлик доирасида фанлар кесимидаги иш тақсимоти ишлаб чиқилган ҳамда ҳар бир фаннинг талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлашдаги асосий вазифалари, эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлари ва ўзаро интеграциялашган ҳамкорлик механизмлари ва методларининг самарадорлиги инновацион татбиқлар орқали очиб берилган жиҳатларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида 2020-2022 йилларда бажарилган “АМ-ПЗ-2019062031 “Ядро энергетикаси”, “Ядро тиббиёти ва технологияси”, “Радиацион тиббиёт ва технологиялари фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиали дарсликларни яратиш”” номли инновацион лойиҳасини бажариш давомида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 2025-йил 30-майдаги 32-2115-564-сон маълумотномаси).  Натижада, физика йўналиши талабаларини лойиҳавий таълим технологияси асосида ўқитишни методологик, психологик-педагогик жиҳатлари, шунингдек, унинг методик ва дидактик таъминоти такомиллшатирилган;
мустақил таълим ва аудитория машғулотларни узлюксиз ва узвий боғлиқлигини таъминлашни асослари ишлаб чиқилган ва таълим самарадорлигига ижобий таъсири кўрсатиш натижасида талабаларни мустақил таълим, амалий, лаборатория дарсларида илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш ҳамда коммуникатив, инновацион касбий компонентларини ривожлантиришнинг шахсга йўналтирилган, компетенсиявий ёндашув жараёни лойиҳавий таълим технологиялари муҳитидан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтида бажарилган “Ядро энергетикаси сохасида илмий-тадқиқотларо радиоизитоплар олиш технологияларини ислаб чиқиш ва Ядро технологияларни яратиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг 2025-йил 30-майдаги 32-2115-565-сон маълумотномаси). Натижада, физика йўналиши талабаларини лойиҳавий таълим технологияси асосида ўқитишни методологик, психологик-педагогик жиҳатлари, шунингдек, унинг методик ва дидактик таъминоти такомиллшатирилган;
физикадан амалий, лаборатория машғулотларининг талабалар эпистемик билимларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнидаги аҳамияти илмий методологик жиҳатдан асосланиб амалий машғулотлар реалликка яқинлаштирилган физик жараёнларни ўрганишга йўналтирилган, физик масалалар ҳамда топшириқларни рақамли технологиялар воситасида бажариш жараёни дидактик-услубий таъминоти лойиҳавий таълим технологиясига устиворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича илгари сурилган таклифлар асосида “Атом физикаси” номли дарслик яратилган (Наманган давлат университети Кенгашининг 2025 йил 25-майдаги №12 сонли нашрга руҳсат буйруғи, рўйхатга олиш рақами №30052542). Натижада, физика йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш жараёнида мустақил таълим ва аудитория машғулотларининг узлюксизлиги ҳамда узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди ва бу орқали таълимнинг дидактик имкониятларини оммалаштиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish