Қаюмова Моҳинур Муродулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбек ва инглиз тилларида “ўгай” концептининг лингвопрагматик аспекти», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3849.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насруллаева Гулшан Самадовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тлеумуратов Генжемурат, филология фанлар номзоди, доцент; Одилова Гулноза Комилжоновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида “ўгай” концептининг лингвопрагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида “Ўгай” концептининг умумий концептосфераси ишлаб чиқилиб, ушбу концепт доирасида асосий семантик майдонлар – “ёқтирмаслик”, “кўраолмаслик”, “қизғониш” – ядро ва периферик қатламларга ажратилиб, икки тилда мавжуд бўлган лисоний бирликлар орқали уларнинг семантик чегаралари белгиланган;
ҳар иккала тил корпусида “ўгай” концептини англатувчи лексик бирликларнинг синонимлар гуруҳи лингвостатистик методлар орқали таҳлил қилиниб, уларнинг синонимик кўламлари ва баҳоловчанлик даражалари аниқланган, концептни ифодаловчи бирликларнинг семантик турлари, эмоционал баҳоси ва маданий хусусиятлари аниқланиб, уларнинг миллий-концептуал тафовутлари далилланган;
тадқиқотда концепт ва концептосфера тушунчалари асосида оламнинг лисоний манзараси аниқланиб, “ўгай”, “она”, “ота”, “ака”, “опа”, “сингил” каби ижтимоий-маданий концептларнинг лексик, когнитив ва прагматик жиҳатлари чуқур ёритилган, ҳар иккала тил ва маданиятда “ўгайлик” феноменига бўлган эмоционал ва ижтимоий муносабат очиб берилган;
“ўгай” концептининг лингвопрагматик хусусиятлари халқ оғзаки ижоди – эртаклар, мақоллар, афоризмлар мисолида ўрганилиб, ушбу концепт “бегоналик”, “ёвузлик”, “меҳрсизлик” каби эмоционал-семик бирликлар билан қандай семантик уйғунликда акс этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида “ўгай” концептининг лингвопрагматик аспектини тадқиқ этиш натижасида:
ўзбек ва инглиз тилларида “Ўгай” концептининг умумий концептосфераси ишлаб чиқилиб, ушбу концепт доирасида асосий семантик майдонлар – “ёқтирмаслик”, “кўраолмаслик”, “қизғониш” – ядро ва периферик қатламларга ажратилиб, икки тилда мавжуд бўлган лисоний бирликлар орқали уларнинг семантик чегараларига ҳамда “ўгай” концептининг лингвопрагматик хусусиятлари халқ оғзаки ижоди – эртаклар, мақоллар, афоризмлар мисолида ўрганилиб, ушбу концепт “бегоналик”, “ёвузлик”, “меҳрсизлик” каби эмоционал-семик бирликлар билан қандай семантик уйғунликда акс этишига доир хулосаларидан 2019-2022-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 “О'збек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, фе'л атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луг'атини яратиш” мавзусидаги амлий лойиҳани бажаришда фойдланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17-февралдаги 04/1-581-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятларини ва маданий фарқларини тушунишга ёрдам бериб, концептлар қисмини бойитилишига эришилган;
ҳар иккала тил корпусида “ўгай” концептини англатувчи лексик бирликларнинг синонимлар гуруҳи лингвостатистик методлар орқали таҳлил қилиниб, уларнинг синонимик кўламлари ва баҳоловчанлик даражалари, концептни ифодаловчи бирликларнинг семантик турлари, эмоционал баҳоси ва маданий хусусиятлари аниқланиб, уларнинг миллий-концептуал тафовутларига доир хулосаларидан 2019-2022-йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 14-феврал 04/1-2178-сон далолатномаси). Натижада амалий лойиҳадан “ўгай” концепти моҳиятини очиб берувчи лексемаларнинг синонимлар таркибини таснифлаш, синонимлар ўртасидаги муносабатларни аниқлашга имкон берган;
тадқиқотда концепт ва концептосфера тушунчалари асосида оламнинг лисоний манзараси аниқланиб, “ўгай”, “она”, “ота”, “ака”, “опа”, “сингил” каби ижтимоий-маданий концептларнинг лексик, когнитив ва прагматик жиҳатларига доир таклифларидан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025-йил 18-январ 29/01-01-сон далолатномаси). Натижада ушбу лойиҳа ўзбек тили ва маданиятини дунёга тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этган.